Зарбали-тўлқинли терапия орқали "товон пихи" қандай даволанади?
Тожиддин Мустафоев,
онколог:
— Халқ тилида "товон пихи" деб номланадиган плантар фасциит – товон юмшоқ тўқимасининг яллиғланиши оқибатида ҳосил бўладиган суяк ўсимтасидир.
Бунда сакраш, кучли зарба, кун бўйи тик оёқда юриш, семизлик, гавда вазни оёқларга нотўғри тақсимланиши каби омиллар таъсирида товонлар ортиқча зўриқишдан яллиғланади.
Ана шу жароҳатлар ўрнида суяк ўсимталари шаклланиб, ҳаракатланганда юмшоқ тўқималарга қадалади ва бемор оғриқдан азият чекади.
Хўш, бу ўсимталар қандай даволанади?
Радиал тўлқинли терапия орқали "товон пихи"ни йўқотиш ҳозирда энг самарали усуллардан биридир.
Бунда шикастланган жойга, яъни "товон пихи"га махсус аппарат ёрдамида товушли, зарбали-тўлқинли таъсир ўтказилади.
Бундай тўлқин фақат яллиғланиш ва оғриққа қарши таъсир кўрсатиб қолмасдан тузли чўкиндиларни ҳам майдалайди.
Зарбали-тўлқинли терапиянинг асосий самараси, аввало, оғриқни тўхтатиш, оёқ кафтида ҳаракат кўламини тиклаш ва юкламаларга чидамлиликни оширишдан иборат.
Асосий муолажага қўшимча равишда яллиғловчи жараёнларни йўқотишга йўналтирилган даволаш чоралари ҳам қўлланилади.
Бунда ностероид яллиғланишга қарши ҳамда тарқатувчи таъсирга эга бўлган гел ва суртмалар қўлланилади, физиотерапия, рентгенотерапия ва жисмоний машқлар тавсия этилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳрида ўтган Ўзбекистон – Германия халқаро соғлиқни сақлаш форуми икки мамлакат ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, фойдали битимларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамда германиялик инвесторлар билан тўғридан тўғри алоқаларни ўрнатиш учун муҳим платформа бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести
🔬 Онкология марказининг барча ҳудудий филиалларида иммуногистохимиявий лабораториялар ташкил этилди
🩺 Қозоғистон билан тиббиёт соҳасида ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди
🏥 Аллергология марказининг янги биносида халқаро форум бўлиб ўтди
🤝 Вазир ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори билан учрашув ўтказди
✈️ Будапештда Венгрия – Ўзбекистон халқаро тиббиёт форуми ўтказилади
👏 Силга қарши кураш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ЖССТда яна бир бор юксак эътироф этилди
🗣 Ўсмирларда овоз дағаллашиши жиддий касаллик аломатими?
📌 Тедрос Гебрейесус "Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси" бўлди
🎤 ССВ: Вазир Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессиясида нутқ сўзлади
📍Самарқандда Ўзбекистон — Германия халқаро тиббиёт форуми бўлиб ўтди
❓ 5000 километрдан ортиқ масофани яқинлаштирган Ўзбекистон – Германия тиббиёт форумида қандай масалалар муҳокама қилинди?
🔎 Зарбали-тўлқинли терапия орқали "товон пихи" қандай даволанади?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Хабарингиз бор, 26-27 май кунлари Самарқанд шаҳридаги “Silk Road Samarkand” мажмуаси Конгресс марказида ўтган Ўзбекистон – Германия халқаро соғлиқни сақлаш форуми ҳақида батафсил ёритиб бордик.
❓Хўш, германиялик ҳамкорларни Ўзбекистон тиббиёти нимаси билан ўзига жалб қилди?
❓Ушбу анжуман қандай натижалар билан якунланди?
❓Немис тиббиётидан қайси йўналишларда янгича технологияларни ўзлаштириш келишиб олинди?
"Ўзбекистон 24" телеканали мухбири Назира Мамбетшарипованинг форум тафсилотларига бағишланган ушбу махсус репортажи шулар ҳақида ҳикоя қилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❓Хўш, германиялик ҳамкорларни Ўзбекистон тиббиёти нимаси билан ўзига жалб қилди?
❓Ушбу анжуман қандай натижалар билан якунланди?
❓Немис тиббиётидан қайси йўналишларда янгича технологияларни ўзлаштириш келишиб олинди?
"Ўзбекистон 24" телеканали мухбири Назира Мамбетшарипованинг форум тафсилотларига бағишланган ушбу махсус репортажи шулар ҳақида ҳикоя қилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Биласизми
ОТМга ўқишга топширишда қандай ҳужжатлар керак бўлади?
▶️ Қонунчиликка кўра, абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХП
(my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади.
🏢 Имтиёзга эга абитуриентлар, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва паспорт ёшига етмаганлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Марказларга мурожаат этади.
📝 Абитуриент ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Марказ ходими абитуриент номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда сўровнома бўйича маълумотларни Давлат тест марказининг тизимига махсус дастур орқали электрон равишда киритади.
📑 Марказ ходими томонидан сўровномага тегишли маълумотлар киритилиши учун абитуриент Марказ ходимига қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этади:
🪪 фуқаролик паспорти (ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган маълумотнома);
📌 паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
📌 умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);
📌 Президентнинг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.
🚫 Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг сўровномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман этилади.
‼️ Абитуриентдан қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

❗️Травматология йўналишида энг яхши ҳамширалар аниқланди
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида ҳар йили муассаса миқёсида “Ҳамшира” кўрик-танлови ўтказиб келинади.
👩🏻⚕️ Бу йилги танлов ҳам кўтаринки руҳда кечиб, унда марказнинг ўнта бўлимидан бир нафардан ҳамшира ўз билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.
🏆Якунда ҳакамлар томонидан энг муносиб деб топилган ўрта тиббиёт ходимлари фахрли ўринларни қўлга киритди.
Унга кўра:
🥇1-ўрин — вертебрология бўлими ҳамшираси Муҳаббат Кучиева;
🥈2-ўрин — поликлиника бўлими ҳамшираси Динара Элтанова;
🥉3-ўрин — реабилитация бўлими ҳамшираси Мадина Мамадалиевага насиб этди.
🎁 Иштирокчилар марказ маъмурияти ва касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
📍Маълумот ўрнида айни пайтда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида 218 нафар ўрта тиббиёт ходими фаолият кўрсатмоқда.
Улардан:
❇️ 188 нафари — ҳамширалар;
❇️ 30 нафари — рентген ва клиник лаборантлар ҳисобланади.
💉 Муассаса ҳамшираларининг 49 нафари — олий, 34 нафари — биринчи ва 50 нафари иккинчи малака тоифасига эга.
📊 Ўрта тиббиёт ходимларининг 46 нафарини 5 йилгача иш тажрибасига эга бўлганлар ташкил этади.
💡Марказ ҳамширалари орасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Япония давлатида малака ошириб қайтган мутахассислар ҳам мавжуд.

ССВ: Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимига бағишланган видеомулоқот бўлиб ўтди.
✅ Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигида танқидий ва таҳлилий руҳда кечган мазкур тадбирда оналар ва болалар саломатлигини асраш борасидаги муҳим масалалар атрофлича муҳокама этилди.
🏢 Маълумки, бугунги кунда ушбу соҳада юртимизда Республика перинатал маркази, Республика скрининг ва репродуктив саломатлик марказлари ҳамда уларнинг ҳудудлардаги филиаллари, Республика ихтисослашган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, шаҳар ва туманларда 400 дан зиёд туғуруқ ва болалар муассасалари хизмат кўрсатиб келмоқда.
📌 Вазир ўз маърузасида сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда айнан туғуруқ комплекслари фаолияти бўйича кўплаб салбий фикрлар тарқалаётганига урғу бериб, интернет тармоғи фаолларининг тизимдаги оғир нуқталарни кўрсатиб бераётгани учун уларга миннатдорлик билдирди.
— Давлатимиз томонидан дори-дармон ва сарфлов материаллари учун етарли миқдорда маблағ ажратилаётган бир пайтда нега ҳомиладорларга ёки унинг қариндошлари қўлига дори-дармон рўйхати ёзиб берилмоқда, деб ўзимизга савол беришимиз керак. Туғуруқ комплекси раҳбарининг ўзи коррупциянинг тепасида бўлса, ҳаммани бир кўзда кўрмаса, таниш-билишчилик қилса, унда нима бўлади, муассасада носоғлом муҳит шаклланиб, жамоа парокандаликка учрайди. Аксарият муассасалар фаолияти юзасидан келиб чиққан шикоятларнинг негизида шу омилларни кўряпмиз, — деди вазир ўз нутқида.
⚡️Шунингдек, мулоқотда туғуруқларнинг аксарияти "кесарча кесиш" орқали амалга оширилаётгани, бу операцияларни айрим муассасаларда фақат бир мутахассис ўтказиб, бошқа ёш ва маҳоратли шифокорларга имконият берилмаслиги, бунга эса муассаса раҳбарининг аралашуви сабаб бўлаётгани кескин танқид қилинди.
❗️Онлайн йиғилишда Қашқадарё вилояти мисолида аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни вояга етказиш, туғиш ёшидаги аёлларни соғломлаштириш йўналиши бўйича ўтказилган ўрганиш хулосаси муҳокама қилиниб, муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида сўз юритилди.
🔎 Видеомулоқотда кўтарилган яна бир муҳим йўналиш — тиббиётнинг барча соҳалари ходимлари учун зарур бўлган этика-деонтология масалалари бўлди. Бемор мурожаат қилиб келганда “сени нотўғри даволабди, хато операция қилибди, энди мен тўғрилайман” деган носоғлом қараш билан курашиш зарурати ҳақида тўхталиб ўтилди.
♻️ Жумладан, беморлар ва уларнинг қариндошлари билан мулоқот қилишда халқаро тажрибада кенг қўлланиладиган “фронт-офис” тушунчаси ҳақида сўз юритилди.
🔹 Яъни, бунда муассасанинг регистратура ва қабул бўлимлари ходимлари учун коммуникатив стандартлар, бемор ҳолатининг ёмонлашуви ёки яқинларининг норозилигига сабаб бўлувчи ҳаракатлардан тийилишда амал қилиш лозим бўлган меъёрлар ҳақида маълумот берилди.
Йиғилиш якунида фаолияти бўйича кўп эътироз келиб тушаётган муассасалар раҳбарлари кескин танқид қилиниб, камчиликка йўл қўйган масъуллар қатъий огоҳлантирилди.

Минздрав: в критико-аналитическом духе рассмотрена работа по охране материнства и детства
В Министерстве здравоохранения в формате видеоконференцсвязи состоялось совещание, посвященное обсуждению работы по охране материнства и детства, имеющимся проблемам и их решениям.
✅ На совещании, прошедшем под руководством министра здравоохранения Амрилло Иноятова, в критико-аналитическом духе были обсуждены вопросы охраны здоровья матери и ребенка.
🏢 Как известно, на сегодняшний день в нашей стране в этом направлении действуют Республиканский перинатальный центр, республиканские скрининг центр и центр репродуктивного здоровья, а также их территориальные филиалы, Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр акушерства и гинекологии, свыше 400 городских и районных родильных комплексов и детских учреждений.
📌 В своем выступлении министр подчеркнул, что в последнее время в социальных сетях распространяется множество негативных мнений о деятельности родильных комплексов, и поблагодарил интернет-активистов за то, что они указывают на болевые точки сферы.
— Мы должны задаться вопросом, почему беременным или их родственникам выписывают лекарства, когда государством выделяется достаточно средств на лекарственные препараты и расходные материалы. Что будет, если сам руководитель родильного комплекса допускает коррупцию и непотизм? Тогда в учреждении будет царить нездоровая атмосфера, а в коллективе начнутся разброд и беспорядок. Именно эти факторы мы видим в основе большинства жалоб на деятельность учреждений, — сказал министр.
⚡️Также на совещании был подвергнут резкой критике тот факт, что большинство родов осуществляется путем кесарева сечения и в некоторых учреждениях эти операции проводит только один специалист, а другим молодым квалифицированным врачам не дают возможности. Причиной тому является вмешательство руководителя учреждения.
❗️Кроме того, в ходе совещания было обсуждено заключение изучения работы по укреплению репродуктивного здоровья населения, воспитанию гармонично развитого поколения, оздоровлению женщин фертильного возраста на примере Кашкадарьинской области, а также проблемы и пути их решения.
🔎На совещании был поднят еще один важный вопрос — этика и деонтология, необходимая для работников всех областей медицины. Отмечалось, что при обращении пациенту не следует говорить: «Вас неправильно лечили», «Вам сделали не ту операцию», «Я все исправлю» и т. д.
♻️ В частности, говорилось о понятии «фронт-офис», которое широко применяется в международной практике при общении с пациентами и их родственниками.
🔹 Участникам была представлена информация о коммуникативных стандартах для сотрудников регистратуры и приемного отделения учреждения, нормах, которых следует придерживаться для воздержания от действий, вызывающих ухудшение состояния больного или недовольство родственников.
В завершение совещания были подвергнуты критике деятельность руководителей учреждений, на которых поступает больше всего жалоб, ответственные лица, допустившие недостатки в своей работе, получили строгое предупреждение.
Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

❗️Травматология марказида навигация технологияси ёрдамида эндопротезлаш амалиёти йўлга қўйилади
📑 Шу йил 26-27 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон — Германия халқаро соғлиқни сақлаш форумида немис компаниялари ва тиббиёт муассасалари билан умумий қиймати 100 миллион АҚШ долларидан ортиқ 70 дан зиёд келишув ҳамда меморандумлар имзолангани ҳақида хабар бергандик.
🏥 Ушбу истиқболли ҳамкорлик, жумладан, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида қўлланилаётган инновацион амалиётлар сони ортишига хизмат қилиши кутилмоқда.
🔬 Гап шундаки, йил охиригача мазкур марказда компьютер навигацияси ёрдамида йирик бўғимларни эндопротезлаш ва роботлаштирилган жарроҳлик техникасини жорий этиш режалаштирилган. Айни мақсадда тиббий робот ускуналари ишлаб чиқарувчи қатор компаниялар билан музокаралар олиб бориляпти.
📌 Самарқандда ўтказилган халқаро форум бу вазифа ижросини жадаллаштириш имконини берди.
Анжуман доирасида даставвал Германиянинг Минден шаҳрида жойлашган Бохум университети қошидаги Йоханнес Веслинг клиникаси етакчи мутахассислари Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюриб, ўз илғор тажрибалари билан ўртоқлашди.
▶️ Хусусан, клиника профессорлари Йоханнес Цайхен, Эвальд Хёринг ва Харалд Кистмахер иштирокида тизза бўғимини уникондуляр эндопротезлаш, чаноқ-сон бўғимини калта оёқчали эндопротезлар билан ҳамда навигация технологияси ёрдамида эндопротезлаш мавзуларига бағишланган "workshop" ўтказилди.
✅ Ўз навбатида, немис клиникасида муваффақиятли қўлланилаётган ана шу юқори технологик операция усулларини ўрганиш ва татбиқ этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
📝 Ўзбекистон — Германия тиббиёт форуми давомида бу масала кенг форматда кўриб чиқилиб, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Йоханнес Веслинг клиникасининг травматология, ортопедия ва эндопротезлаш маркази ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
‼️ Ушбу келишув ўзаро тажриба алмашиш, малака ошириш курслари ва маҳорат дарслари орқали мутахассислар тайёрлаш, тадқиқот ҳамда маслаҳатлашувлар ўтказиш имконини беради.

❗️Ўзбекистон — АҚШ: Тиббиёт соҳасида ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда
🇺🇿🇺🇸 Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жонатан Хеник билан учрашув ўтказди.
Самимий руҳда ўтган мулоқот аввалида вазир бошчилигидаги делегациянинг яқинда Қўшма Штатларга қилган хизмат сафари давомида эришилган натижалар, тиббиёт йўналиши бўйича имзоланган келишувлар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, давлатларимиз ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бораётгани, биргаликдаги лойиҳалар юртимиз тиббиётини янада ривожлантиришга хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди.
Айниқса, сил ва ўпка касалликларининг олдини олиш, тиббиёт муассасаларини махсус ускуналар билан жиҳозлаш, гепатит B ва С ҳамда бошқа юқумли инфекцияларга қарши курашиш, санитария-эпидемиология каби қатор йўналишлар бўйича алоқалар йилдан йилга кенгаймоқда.
Мулоқот давомида АҚШ билан ҳамкорликда тиббиёт соҳасида янги лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Хусусан, юртимизда фармакопеяни ривожлантириш ва референс лабораторияларни ташкил этиш бўйича грант маблағлари жорий йил Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ўртасида имзоланадиган мақсадли келишувлар доирасида ажратилиши айтиб ўтилди.
Шу билан бирга, АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) билан гепатит касаллигини камайтириш, хасталикнинг А, В, С турларига қарши биргаликдаги ҳаракатларни кўзда тутадиган лойиҳаларни молиялаштириш ва грант маблағларини ажратишга ҳам келишиб олинди.
Қолаверса, учрашувда вазир А.Иноятов ва элчи Ж.Хеник ўртасида тиббиёт мутахассислари малакасини ошириш, кадрлар алмашиш ва тиббий таълим соҳасида грант маблағларини ажратиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.
Якунда шу йил юртимизда Ўзбекистон — АҚШ халқаро тиббиёт форумини ўтказиш режалаштирилди.

📌 31 май — Халқаро чекишга қарши кураш куни
❗️КАШАНДАЛИК УМРНИ 18 ЙИЛГА ҚИСҚАРТИРАДИ
🗓 Бу санадан кўзланган асл мақсад — миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш, умрини узайтириш. Ўттиз беш йилдирки дунё бўйлаб 31 май — Халқаро чекишга қарши кураш куни сифатида нишонлаб келинади. Аммо тарғиботу чақириқлар, даъвату тушунтиришлар, афсуски, етарли натижа бераётгани йўқ.
📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг куни кеча эълон қилинган сўнгги ҳисоботига кўра, тамаки маҳсулотлари истеъмоли йилига 8 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда. Хавотирли жиҳати, кўрсаткичлар йил сайин ошиб боряпти. Ёшлар, айниқса, вояга етмаганлар орасида бу иллатга ружў қўяётганлар кўпайиши янада ташвишли ҳолат.
▶️ — Никотин организмдаги метаболик жараёнга ҳалақит берувчи, мия фаолияти ва физиологик функцияларига таъсир қилувчи алкоголь ҳамда бошқа психоактив моддалар каби одамни ўзига ўргатиб қўяди, — дейди Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбари Мирзағолиб Тиллашайхов. — Шу тарзда тамакига қарамлик шаклланади.
🩺 Олимларнинг қайд этишича, чекиш таъсири остида организмда 25 дан ортиқ касалликлар ривожланиши кучаяди. Хусусан, ўпка саратони ва миокард инфарктининг чекиш билан боғлиқлиги ҳақида илмий далиллар мавжуд.
🫀🧠 Юрак-ишемик хасталиги ва инсультдан ўлим ҳолатларининг 70 фоизи чекувчи ҳамда спиртли ичимликлар ичувчи одамлар ҳиссасига тўғри келиши сўзимизнинг яна бир исботи. Негаки, ҳар бир кашанда бу иллат туфайли ўз ҳаётини 18 йилга қисқартириши тадқиқ этилган.
🚬 Боз устига, тамакининг заҳарли тутунидан умри завол топаётгарларнинг 12 фоизи бундай маҳсулотларни истеъмол қилмайдиган кишилар, яъни пассив чекувчилардир. Улар орасида, таассуфки, болалар ҳам бор.
💰 Қолаверса, бу иллатнинг дунё иқтисодиётига етказаётган зиёни ҳам катта. ЖССТнинг охирги баёнотида мазкур муаммо ҳам рақамлар билан асослаб берилган.
🌏 Масалан, ҳозир 120 дан ортиқ давлат тасарруфидаги 3 миллион гектардан зиёд майдонда тамаки етиштириляпти. Ўз навбатида, сайёрамиз бўйича 300 миллиондан кўпроқ одам озиқ-овқат тақчиллиги муаммосига ечим излаш билан овора.
📋 Шундай шароитда Президентимиз томонидан “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун имзоланиши нафақат юртдошларимиз, балки халқаро ҳамжамият томонидан ҳам мамнуният билан қарши олинди.
🚫 Ушбу ҳужжатга кўра, Ўзбекистон ҳудудига чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, жумладан, никотинли снюс, чайналадиган тамаки ҳамда никотинли ширинликларни олиб кириш ва сотиш тақиқланади.
❌ Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тамаки маҳсулотларини кўрсатиш ва очиқ намойиш қилишга йўл қўйилмайди.
📛 Савдо автоматлари орқали, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жавонларидан, электрон тижорат кўринишида, масофавий савдо орқали, шунингдек, кўчма савдо орқали, болалар товарлари сотиладиган биноларда, ўйинчоқлар, ширинликлар ва бошқа болалар маҳсулотларига тақлид қилинганда, 21 ёшга тўлмаган шахсларга ва ушбу ёшдаги шахслар томонидан сотиш ман этилади.
‼️ Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар қандай тамаки маҳсулотларини чекиш соғлиқ учун хавфли эканлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантириб, бу зарарли одатдан йироқ бўлишга чақиради.

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказида халқаро миқёсда симпозиум бўлиб ўтди.
🌐 Унда АҚШ, Буюк Британия, Швейцария ва Ўзбекистоннинг профессор олимлари ўзларининг илмий маърузалари билан иштирок этди.
⚡️Симпозиумда британиялик профессор Гордон Плант неврология ва нейроoфтальмология йўналишларида қандай фундаментал текширувлар мавжудлиги ва соҳадаги сўнгги янгиликлар тўғрисидаги маърузаси билан қатнашди.
👁 Яна бир британиялик профессор Линдон Да Круз регенератив тиббиёт хусусида маъруза ўқиди. Кўз тўр пардаси кўчириб ўтказиш амалиётини ўз ичига олган нутқида олим 20 йиллик тажрибаси билан бўлишди. Кўзнинг тўр пардасини муваффақиятли кўчириб ўтказиш бўйича бу вақт мобайнида қандай текширув ва тадқиқотлар ўтказилгани ҳақида маълумот берди.
— Илгари бу борада гап кетганда "умуман иложи йўқ", дер эдик. Кўп йиллик илмий изланишлар натижасида бунинг имкони борлиги исботланди, — дейди марказ директори Азамат Юсупов. — Эндиликда ушбу лабораторияларнинг қандай ташкил этилгани, уларни Ўзбекистонда ҳам жорий этиш бўйича ўрганиш олиб боришни режа қилдик. Агар бу амалиёт мамлакатимизда ҳам қўллана бошланса, тўр парда билан боғлиқ касалликлар туфайли кўриш қобилиятидан маҳрум бўлган беморлар дунёни яна ўз кўзлари билан қайта кўра олади.
🔬 Шунингдек, симпозиумда офтальмология соҳасида телетиббиёт, сунъий интеллект ва робот-офтальмологиянинг кўз касалликларини даволашдаги ютуқлари ҳақида ҳам муҳим маърузалар тингланди.

🏥 Хабарингиз бор, яқинда Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
❓Хўш, 4 қаватли ва 4 та корпусдан иборат мазкур муассаса қандай имкониятларга эга?
❓Янги марказда беморлар учун қандай қулай шароитлар яратилган?
❓Шифохонада неча турдаги замонавий лаборатор текширувлар ўтказилмоқда?
📹 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❓Хўш, 4 қаватли ва 4 та корпусдан иборат мазкур муассаса қандай имкониятларга эга?
❓Янги марказда беморлар учун қандай қулай шароитлар яратилган?
❓Шифохонада неча турдаги замонавий лаборатор текширувлар ўтказилмоқда?
📹 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Тошкентда ўтказилган ҳамширалик иши бўйича халқаро анжуманда қандай масалалар муҳокама қилинди?
🏢 Пойтахтимиздаги Hilton меҳмонхонасида “Марказий Осиёда ҳамширалик ва акушерлик ишини ташкил этишда янгича ёндашув” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
🌐 Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази масъуллари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) каби қатор нуфузли ташкилотлар вакиллари, шунингдек дунёнинг 20 яқин мамлакатларидан келган мутахассис ва тадқиқотчилар иштирок этди.
👩🏻⚕️ Кузатишлар шуни кўрсатадики, беморлар ва ҳамширалар ўртасидаги алоқалар уларнинг тиббиёт ходимлари билан умумий муносабатининг қарийб 90 фоизини ташкил этади.
💡Яъни аҳоли саломатлигини асраш ва касалликлар профилактикасида ўрта тиббиёт ходимларининг ўрни беқиёс. Қолаверса, ҳамшираларнинг ўз салоҳиятини тўла рўёбга чиқариши учун шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишда самарали натижа беради.
♻️ Икки кун давом этган халқаро анжумандан кўзланган мақсад ҳам ана шундан иборат.
✅ Мазкур конференция Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳамширалик ва акушерлик иши бўйича 2021 – 2025 йилларга мўлжалланган глобал стратегик йўналишлари доирасидаги тадбирларни амалга оширишга бағишланган.
💉 Тадбирда сўзга чиққанлар ҳамширалик касбининг моҳияти, ўрта тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш, билим ва малакасини ошириш соғлиқни сақлаш соҳаси ривожи учун таъсирчан чора эканини алоҳида таъкидлади.
🔎 Шунингдек, ҳамширалар ва акушерларни ўқитиш, рўйхатга олиш ва лицензиялаш, бу йўналишда илмий тадқиқотлар олиб бориш каби масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилди.
⚡️ Конференция давомида хорижий экспертларнинг 2021 – 2025 йилларга мўлжалланган ҳамширалик ва акушерлик ишининг глобал стратегик йўналишлари, бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида ҳамшира ва акушерлар фаолияти, юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, паллиатив ёрдамни ташкил этишда ўрта тиббиёт ходимларининг ўрни каби қатор мавзулардаги маърузалари тингланди.
❗️Анжуман якунида резолюция қабул қилиниб, ундан ҳамширалик ва акушерлик ишини халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этиш, бу йўналишда таълимни такомиллаштириш, соҳа ходимлари учун ахборот материалларини ишлаб чиқиш ва чоп этиш каби масалалар ўрин олди.

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!
Жажжи ўғил-қизларимизнинг биргина ширин табассуми учун бутун борлиғимизни бахшида этишга тайёр халқмиз. Уларнинг саломатлиги эса барчамиз учун бебаҳо неъмат.
Бугун юртдошларимизга хос ана шу болажонлик фазилати давлатимизнинг ёш авлодга доир сиёсатига ҳам тўла-тўкис кўчган.
👫 Хусусан, эртамиз эгалари саломатлиги алоҳида эътиборда. Гўдакларни ҳали она вужудида эканлигидаёқ шифокорлар назоратига олиш тизими йўлга қўйилган. Уларнинг тўрт мучаси соғлом бўлиб вояга етиши учун барча имкониятлар ишга солиняпти.
🏢 Ўзбекистонда 18 ёшгача бўлган ўғил-қизлар сони қарийб 12 миллион нафарни ташкил қилмоқда. 235 та болалар шифохонаси улар саломатлигини таъминлаш учун масъул. Шундан 23 таси республика, 212 таси вилоят, туман ва шаҳар даражасидаги тиббиёт муассасалари ҳисобланади.
👶🏻 Юртимизда Республика ва ҳудудлардаги перинатал марказлари, ҳамда болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида жами 29 та шошилинч перинатал ва педиатрик мобиль навбатчи реанимация бригадалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
👦🏻 Чақалоқларда аудиоскрининг тадбирлари орқали уларнинг эшитишдаги нуқсонларини эрта аниқлаши ва даволаш жараёнини эрта бошлаш бўйича ҳам тизимли ишлар олиб бориляпти.
🤰🏻Бирламчи тиббиёт тизимида репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар, янги туғилган чақалоқлар ва болаларнинг патронажи тизимли йўлга қўйилган.
👩🏻🍼Оилавий поликлиникаларда репродуктив саломатлик ва хавфсиз оналик хоналари, пренатал диагностика, шунингдек туман ва шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникаларида болалар бўлимлари ташкил этилган.
💊 Болаларда Д витамини танқислиги ва етишмовчилигининг олдини олиш борасида ҳам профилактик ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, Андижон ва Жиззах вилоятларида А витамини танқислигига қарши саплементация дастурлари давом эттирилаётир.
🩻 Қолаверса, айни пайтда туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган 2000 нафар боланинг операцияси учун давлат томонидан 64 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, қатор мураккаб амалиётлар ўтказиляпти.
💡 Бундан кейин ҳам болаларнинг ақлий ҳамда жисмоний, рационал ва соғлом ривожланиши, чақалоқларда туғма нуқсонларнинг олдини олиш, уларни бекаму-кўст вояга етишлари учун амалга оширилаётган тизимли тадбирлар давом эттирилади.
🏃🏻Албатта, булардан кўзланган пировард мақсад Ўзбекистонни тўлақонли бахтиёр болалар мамлакатига айлантиришдир!

Болалик — инсон умрининг энг беғубор фасли. Бу даврнинг бекаму-кўст ўтишида соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ўрни беқиёс. Юртимизда болалар саломатлигини асраш тиббиётнинг бош масаласига айланган.
Болалар соғлом бўлса, оила фаровон, ота-оналар хотиржам, жамият бахтиёр, келажак бардавом бўлади.
📹1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан CCВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу видеолавҳада шу ҳақда сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Болалар соғлом бўлса, оила фаровон, ота-оналар хотиржам, жамият бахтиёр, келажак бардавом бўлади.
📹1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан CCВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу видеолавҳада шу ҳақда сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Хитой олимлари: 2030 йилга келиб, инсультдан ўлим кўрсаткичи 2 баравар ошиши мумкин
ЖССТ маълумотига кўра, бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши дунёда эрта ўлим сабаблари орасида иккинчи ўринни эгаллайди. Хусусан, ишемик инсультга чалинганларнинг катта қисми ҳаётдан кўз юмиши ёки умрбод ногиронликка маҳкум бўлиши ачинарли ҳолат.
Бироқ 2030 йилга келиб, ушбу касалликдан ўлим ҳолатлари икки баробар ортиши мумкин. Хитой олимлари "Global Health Data Exchange" маълумотларини таҳлил қилиш асносида шундай хулосага келди.
Мутахассисларнинг огоҳлантиришча, 2019 йилда инсульт оқибатида 3,29 миллион киши ҳаётдан кўз юмган бўлса, 2030 йилда бу кўрсаткич 6,4 миллион нафарга етади.
Вазиятнинг бундай ёмонлашувига чекиш, тўйиб овқатланмаслик, буйраклар фаолияти бузилиши, семириш, юқори қон босими, қонда холестерин ва глюкоза миқдори ортиши, сайёрамиз аҳолиси сони кўпайиши каби омиллар сабаб бўлади.
‼️ "Албатта, бу прогноз жуда хавотирли. Аммо инсоният ишемик инсультнинг олдини олишга қодир. Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш энг оқилона ва самарали профилактик чора" — дейди тадқиқот муаллифи Лизе Сюн.

CCВ: Тошкент туманида туманлараро перинатал марказ иш бошлади
❗️Юртимиз ҳудудларида 46 та туманлараро перинатал марказ ташкил этилиши белгиланган. Президентимизнинг тегишли қарори асосида шакллантирилган ушбу марказлар рўйхатига Тошкент тумани туғуруқ комплекси ҳам киритилган эди.
✅ 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган тантанали очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ва Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов иштирок этди.
🏢 Шу пайтгача Тошкент вилоятининг Бекобод, Янгийўл, Олмалиқ шаҳарлари ва Қуйи Чирчиқ туманида туманлараро перинатал марказлар ташкил этилган эди.
🏥 Бунга қадар 110 ўринли Тошкент тумани туғуруқ комплексида йилига 5,5 мингга яқин туғуруқ қайд этилиб, фақатгина шу ҳудуд аҳолисига хизмат кўрсатган.
🔹 Шифохона асосан асоратсиз туғуруқларни қабул қилишга мўлжалланган бўлиб, асоратли ва кам вазн билан туғилган чақалоқлар республика муассасаларига ва Чирчиқ шаҳрида жойлашган вилоят перинатал марказига 50-70 км. масофа босиб олиб борилар эди.
💰 Албатта, туғуруқ мажмуасини перинатал марказга айлантириш осон эмас. Бунинг учун қатор техник ва малакавий талаблар мавжуд. Муассасани замонавий стандартларга мос ҳолга келтириш учун 18,2 млрд. сўм инвестиция дастури доирасида маблағ сарфланди.
🔬Марказ замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозланди. Бунинг учун 2,1 млрд. сўм маблағ ажратилди.
🚿 Туғуруқдан кейинги хоналар замонавий ҳолатга келтирилиб, ҳар бирига алоҳида санузел ўрнатилди.
🛏 Муассасада қўшимча 10 ўринли “Чақалоқлар патологияси” ва 6 ўринли “Чақалоқлар реанимацияси” бўлимлари ташкил этилди.
👶🏻 Бу эса оғир аҳволда ва кам вазнли туғилган чақалоқларга ўз вақтида ва самарали тиббий хизмат кўрсатиш имконини яратади.
👩🏻⚕️ Бундан ташқари, марказнинг 35 нафар шифокори республика муассасаларида алоҳида ташкил этилган ўқув курсларида тиббий малакаларини ошириб қайтди.
♻️ Туманлараро перинатал марказ мутахассислари ўз олдига Тошкент туманидан ташқари, Қибрай ва Зангиота туманида яшовчи аёллар ҳамда муддатидан аввал туғилган гўдаклар учун ихтисослаштирилган реанимацион ва интенсив хизматларни ташкил этиш, кам вазнли чақалоқларни парвариш ва реабилитация қилиш, асоратли туғуруқ кутилаётган ҳомиладор аёллар учун малакали тиббий хизмат кўрсатиш каби мақсадларни қўйган.

Хирургия марказининг жажжи беморларига совғалар улашилди
Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мамлакатизнинг хирургия йўналишида таянч муассасалардан.
Бу ерда 350 дан зиёд турдаги кам инвазив юқори технологик операциялар ўтказилади. Улардан 230 таси ноёб амалиётлар турига киради. Булар орасидан болаларда ўтказилаётган ноёб амалиётлар ҳам ўрин олган.
Жорий йил давомида Президентимиз ташаббуси билан давлат томонидан бепул операция қилинаётган туғма юрак нуқсони билан туғилган 2000 нафар боланинг 500 нафари ушбу марказда шифо тапаётгани ҳам бунинг исботи.
Бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан муассасада даволанаётган болажонларнинг қалбига қувонч улашилди. Уларга марказ раҳбарияти томонидан эсдалик совғалар ва ўқув қуроллари туҳфа қилинди.