UzNews.uz ахборот агентлиги расмий канали
17.8K subscribers
22K photos
3.23K videos
6 files
21.7K links
«UzNews.uz» ахборот агентлигининг расмий канали

Instagram: instagram.com/uznewsuzb

Ru: @uznews
Сайт: uznews.uz

Реклама:
+998 99 813 69 99 @uznewsads
+998 94 649 57 77 @uznews_ads
Download Telegram
Тожикистон ва Қирғизистон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди — Қирғизистон чегара хизмати

Тожикистон ва Қирғизистон маҳаллий соат 16:00 дан ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишувга эришди.

@uznewsuzb
Самарқандда Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарлари чегарадаги вазият бўйича юзма-юз музокара ўтказди

Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаров бир қатор келишувларга эришишди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58636

@uznewsuzb
Тошкентда овозини аёлларникига ўхшатиб, фирибгарлик қилган эркакка суд ҳукми ўқилди

Аввалроқ, суд жараёнида судланувчи ўз жонига қасд қилишга урингани учун суд мажлиси қолдирилган эди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58639

@uznewsuzb
Flynas авиакомпанияси Тошкент – Жидда – Тошкент йўналиши бўйича рейсларни йўлга қўйди

Авиарейсларни мунтазам равишда ҳафтасига икки мартадан амалга ошириш режалаштирилган (реклама ҳуқуқлари асосида).

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58635

@uznewsuzb
ШҲТ Самарқанд cаммити якунида қандай ҳужжатлар имзоланди — рўйхат

Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида транспорт йўлакларини яратиш, иқлим ўзгаришига нисбатан жавоб ҳаракатлари, озиқ-овқат хавфсизлиги, туризм, сунъий интеллектни ривожлантириш каби жами 44 та битим, концепция, дастурлар ва бошқа қарорлар қабул қилинди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58643

@uznewsuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чегарадаги можаро: ўзбеклар Қирғизистондан эвакуация қилинганларга нон ва сув тарқатмоқда

Ижтимоий тармоқларда Сўх анклави аҳолиси ўтиб кетаётган Қирғизистон фуқароларига нон ва сув тарқатаётгани акс этган видео тарқалди.

Қирғиз-тожик чегарасида вазият кескинлигича қолмоқда. 16 сентябрь куни Боткен ва Лейлек туманларининг чегарадош қишлоқларидан бирида 136 мингдан ортиқ фуқаро эвакуация қилинди.

Уларнинг аксарияти Сўх анклавидаги транзит йўлаги орқали ўтади.

@uznewsuzb
8 ой ичида электромобиллар импорти ҳажми деярли 3 бараварга ошди

Ўзбекистон асосан 4 та давлатдан электромобиллар импорт қилган. Энг кўп электромобиль Хитойдан келган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58647

@uznewsuzb
Тошкент вилоятида мактаб ўқувчисини поезд уриб кетди

Ушбу бахтсиз ҳодиса сабабли мактаб ўқувчиси воқеа жойида вафот этган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58648

@uznewsuzb
Самарқандда ШҲТ саммити сабаб ёпилган йўллар қайта очилди

Саммит ўтказилиши сабаб бир қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланганди. Бугундан чекловлар олиб ташланди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58650

@uznewsuzb
Қозоғистон пойтахти номи Остонага қайтарилади

Шунингдек, Қозоғистонда президентлик муддати 5 йилдан 7 йилгача узайтирилади, президент эса иккинчи муддатга қайта сайлана олмаслиги белгиланди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58652

@uznewsuzb
Жиззахда банк бошқарувчиси ўз ходимини қурол билан отиб ташлади

Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58653

@uznewsuzb
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефонда гаплашди

Куни кеча Самарқандда ШҲТ саммитида ўзаро учрашишган президентлар телефонда гаплашишди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58655

@uznewsuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда 19 ёшли ҳайдовчи ЙПХ ходимини машина капотида "сайр" қилдирди

Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58656

@uznewsuzb
Навоийда фуқаро уйида ер ковлаётиб, одам суякларига ўхшаш суяклар топди

Ҳолат юзасидан суд-тиббий криминалистик экспертизалар тайинланган. Прокуратура текширув олиб бормоқда.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58658

@uznewsuzb
Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бош режаси тасдиқланди

Қарор билан Тошкентга келаси 5 йил ичида ҳар йили 7 млн мавсумий гуллар ва 70 мингдан кўп кўчатлар экилади ва 2024 йилга келиб, яшиллик даражаси 30 фоизга етказилади.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58660

@uznewsuzb
Ўзбекистонда янги ҳафтада ҳарорат +34 даражагача чиқади

Синоптиклар ҳафта ичида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58665

@uznewsuzb
Халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик аёл Малайзияда қўлга олинди

Одам савдоси билан боғлиқ жиноят учун қидирувда бўлган аёл муносиб жазо олиши учун Тошкентга юборилди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58668

@uznewsuzb
Қашқадарёдаги боғчаларнинг бирида 50 нафарга яқин бола захарлангани айтилди

Қарши шаҳридаги МТТ тарбияланувчиси диария ташҳиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58671

@uznewsuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда мактаб олдидаги ариқда қон оқизилди

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58673

@uznewsuzb
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманига янги ҳоким тайинланди

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари туман ҳокими бўлди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58676

@uznewsuzb