UzNews.uz ахборот агентлиги расмий канали
17.3K subscribers
22.2K photos
3.31K videos
6 files
22.1K links
«UzNews.uz» ахборот агентлигининг расмий канали

Instagram: instagram.com/uznewsuzb

Ru: @uznews
Сайт: uznews.uz

Реклама:
+998 99 813 69 99 @prmanager_sabrina
+998 94 649 57 77 @prmanager_bonu
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди

Давлат раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Сўнг, Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилди.

Айни кунларда Самарқанд улкан сиёсий воқеалар тараддудида. Эртадан олий даражадаги ташрифлар бошланади.

15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси бўлиб ўтади.

@uznewsuzb
Олий тоифали педагоглар учун мажбурий аттестация синовлари бекор қилинади

Бунинг учун олий малака тоифасини сақлаб келган педагог 15 йиллик узлуксиз иш тажрибасига эга бўлиши керак.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58555

@uznewsuzb
Муаллифлик ҳуқуқини бузган таниқли санъаткорлар рейтинги эълон қилинди

Юлдуз Усмонова, Санжай ва яна бир нечта санъаткорлар муаллифлик ҳуқуқини бузиб қўшиқ куйлагани учун суд томонидан товон пули миқдорида қарор чиқарилган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58556

@uznewsuzb
Ўзбекистон терма жамоаси шотокан каратэ бўйича жаҳон чемпионатида 20 та медални қўлга киритди

Жорий йилнинг 9-11 сентябрь кунлари Чехиянинг Пардубице шаҳрида шотокан каратэ-до бўйича XII Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди (реклама ҳуқуқлари асосида).

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58554

@uznewsuzb
Aвтомобилни бошқариш учун электрон ишончнома бериш хизмати йўлга қўйилди

ЯИДХП орқали автомобилга электрон ишончнома бериш хизматидан фойдаланиш мумкин.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58558

@uznewsuzb
Ўзбекистонда Марказий Осиёда ягона бўлган “Инновацион вакциналар маркази" ташкил қилинади

Марказ Хитой компанияси билан ҳамкорликда ташкил қилинади. Лойиҳа доирасида гепатит А, гепатит Б, папиллома, қизамиқ, қоқшол ва бошқа касалликлар вирусларини даволашда ишлатиладиган 10 хил вакцина ишлаб чиқарилади.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58560

@uznewsuzb
Бугун Тошкентда кинофестивал сабаб бир нечта кўчалар ёпилади — харита

"Ипак йўли дурдонаси" XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан кун давомида вақти-вақти билан кўчалар ёпилади.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58563

@uznewsuzb
Ўзбекистонда тадбиркорлар фаолиятини текширишнинг янги тартиби жорий этилади

Текширув натижалари ҳамда профилактика тадбирлари тўғрисида маълумот “Ягона давлат назорати” ахборот тизимига киритилади. Мазкур тизимда рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58566

@uznewsuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган йўловчи автобус ёниб кетди

ФВВ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58567

@uznewsuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Бугун, 14 сентябрь куни Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.

Ухнаагийн Хурэлсух Ҳазрати Хизр мажмуасига келиб, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйди ва хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

@uznewsuzb
"Uzbekistan GTL" заводида жаҳон тарихида илк бор синтетик авиакеросин маҳсулоти ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Бугунги кунга қадар GTL мажмуасида жами 55 минг тонна синтетик дизель ёқилғиси ва 20,5 минг тонна синтетик нафта ишлаб чиқарилган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58573

@uznewsuzb
Ўзбекистон Озарбайжон-Aрманистон чегарасида сулҳга эришилганини олқишлайди

Ўзбекистон ҳукумати томонларни сиёсий-дипломатик музокаралар ўтказишга ва ўт очишни тўхтатиш шартларига риоя қилишга чақиради.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58576

@uznewsuzb
"Миллий тикланиш" партиясининг соф олтиндан ясалган нишонига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқда партия ўзига соф олтиндан ясалган кўкрак нишони таъсис этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58577

@uznewsuzb
Қашқадарёда Lacetti ҳайдовчиси 11 ёшли болани уриб юборди

Йўловчи "пешеход"дан ўтаётган бўлган. Оғир тан жароҳати олган бола воқеа жойида вафот этган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58581

@uznewsuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашди

Бу – Эрон етакчисининг сўнгги 20 йилдаги илк ташрифидир.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58582

@uznewsuzb
Ўзбекистон ва Эрон ўртасида 20 га яқин икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

Денгиз савдо йўлларига чиқиш учун Эроннинг “Чобаҳор” портидан фойдаланиш тўғрисидаги меморандум, виза режимини соддалаштириш бўйича келишув ва бошқа ҳужжатлар Ўзбекистон ва Эрон ўртасида Самарқанддаги музокаралар чоғида имзоланди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58586

@uznewsuzb
Никол Пашинян Арманистондаги вазият туфайли ШҲТ Самарқанд саммитида иштирок этмайди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги зиддият ортидан мамлакатда юзага келган вазият сабаб саммитда иштирок этмайди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58589

@uznewsuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитой Раиси Си Цзиньпин Самарқандга келди

Самарқанд халқаро аэропортида Хитой етакчисини Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58590

@uznewsuzb
"Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой" темир йўли қурилиши тўғрисида уч томонлама битим имзоланди

Лойиҳа Хитойдан Ўзбекистон орқали Европага ва Жанубий йўлар билан Форс кўрфази давлатларига ташувларни кенгайтиради.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/58592

@uznewsuzb
Россия президенти Владимир Путин Россиядан Самарқандга йўлга чиқди – Кремль

@uznewsuzb