O'zLiDeP QR Ken'esi
790 subscribers
9.65K photos
1.09K videos
17 files
4.04K links
Download Telegram
Тараққиёт стратегияси доирасида O'zLiDePнинг аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11218

Бугун O'zLiDePСиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда ҳудудий партия ташкилотлари иштирокида видеоконференция шаклида онлайн йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 январь куни Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини белгилаш ҳамда уни жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросига қаратилди.

#uzlidep #davlatdasturi #taraqqiyotstrategiyasi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️Энди маҳаллалар маҳаллий Кенгаш қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уни муҳокама қилишда иштирок этади

Маҳаллаларга тегишли ҳудуддаги туман (шаҳар) маҳаллий Кенгашлари сессиялари кун тартибига кўриб чиқиш учун таклиф киритиш, туман (шаҳар) маҳаллий Кенгашларининг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

Президент фармони лойиҳасига кўра, жойларда ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда маҳаллалар ролини ошириш мақсадида ушбу тартиб жорий этилмоқда.

Шунингдек, маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари” ва уларда яшовчи аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, маҳаллани молиявий мустақиллигини кучайтириш мақсадида маҳаллалар қошида тадбиркорлик субъектларини ташкил этилади.

Махаллаларда “Тадбиркорлар кенгашлари”и ташкил этилиб, уларнинг мақоми ва вазифалари белгиланади.

💻 Президент фармони лойиҳаси муҳокамасида қатнашиш:
https://regulation.gov.uz/oz/d/76071

❗️Муҳокамада фаол иштирок этишга чорлаймиз.

#uzlidep #DavlatDasturi

O'zLiDeP расмий канали