O'zLiDeP QR Ken'esi
744 subscribers
9.66K photos
1.09K videos
17 files
4.04K links
Download Telegram
#LIVE

Тараққиёт стратегияси асосида ишлаб чиқилган O'zLiDePнинг чора-тадбирлар режаси ижроси сарҳисоб қилинмоқда

Йиғилишда Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясидаги вазифаларни амалга оширишга қаратилган O'zLiDePнинг чора-тадбирлар режаси ижроси ҳам танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилинди.

Партия Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари, партия ходимларидан иборат 21 та Республика ишчи гуруҳи ҳамда 294 та ҳудудий ишчи гуруҳлари тузилган бўлиб, жамоатчилик ва депутатлик назорати бўйича 750 дан ортиқ давра суҳбатлари, эшитувлар, амалий семинарлар ўтказилди. “Йўл харитаси”да белгиланган мақсадлар ижросини ўрганиш бўйича ўтказилган назорат-таҳлил фаолияти натижасида мансабдор шахсларга 270 дан зиёд депутатлик сўрови юборилди, жойларда 232 маротаба ўрганишлар ўтказилди.

#uzlidep #SiyosiyKengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

O’zLiDeP “CALL-CENTER”га жами 353 та мурожаатлар келиб тушган

Партия ишчи гуруҳлари томонидан ҳудудлар кесимида жойларда тадбиркорлик (оилавий тадбиркорлик)ни ривожлантириш, 200 та янги саноат зоналарини ташкил этиш, бизнес-инкубаторлар тизимини ривожлантириш, Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган омилларни ўрганиш, қишлоқ хўжалигига интенсив ривожланиш механизмлари, фермер ва деҳқонларнинг даромадларини ошириш йўлларини жорий қилишга қаратилган аниқ таклифлар ишлаб чиқиш, инвестицияларни жалб қилиш ҳолати устидан доимий мониторингни йўлга қўйиш йўналишлари бўйича ўрганишлар олиб борилди.

Унга кўра партияда ташкил қилинган “CALL-CENTER”га жами 353 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 260 таси тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш юзасидан бўлса, 93 таси бизнес муҳитини яхшилаш борасида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ҳисобига тўғри келади. Мазкур мурожаатлар тегишли вазирликларга жўнатилиб, ҳал қилиш чоралари тизимли олиб бориляпти.

#uzlidep #SiyosiyKengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” фаолияти сарҳисоб қилинди

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан оилаларда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, аҳолига сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини яратиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалаларида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан:

“Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида 405 та тадбирлар ташкил этилиб, 2 739 нафар хотин-қизларга тижорат банкларидан 47 млрд. 576 млн. 500 минг сўм миқдоридаги кредитлар олинишида кўмаклашилди ва натижада 3 642 га яқин ишчи ўринлари яратилди.

“Фаровон оила” лойиҳаси доирасида 343 та тадбирлар ташкил этилиб, 551 та ажрим ёқасида турган низоли оилаларни яраштиришга эришилди.

“Бир депутат – юз аёлга кўмакчи!” лойиҳаси доирасида 2200 нафардан зиёд депутатлар томонидан 13 268 нафардан ортиқ хотин-қизларга ёрдамлар кўрсатилди.

“O‘zLiDeP аёллари – Янги Ўзбекистон бунёдкори!” лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳалла қошида “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!” клублари ташкил этиб келинмоқда. Ҳисобот даврида 1568 та клублар ташкил этиб, уларда 10 959 нафар хотин-қизлар бирлаштирилди.

“Намунали томорқачи аёл – фаровонлик бунёдкори” лойиҳаси доирасида 157 та маҳорат дарслари ташкил этилиб, уларда 4 494 нафар иштирокчилар қамраб олинди.

“Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида 227 та бепул тиббий кўриклар ташкил этилиб, 9368 нафар хотин-қизлар тиббий муолажалардан ўтказилди.

“Ишбилармон аёл – 2022” кўрик-танловининг 14 та ҳудудий республика босқичлари ўтказилиб, уларда 4080 нафар иштирокчилар қамраб олинди. Кўрик-танловнинг туман (шаҳар) босқичларида иштирок этган 2000 мингга яқин тадбиркор ва фермер хотин-қизлардан сараланган 200 дан ортиқ аёллар ҳудудий-республика босқичларида ўзаро беллашдилар.

#uzlidep #SiyosiyKengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаолиятига баҳо берилди

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда партия томонидан бир қатор партиявий лойиҳалар ташкил этилди. Жумладан:

13 маротаба “Ёшлар билан” лойиҳаси;
79 маротаба “Депутат ва ёшлар” учрашуви;
109 маротаба “Ёшлар бизнес тури”;
14 маротаба “Бўш иш ўринлари ярмарка”лари;
101 маротаба “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси ўтказилди.

Тараққиёт стратегиясида ёшлар йўналишида белгиланган вазифалар ижроси ва самарадорлигини янада жадаллаштириш ҳамда сифатини ошириш мақсадида “O'zLiDeP YOSHLAR MINBARI” телеграм гуруҳи ташкил қилинди.

Бугунги кунда ушбу платформада сўнгги 15 кун мобайнида ёшлар томонидан 50 дан ортиқ мурожаатлар юборилган бўлиб, мазкур мурожаатларнинг 30 га яқини ижобий ҳал этилди ва 15 таси бўйича тушунтиришлар берилиб, қолган мурожаатлар вазирлик ва идоралар вакиллари, депутатлар ҳамда партия масъуллари томонидан кўриб чиқилмоқда.

#uzlidep #SiyosiyKengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши мажлиси якунланди

Йиғилишда давлат бошқаруви, таълим, тиббиёт, маънавият ва умумбашарий муаммолар йўналишида ҳам партия ишчи гуруҳлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳам таҳлил қилинди.

Йиғилишда ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилган бу каби ижобий ишлари, ютуқлари билан бир қаторда камчиликлар, ҳали қилиниши лозим бўлган бир қатор устувор вазифалар турганлиги кўрсатиб ўтилди.

Партия фаолиятига оид бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

#uzlidep #SiyosiyKengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Channel photo updated
# O’zLiDeP _ 19 _ ёшда
# Бўзатов _ тумани

⚡️ O'zLiDeP Бўзатов туман Кенгаши томонидан тумандаги 28 сонли оилавий поликлиникасида "O'zLiDeP 19 ёшда" шиори остида тиббиёт ходимлари билан тадбир ташкил қилинди. Унда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда тиббиёт ходимлари кун касблик байрам сифатида кенг нишонланиши, мамлакатимизда барча соҳалар сингари тиббиёт соҳасини ислоҳ этишга қаратилаётган эътибор, шифокорлик касби энг машақатли ва шарафли касб эканлигини, инсон ҳаётини сақлаб қолишда уларнинг меҳнати катта эканлигини алоҳида эътироф этди. Айниқса O'zLiDeP партиясининг сайловолди дастурида ҳам тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, хусусий секторлар учун қулай шароитни яратиш борасида долзарб масалалар ҳам илгари сурилганлигини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари O'zLiDeP партиясининг ғоявий максад ва вазифалари, сиёсий куч сифатида бугунги кундаги фаолияти, партия ташкил қилинганлигига 19 йил тўлиши муносабати билан етакчи сиёсий кучга айланганлиги, шу йиллар ичида сиёсий жараёнлардаги фаоллиги бўйича ҳам атрофлича маълумотлар берилди. Мулоқот давомида бир қатор тиббиёт ходимлари партияга аъзоликка қабул қилинди. Қолаберса юртимиз бўйлаб давом этаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги "Долзарб 40 кунлик" акцияси доирасида поликлиника ходимлари билан биргаликда кўчат навлари экилди.

👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
# O’zLiDeP _ 19 _ жаста
# Нөкис_ қаласы

⚡️ Республикалық кѳзи ǝззилер китапханасында 13-ноябрь «Ақ таяқлылар» күнине арнап «Олар өмирди қәлби менен көреди» атамасында байрам кешеси болып өтти. 13-ноябрь пүткил дүнья жүзинде «Ақ ҳасалылар» ямаса көзи әззилер күни сыпатында белгиленеди. Илажда Республикалық кѳзи ǝззилер китапханасы директоры А.Ахетова, O’zLiDeP Нөкис қалалық Кеңеси аппарат баслығы Б.Адилчаев ҳәм басқалар физикалық мүмкиншилиги шекленген инсанларды соның ишинде, көзи әззилерди де қоллап-қуўатлаў, мийнет пенен тәмийинлеў, оларды социаллық жақтан ҳәр тәреплеме қорғап, жәмийетте өз орнын табыўы ушын мүмкиншиликлер жаратып бериўде мәмлекетимизде жақсы ислер алып барылмақта. Елимизде кейинги жыллары барлық тараўларда түпкиликли өзгерислер әмелге асырылып, бул өзгерислердиң негизи ең алды менен инсан қәдири ушын екенлигин атап өтти. Сондай-ақ сиясий күш сыпатында бирлесип киятырған O’zLiDeP партиясының шөлкемлестирилгенине быйыл 19 жыл толыўы мүнәсибети менен партияның сиясий майдандағы жумысларына да тоқтап өтти. Сондай-ақ партияның Қарақалпақстан Республикалық Кеңеси тәрепинен китапхана фондына Президентимиздиң “Жаңа Өзбекстан стратегиясы” китабы саўға етилди.
Буннан тысқары усы китапханада жумыс алып барып атырған хызметкерлер партияға ағзалыққа қабыл етилип, китапхана қасынан O’zLiDePның жаңадан басланғыш партия шөлкеми ашылды ҳәм БПШ гүўаҳнамасы тапсырылды.


👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҒXҚ_ биз _ҳақымызда
#Қарақалпақстан _ телеканалы
#Жаңалықлар _ бағдарламасы

⚡️ Бердақ атындағы Қарақалпақ мәмлекетлик университетинде жаслар арасында спорт жарысы өткерилди


👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
Forwarded from Asem Sirimbetova