📢O'zLiDeP QR Ken'esi
677 subscribers
9.79K photos
1.1K videos
18 files
4.07K links
Download Telegram
#LIVE

O’zLiDeP “CALL-CENTER”га жами 353 та мурожаатлар келиб тушган

Партия ишчи гуруҳлари томонидан ҳудудлар кесимида жойларда тадбиркорлик (оилавий тадбиркорлик)ни ривожлантириш, 200 та янги саноат зоналарини ташкил этиш, бизнес-инкубаторлар тизимини ривожлантириш, Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган омилларни ўрганиш, қишлоқ хўжалигига интенсив ривожланиш механизмлари, фермер ва деҳқонларнинг даромадларини ошириш йўлларини жорий қилишга қаратилган аниқ таклифлар ишлаб чиқиш, инвестицияларни жалб қилиш ҳолати устидан доимий мониторингни йўлга қўйиш йўналишлари бўйича ўрганишлар олиб борилди.

Унга кўра партияда ташкил қилинган “CALL-CENTER”га жами 353 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 260 таси тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш юзасидан бўлса, 93 таси бизнес муҳитини яхшилаш борасида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ҳисобига тўғри келади. Мазкур мурожаатлар тегишли вазирликларга жўнатилиб, ҳал қилиш чоралари тизимли олиб бориляпти.

#uzlidep #SiyosiyKengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” фаолияти сарҳисоб қилинди

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан оилаларда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, аҳолига сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини яратиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалаларида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан:

“Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида 405 та тадбирлар ташкил этилиб, 2 739 нафар хотин-қизларга тижорат банкларидан 47 млрд. 576 млн. 500 минг сўм миқдоридаги кредитлар олинишида кўмаклашилди ва натижада 3 642 га яқин ишчи ўринлари яратилди.

“Фаровон оила” лойиҳаси доирасида 343 та тадбирлар ташкил этилиб, 551 та ажрим ёқасида турган низоли оилаларни яраштиришга эришилди.

“Бир депутат – юз аёлга кўмакчи!” лойиҳаси доирасида 2200 нафардан зиёд депутатлар томонидан 13 268 нафардан ортиқ хотин-қизларга ёрдамлар кўрсатилди.

“O‘zLiDeP аёллари – Янги Ўзбекистон бунёдкори!” лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳалла қошида “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!” клублари ташкил этиб келинмоқда. Ҳисобот даврида 1568 та клублар ташкил этиб, уларда 10 959 нафар хотин-қизлар бирлаштирилди.

“Намунали томорқачи аёл – фаровонлик бунёдкори” лойиҳаси доирасида 157 та маҳорат дарслари ташкил этилиб, уларда 4 494 нафар иштирокчилар қамраб олинди.

“Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида 227 та бепул тиббий кўриклар ташкил этилиб, 9368 нафар хотин-қизлар тиббий муолажалардан ўтказилди.

“Ишбилармон аёл – 2022” кўрик-танловининг 14 та ҳудудий республика босқичлари ўтказилиб, уларда 4080 нафар иштирокчилар қамраб олинди. Кўрик-танловнинг туман (шаҳар) босқичларида иштирок этган 2000 мингга яқин тадбиркор ва фермер хотин-қизлардан сараланган 200 дан ортиқ аёллар ҳудудий-республика босқичларида ўзаро беллашдилар.

#uzlidep #SiyosiyKengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM