O'zLiDeP QR Ken'esi
791 subscribers
9.64K photos
1.09K videos
17 files
4.03K links
Download Telegram
#Ёшлар _ қаноти
#Нукус _ шаҳри

⚡️Юртимизда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусий сектор вакилларига бундай катта эътибор қаратилаётгани, ҳар томонлама рағбатлантирилаётгани бежиз эмас, албатта. Кейинги йилларда тадбиркорлар иқтисодиётимиз ва ислоҳотларимиз таянчига ҳамда локомотивига айланди. Президентимиз фармойиши билан Иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, инновацияларни жорий этиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, етук мутахассисларни тайёрлашда алоҳида ибрат кўрсатаётган, шунингдек, бизнесдаги муваффақиятлари ҳамда ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган бир гуруҳ тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди. Шулар орасида O’zLiDeP фаоли Қорақалпоғистон Республикасидан “Muinak tour” МЧЖ раҳбари Бекжанова Амина Каримбаевна ҳам борлиги бизларни қувонтирди. Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами арафасида O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” бўлими ва фаол ёшлар билан биргаликда “Мустақиллик – туфайли мулкдор бўлдим” шиори остида “Ratmina” меҳмонхонаси қошидаги БПТда тадбиркор Амина Бекжанова билан учрашув ташкил қилинди. Учрашувда тадбиркор мамлакатимизда кейинги йиллари тадбиркорлик соҳасига қаратилаётган эътибор, тадбиркорликнинг айнан туризм соҳаси бўйича бугунги кунда олиб бораётган ишлари ва режаларига ҳам тўхтаб ўтди. Давлатимиз раҳбарининг биз тадбиркорлар учун яратиб бераётган имконият ва шароитлари, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинаётган қарор ва фармонлари, айниқса ўтган йилдан бошлаб август ойининг 20 санаси “Тадбиркорлар куни” деб белгиланиши ва шу куни Президентимиз фармойиши билан “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланишим бу бизларга фаолиятимизни янада кенгайтиришда кучимизга-куч шижоатимизга ғайрат қўшади дейди - “Muinak tour” МЧЖ раҳбари Амина Бекжанова. Тадбиркор билан юзма-юз мулоқот давомида ёшлар тадбиркорлик соҳасига оид ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.



👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
Ҳукумат қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги мактабларда соғлом овқатлантириш тизимини кейтеринг усулида ташкил этишга оид низом тасдиқланди.

📝 Низомда кейтеринг усулида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар танловини ўтказиш, ҳисоб-китоб қилиш, таомлар устидан назорат қилиш тартиби белгиланган.

Хусусан, 1-4 синф ўқувчилари мактабда бир кунда бир маҳал бепул овқатлантирилади.

📁Овқатларни назорат қилиш учун мактабларда 5 кишилик (директор, ҳамшира ва ота-оналар вакиллари) махсус комиссия тузилади.

📲 Кундалик таомноманинг рўйхати kundalik.com” платформаси орқали юритилади.

#uzlidep #oquvchilargasharoit #bepulovqat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from Daryo — LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Шавкат Мирзиёев Жўқорғи Кенгеснинг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этиш учун Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди

@daryo_live
#Партия _ фаолиятидан
#Тахиятош _ тумани

⚡️O`zLiDeP Тахиятош туман Кенгаши томонидан тумандаги «Найманкўл» овул фуқаролар йиғинида “O`zLiDeP ва маҳалла ҳамкорлиги – тадбиркорликни ривожлантириш омили” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбир доирасида иштирокчилар маҳаллада томорқачилик билан шуғулланадиган хонадон эгалари билан юзма-юз мулоқот қилиб, уларнинг фаолияти ўрганилди. Тахиятош тумани “Найманкўл” овул фуқаролар йиғини аҳли асосан деҳқончилик ва мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган. Мазкур маҳалла аҳли ҳам бир қарич ерни бўш қолдирмасдан ўз томорқа ерларидан самарали фойдаланиб келмоқда. Мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи Эндирбой Султановнинг уй олди томорқа ерлари кўздан кечирилди. Ер майдони 25 сотихни ташкил этади. Хонадон эгаси биринчи ҳосилда бодринг, помидор, бўлғор қалампирини олган бўлса, иккинчи ҳосилга кўз сабзиси, корейс карами ва пиёзларни эккан.
Бундан ташқари боғчилик билан ҳам шуғулланади. Дарҳақиқат, томорқа – ризқ-насиба, мўмай даромад манбаи. Унинг дастурхонимиз файз-у баракаси, аҳоли турмуш фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашдаги ўрнининг эса қиёси йўқ. Ҳамма гап ундан нечоғли оқилона фойдалана олишда. Кафтдек ердан катта даромад қилаётган томорқачи хонадонлар фаолияти ўрганилиб, етиштирилган ҳосил авваломбор оила дастурхонига файз киритаётганлиги, ортгани эса бозорга чиқарилиб, оила бюджетига ҳам ҳисса қўшаётганини ҳаётий тажриба мисолида айтиб ўтди. Учрашув иштирокчиларига тадбиркорлик кўникмалари юзасидан ўз сир-асрорларини, тажрибаларини ҳам ўртоқлашди.


👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессиясида иштирок этиш учун Нукус шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев отбыл в город Нукус для участия в сессии Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари кириш сўзида “Инсон қадри учун” эзгу тамойили асосидаги туб ислоҳотлар Қорақалпоғистоннинг ҳар бир шаҳар ва тумани, қишлоқ ва овули, ҳар бир хонадонига кириб боришини таъминлаш асосий мақсадлардан бири эканини таъкидлади.

"Мен Президент сифатида 6 йил давомида бошқа ҳудудларга нисбатан энг кўп, яъни 9 марта мана шу саховатли заминга келиб, бу ердаги оқсоқоллар, тадбиркорлар, ёшлар вакиллари билан кўп-кўп мулоқотлар қилдим.

Ушбу даврда Қорақалпоғистонни комплекс ривожлантиришга қаратилган 31 та фармон ва қарорлар қабул қилдик.

Ҳудудда тадбиркорлик субъектлари сони 2 баробарга ортди, қарийб 4,5 мингта инвестиция лойиҳалари ишга туширилди.

Биргина жорий йил февралдаги ташриф доирасида ҳудудни ҳар тарафлама ривожлантириш учун 1,5 триллион сўм маблағ ажратдик", деди Президент.

Қорақалпоғистонда ичимлик сув таъминоти 40 фоиздан 68 фоизга, мактабгача таълим билан қамров даражаси 32 фоиздан 76 фоизга, аҳоли даромадлари жон бошига 2 баробарга ошишига эришилгани таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари шунча саъй-ҳаракатларга, Қорақалпоғистонга ажратилаётган катта-катта маблағларга қарамай, аҳоли кайфиятига салбий таъсир қилаётган муаммолар сақланиб қолаётганини қайд этди.

"Чунки бу ердаги айрим адолатсиз, нопок раҳбарлар “халқни рози қилиш” деган эзгу тушунчани ҳали англаб етмаган", деди Президент.

Бугунги кунда ҳам аҳоли ўртасида ичимлик суви, ички йўллар, электр таъминоти, ишсизлик, нарх-наво каби муаммолар юзасидан билдирилаётган шикоятлар юқорилигича қолмоқда.

Аслида, 2 ой олдинги воқеалар негизида ҳам аҳолининг айрим ижтимоий-иқтисодий муаммоларга ечим топмасдан ётгани кўрсатиб ўтилди.

"Афсуски, айрим раҳбарлар халқимизга халол хизмат қилиш ўрнига фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган маблағларни самарасиз сарфлаш, яратиб берилган имкониятларни ишга солмаслик, эл-юрт учун жонини бериб ишламаслик ҳолатларига йўл қўйиб келмоқда", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбарининг кириш сўзидан сўнг Оқсоқоллар кенгашининг қарорига мувофиқ Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига тавсия этилган Аманбай Тлеубаевич Орынбаевнинг номзодини кўриб чиқишга ўтилди.

Илгарироқ сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камаловнинг бетоблиги сабабли ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилиб, Мурат Камаловнинг ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Аманбай Орынбаевнинг номзодини кўриб чиқишдан аввал Президентимиз номзоднинг ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режалари ва таклифларини тинглашни таклиф этди.

Номзод Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш, аграр соҳани ривожлантириш, саноат лойиҳаларини кўпайтириш, инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги мавжуд муаммоларни ва уларни ҳал қилиш бўйича таклифларини баён этди. Президентдан бу режаларни тўлиқ амалга ошириш учун зарур бўлган ресурслар ажратилишида кўмак сўради.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбарининг кириш сўзидан сўнг Оқсоқоллар кенгашининг қарорига мувофиқ Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига тавсия этилган Аманбай Тлеубаевич Орынбаевнинг номзодини кўриб чиқишга ўтилди.

Илгарироқ сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камаловнинг бетоблиги сабабли ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилиб, Мурат Камаловнинг ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Аманбай Орынбаевнинг номзодини кўриб чиқишдан аввал Президентимиз номзоднинг ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режалари ва таклифларини тинглашни таклиф этди.

Номзод Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш, аграр соҳани ривожлантириш, саноат лойиҳаларини кўпайтириш, инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги мавжуд муаммоларни ва уларни ҳал қилиш бўйича таклифларини баён этди. Президентдан бу режаларни тўлиқ амалга ошириш учун зарур бўлган ресурслар ажратилишида кўмак сўради.

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз номзоднинг тақдимотидаги таклифларни қўллаб-қувватлаб, улар юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига Қорақалпоғистонда қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Жумладан, Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида:

- ҳудуд учун фойда солиғи ставкасини 15 фоиздан 7,5 фоизга тушириш;

- айланма солиқ ставкасини Нукус шаҳрида 4 фоиздан 2 фоизга, туманларда 2 фоиздан 1 фоизга, олис ҳудудларда эса 1 фоиздан 0,5 фоизга пасайтириш;

- мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини 2 бараварга камайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Бундан ташқари, жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун режадаги 650 миллиард сўмга қўшимча равишда 200 миллиард сўм ажратилади.

Facebook|Instagram|Twitter