O'zLiDeP QR Ken'esi
742 subscribers
9.66K photos
1.09K videos
17 files
4.04K links
Download Telegram
⚡️Янги ўқув йилидан бошлаб, олийгоҳда ўқиётган хотин-қизлар учун, ким тўлашидан қатъи назар, контракт тўлови даромад солиғидан озод қилинади

Бу ҳақда Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди. Ҳозирда ушбу имтиёз фарзанди ва турмуш ўртоғи учун контракт тўлаганларга қўлланилар эди.

Шунингдек, Қорақалпоғистонда агро-технологиялар ва муҳандислик йўналишларида етакчи хорижий олийгоҳларнинг филиаллари ҳамда Нукусда Рақамли технологиялар институти очилади.

“Умуман, биз Қорақалпоғистонда олий таълим қамровини келгуси йилнинг ўзида 50 фоизга етказамиз. Бунинг учун, чет элларда ўқиётган ёшларимизнинг ўқишини юртимиз олийгоҳларига давлат гранти асосида кўчириш амалиётини йўлга қўямиз”, - деб таъкидлади номзод.

Таълим соҳасининг асосий таянчи бўлган азиз ва мўътабар муаллим ва мураббийлар, олийгоҳ профессор-ўқитувчиларининг машаққатли меҳнати бундан буён ҳам муносиб рағбатлантириб борилади.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Тошкентда мавжуд бўлган барча замонавий тиббий хизматлар Нукусда ҳам йўлга қўйилади, олис ва чекка овуллардаги тиббиёт ходимларига 5 миллион сўмгача алоҳида устама берилади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувда тиббиётга оид таклифлари доирасида маълум қилди.

Қорақалпоғистондаги Онкология ва радиология маркази филиали учун янги бино қурилади ва энг замонавий ускуналар билан тўлиқ жиҳозланади. Унинг ҳудудида беморларнинг яқинлари вақтинча яшаб турадиган ётоқхона барпо этилади.

Энди, келаси йилдан Тахтакўпир, Чимбой, Қораўзак, Бўзатов, Шуманай, Қўнғиротда ҳам 200 фоизлик ойлик устама тўлашни йўлга қўямиз (ҳозирда устама 100 фоиз бўлгани учун, бу туманларга врачлар бормаяпти).

Шунингдек, Қорақалпоғистондаги олис ва чекка овулларда ишлаётган барча малакали тиббиёт ходимларига 5 миллион сўмгача алоҳида устама берилади.

“Фақат Қорақалпоғистон учун, аҳолининг стационарда даволаниш харажатларини даромад солиғидан озод қилсак, ўйлайманки, адолатли иш бўлади”, - деди номзод.

Ижтимоий реестрга кирган аҳоли ордер асосида Тошкент шаҳри ёки бошқа вилоятга даволанишга келганида, уларга авиа ва темир йўл харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

Шу билан бирга, қорақалпоғистонлик болаларга юқори технологик операциялар учун ҳомийлик қилган тадбиркорларнинг ушбу харажатлари солиқ ундириш базасидан чегириб ташланади.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Ëшлар учун махсус уй-жойлар қурилади ва келгуси етти йилда ҳар йили 1 мингта ёш оилага имтиёзли ипотека кредитлари берилади – Шавкат Мирзиёев

Бунинг учун, мазкур лойиҳага Хўжайли туманидан биринчи босқичда 100 гектар ер ажратилади ҳамда 100 миллион доллар маблағ йўналтирилади.

Шунингдек, Хўжайли туманида ташкил қилинадиган “Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази”га эркин иқтисодий зона мақоми берилади ва ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш шарти билан тадбиркорларга солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилади.

Ушбу Марказда нафақат ишлаб чиқариш объектлари, балки касбга ўқитиш марказлари, Ай-Ти парк филиали, лойиҳа офислари жойлаштирилади.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Тошкентдан Нукусга тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади — Шавкат Мирзиёев

Элликқалъа, Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари туризмга ихтисослаштирилади. Тўрткўл, Беруний, Амударё, Хўжайли, Қонликўл, Қўнғиротда йўл-савдо инфратузилмаси кенгайтирилади.

Шунингдек, Тошкентдан Нукусга тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилиб, йўловчиларнинг манзилга етиб бориш вақти 16 соатдан 7 соатгача қисқаради. Бунинг учун, узунлиги 465 километр бўлган “Бухоро-Урганч-Хива” ва узунлиги 196 километр бўлган “Мискин-Нукус” темир йўл линиялари электрлаштирилади. Бу лойиҳага 460 миллион доллар йўналтирамиз.

Ушбу линия ишга туширилгач, “Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Хива” анъанавий туристик занжирига Қорақалпоғистон ҳам қўшилади.

Натижада, хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг юртимизда 4-5 кунгача бўлишини таъминлаш, туристик хизматлар экспортини 100 миллион долларга етказиш имконияти яратилади (2023 йилда 25 миллион доллар)”, – деди Мирзиёев.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Аҳолининг мол-мулк ва ер солиқларидан қарздорликлари бўйича 500 миллиард сўм пеня кечиб юборилади — Шавкат Мирзиёев

“Маҳалланинг молиявий мустақиллигини ошириш бўйича ҳам қатор янгиликлар қилинади. Бу борада, аҳолидан йиғиладиган мол-мулк ва ер солиқлари ягона мулк солиғи бўлиб бирлашади ва аҳолидан ундириладиган қисми маҳалла бюджетига тўлиқ ўтказилади. Бу – Қорақалпоғистондаги маҳаллалар ихтиёрида ҳар йили 230 миллиард сўмдан қўшимча маблағ қолади, дегани.

Шунингдек, мамлакат бўйича аҳолининг мол-мулк ва ер солиқларидан қарздорликлари бўйича 500 миллиард сўм пеня кечиб юборилади. (Қорақалпоғистонда 20 миллиард сўм).

Шу билан бирга, маҳаллалар учун “Очиқ бюджет” имкониятларини янада кенгайтирамиз ва унга ажратиладиган маблағларни 3 карра оширамиз. Энди, “Очиқ бюджет” лойиҳалари ғолиб бўлиши учун 1,5 минг овоз етарли бўлади ва ушбу мақсадлар учун йил якунига қадар яна 1,2 триллион сўм ажратамиз”, – деди номзод қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашув чоғида.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 12 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашди.

Нукус шаҳрининг “Наўқан Бағ” маҳалласида ўтган учрашувда Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурини тақдим этди ва сайловчилар билан самимий мулоқот қилди.

Кандидат в Президенты Республики Узбекистан от Движения предпринимателей и деловых людей – Либерально-демократической партии Узбекистана Шавкат Мирзиёев 12 июня текущего года встретился с избирателями Республики Каракалпакстан.

На встрече, прошедшей в махалле «Наукан Баг» города Нукуса, Шавкат Мирзиёев представил свою предвыборную программу и искренне пообщался с избирателями.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Биз буюк миллатмиз, кўп миллатли халқмиз, агар бирлашсак албатта натижалар юқори бўлади.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: 2030 йилга қадар Қорақалпоғистоннинг биронта маҳалла ва овулида боғча муаммоси қолмайди.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Янги ўқув йилидан бошлаб, олийгоҳда ўқиётган хотин-қизлар учун, ким тўлашидан қатъи назар, контракт тўлови даромад солиғидан озод қилинади.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Тошкентдан Нукусга тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилиб, йўловчиларнинг манзилга етиб бориш вақти 16 соатдан 7 соатгача қисқаради.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Тошкентда мавжуд бўлган барча замонавий тиббий хизматлар Нукусда ҳам йўлга қўйилади.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали