O'zLiDeP QR Ken'esi
792 subscribers
9.64K photos
1.09K videos
17 files
4.03K links
Download Telegram
Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниӊ Баслығы А.Орынбаев Нөкис қаласындағы 7-санлы сайлаў участкасына барып, даўыс берди.

Мағлыўмат ушын, бул сайлаў участкасында 2602 пуқара сайлаўшы сыпатында дизимнен өткен. Олардан 38 пуқара биринши рет сайлаўда қатнасатуғын жаслар. Сондай-ақ, 35 пуқара жасап турған үйинен даўыс бериў ушын комиссияға мүрәжат еткен.

📲 Telegram| Instagram | Live | Sport|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
# Сайлаў _ 2024

⚡️ Сайлаўда жасларымыз да белсенди


👉👉👉
https://t.iss.one/uzlidepqr
🔔 ЭЪЛОН

🛡 Айни пайтда Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси Раиси иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжумани бошланди.

🗣 Мазкур матбуот анжумани "O'zbekiston 24", "UzReport" телеканалларида шунингдек интернет тармоқлари орқали сурдо таржима билан тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

📱 Матбуот анжуманини томоша қилиш:

✍️ https://youtube.com/live/KxkilBbziqw?feature=share

✍️ https://uztv.tv/channels/uzbekiston-24

@uzlidep
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари

Унга кўра, ЎзЛиДеП Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 64 та депутатлик ўрнини эгаллади.

@uzlidep
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қудратли Янги Ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда барпо этамиз!

Имкониятдан фойдаланиб сайловларда бизни қўллаб-қувватлаган барча юртдошларимизга, хайрихоҳларимизга самимий миннатдорчилигимизни билдирмоқчиман.

Партиямизнинг халқчил мақсад ва ғояларига, унинг номзодларига билдирилган ишончини оқлашга, халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган қонунлар ишлаб чиқиш, сайловчилар ишончига амалий ишларимиз билан жавоб қайтариш фаолиятимиз бош мезонига айланади.

Биз бугун зиммамизда улкан масълият борлигини теран ҳис этаяпмиз. Унга муносиб бўлиш, халқнинг ишончини оқлаш осон иш эмаслигини ҳис этиб турибмиз. Шундай экан олдимизда турган вазифаларни, хусусан сайловолди дастуримизда белгиланган вазифаларни оғишмай бажаришга қаттиқ бел боғлаганмиз. Қолаверса, кўпчилик юртдошларимиз томонидан маъқулланган партиямиз сайловолди дастурини амалга оширишга қаратилган пухта “Йўл харита”сини ишлаб чиқиб, ҳаётга жорий қиламиз.

ЎзЛиДеП эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда барпо этади. “Ваъда эмас, натижа, эртага эмас, бугун!” шоири бош мақсадимиз бўлиб қолади.

Имкониятдан фойдаланиб, сайловларда иштирок этган бошқа партияларнинг ҳам фаол бўлганлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Биз учун бир нарса аниқ – олдимизда ҳал этилишини кутаётган кўплаб масалалар турибди ва уларни ҳал қилишда биз ЎзЛиДеП билан ҳамкорликка тайёр бўлган барча партиялар билан бирга ишлашга, мавжуд масалларни ҳал қилишда кучларни бирлаштиришга тайёрлигимизни билдирамиз.

@a_xaitov
Сайлов якунларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида партиянинг сайловлардаги иштироки ва натижалари юзасидан брифинг ташкил этилди.

Унда партия раиси Актам Хаитов Ўзбекистон Либерал-демократик партияси парламент қуйи палатасида бир мандатли округлар (мажоритар тизим) бўйича 38 та, ягона сайлов округ (пропорционал тизим) бўйича 26 та, жами 64 та депутатлик ўрнини эгаллаганини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, “Менинг танловим – обод ватаним” шиори остида ўтказилган бу йилги сайловларда партиянинг сайловгача амалга оширган ишлари ҳақида маълумот берилди. Жумладан, O’zLiDeP қошида марказий, ҳудудий, туман ва шаҳар сайловолди штаблари фаолияти йўлга қўйилган, партия ғоялари уйма-уй юриб сайловчиларга етказилгани, партия фаоллари ва волонтёрлар томонидан безатилган махсус автобус, велосипед ва овоз кучайтиргичлар (рупор) ёрдамида партиянинг асосий мақсад ва ғоялари тарғиб қилингани партия муваффақиятида муҳим омил экани қайд этилди.

Партия тарғибот тадбирлари доирасида электорат вакиллари билан учрашувларга алоҳида эътибор қаратилди. Масалан, Бухорода тадбиркорлар, Самарқандда маҳаллий инвесторлар, Тошкент вилоятида IТ соҳаси вакиллари ва интелектуал мулк эгалари, Тошкент шаҳрида ноширлик соҳаси вакиллари, Андижонда шифокорлар, Наманганда ёш тадбиркорлар, Навоий ва Қашқадарёда эса саноат соҳаси вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди. Шунингдек, Фарғона, Нукус ва Тошкент шаҳарларида оммавий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, бу йилги сайловларда сиёсий партиялар ўртасида дебатларнинг ташкил қилиниши ҳам муҳим янгиликлардан бири бўлди. Дебатларнинг жонли тарзда тўғридан-тўғри эфирга берилгани ҳам сайловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Брифинг якунида партия лидери 5 мақсад, 500 вазифадан иборат қатор ташаббуслар ижроси учун ЎзЛиДеП билан ҳамкорликка тайёр бўлган барча партиялар билан бирга ишлашга, мавжуд масалаларни ҳал қилишда кучларни бирлаштиришга тайёр эканини билдирди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сайлов якунларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида партиянинг сайловлардаги иштироки ва натижалари юзасидан брифинг ташкил этилди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун “Дебат Холл” медиа марказида “Сайлов-2024: натижалар таҳлили, янги парламент шаклланиши” мавзусида махсус сессия ташкил қилинди.

Мазкур тадбир беш қисмдан иборат бўлиб, Сессиянинг учинчи қисми "Сайловда сиёсий партияларнинг фаол ва кучли рақобат асосидаги иштироки" мавзусига бағишланди. ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Сардор Ғиёсов партиянинг сайловлардаги иштироки, сайловолди тарғибот тадбирлари ва якуний натижалари хусусида тўхталиб ўтди.

Хабарингиз бор, кеча Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов якунларининг натижалари эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси парламент қуйи палатасида бир мандатли округлар (мажоритар тизим) бўйича 38 та, ягона сайлов округ (пропорционал тизим) бўйича 26 та, жами 64 та ўрин эгаллади.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM