O'zLiDeP QR Ken'esi
713 subscribers
9.71K photos
1.09K videos
17 files
4.05K links
Download Telegram
😎 ЎзЛиДеПдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига номзод Ахмет Реймов Нукус шаҳридаги “Қум аўыл” маҳалласи сайловчилари билан учрашди.

✔️ Сайловчилар билан мулоқот давомида барчани бўлажак сайловда ЎзЛиДеПга ва унинг номзодларини қўллаб-қувватлашга чақириб қолди.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеПдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига номзод Ахмет Реймовнинг сайловчилар билан учрашуви Нукус шаҳридаги “Ватанпарвар” МФЙда ҳам ташкил этилди.

✔️ Учрашувда депутатликка номзод аскарларни ўз сайловолди дастурида илгари сурилаётган вазифалар билан яқиндан таништириб ўтди. Шунингдек партиянинг янги сайловолди дастурида 5 та аниқ мақсад ва 500 та вазифа бўйича атрофлича маълумотлар берди.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Халқимиз ислоҳотлар давомийлиги учун овоз берди

Мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига ўтказилган сайлов ниҳоясига етганига ҳам бир ҳафта бўлди. Табиийки, шу кунларда хорижий ва маҳаллий экспертлар, оммавий ахборот воситалари, блогерлар O‘zLiDePнинг мазкур сайловда қўлга киритган улкан натижаси қандай омиллар билан боғлиқлиги хусусида турли-туман хулосалар, фикр, муносабатларни илгари сураётганига гувоҳ бўляпмиз.

Баъзи таҳлилчилар ушбу ютуқни партиянинг сайловолди тарғиботидаги фаоллиги билан боғласа, бошқалари айрим партиялар ўз сайловолди тарғиботида йўл қўйган хатоликлар билан изоҳлаётганлигини кузатиш мумкин.

Албатта, бу бир қарашда кўзга ташланиши мумкин бўлган сабаблар ва уларда ҳам маълум маънода жон бор. Лекин масаланинг асл моҳиятига етиш учун унга анча чуқурроқ ёндашиш зарурлиги кўзга ташланади. Чунки бошқа омилларсиз, фақатгина сайловолди тарғиботининг ўзи билан O‘zLiDeP бу сайловда бу қадар эътиборга молик натижага эришиши қийин эди.

Хўш, унда яна қайси омиллар, амалий ишлар бунга хизмат қилди, асос яратди, деган савол туғилиши табиий. Биз бугун ана шундай ҳаётий саволларга жавоб излашга ҳаракат қиламиз.

🔗 Батафсил

Бахтиёр Якубов
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Ҳафта давомида партия фаолиятида юз берган энг муҳим янгиликлар

#uzlidep #dayjest

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Tabriklaymiz

😎 O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Собитов Отабекхўжа Йўлдош ўғли "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

🇺🇿 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қарори билан илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, санъат, журналистика, спорт, қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес, ҳуқуқ ва ҳарбий соҳаларда ўқиётган, ишлаётган ҳамда илмий-ижодий фаолият билан шуғулланиб, юксак натижаларга эришаётган 110 нафар ёшларга “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони топширилди.

#uzlidep #mukofot

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Актам Хаитовнинг Янги йил табриги.

#uzlidep #Xaitov #yangi_yil #tabrik

Расмий саҳифаларимизга уланинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏢 Парламентдан салом деймиз сизга! OʻzLiDeP фракциясининг галдаги мажлиси ҳам қизғин ўтди. Тафсилотларни репортажимизда томоша қилинг.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни

🇺🇿 Мамлакатимизда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдек шарафли ишга билим ва салоҳиятини, ҳаётини бағишлаган Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари ҳамда фахрийларини бугунги касб байрами билан муборакбод этамиз!

🇺🇿 Тизим ходимларига халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлиб, элу-юрт манфаати йўлида фидойилик ва садоқат билан хизмат қилишда янада куч-қувват ва муваффақиятлар тилаймиз.

#uzlidep #prokuratura

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Янги тўғилган болалар учун болалар депозитини очиш бўйича» лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан қўллаб-қувватланди

🔰Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг мажлиси O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши мажлислар залида бўлиб ўтди.

❇️Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида партия  депутатлик корпусининг 2025 йилга мўлжалланган Иш режаси муҳокама қилинди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари Р.Сапарбаев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Ш.Отемисов ҳамда фракция аъзолари, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, фаоллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

#uzlidep #fraksiya

🌐 Расмий саҳифамизга уланинг - https://t.iss.one/uzlidepqr