O'zLiDeP QR Ken'esi
792 subscribers
9.64K photos
1.09K videos
17 files
4.03K links
Download Telegram
🔴 #LIVE

Қорақалпоғистонда инвестиция ва ишбилармонлик муҳити янада яхшиланади

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиняпти.

Дастлаб фракция аъзолари “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, унинг иқтисодиётини эркинлаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда у ерда инвестициявий жозибадорликни ошириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мазкур қонун лойиҳаси ҳам том маънода юқоридаги мақсадга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари 2023 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда фойда солиғини, айланмадан олинадиган солиқни, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича вақтинчалик солиқ имтиёзлари билан тўлаши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув жараёнига жалб этиладиган чет эл мутахассислари (ўқитувчилари) 2022 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 октябрга қадар бўлган даврда консуллик йиғимини тўлашдан озод қилиш каби яна қатор имтиёзлар назарда тутиляпти.

Депутатлар қонун лойиҳасининг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти юқори эканини алоҳида таъкидлаб, қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴#LIVE

Қорақалпоғистон Республикасида "Ишбилармон аёл - 2023" кўрик - танловининг ҳудудий ва республика босқичи бошланиш арафасида

#uzlidep #ishbilarmonayol
🔴#LIVE

Қорақалпоғистон Республикасида "Ишбилармон аёл 2023" кўрик танловининг ҳудудий республика босқичи расман очиқ деб эълон килинди.

#uzlidep #ishbilarmonayol
🔴#LIVE

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллигига бағишлаб “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ишбилармон аёлларни бирлаштирган O’zLiDePнинг истиқболли лойиҳаларидан бири – “Ишбилармон аёл-2023” кўрик-танловининг ҳудудий республика босқичи бўлиб ўтмоқда. Танловга ташриф буюрган меҳмонлар мамлакатимизда кейинги йиллари амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиланишлар, айниқса хотин-қизларимиз барча соҳаларда фаол иштирок этаётганлиги, хусусан, тадбиркорлик, ишбилармонлик ва фермерлик соҳасида улкан натижаларга эришаётганлиги, минглаб иш ўринлари яратишда ўз ҳиссаларини қўшаётганлигини алоҳида эътироф этди ва танлов иштирокчиларига муваффақиятлар тилади.

#uzlidep #ishbilarmonayol
#Live

Sharapat Otemisov, Qoraqalpog‘iston Respublikasi Jo‘qorg‘i Kengesining Mahalliy hokimiyatning vakillikli va fuqarolarning o‘zini o‘zi boshqarish organlari hamda davlat organlarining ochiqligini ta’minlash masalalari qo‘mita raisi:

Yangilangan Konstitutsiya mamlakat, millat va xalq sifatida keyingi qadamlarimizni aniqlab olishimiz uchun g‘oyat ahamiyatli masala, adolatli jamiyat qurish yo‘lidagi ulkan qadamdir. Konstitutsiyada O‘zbekiston – suveren, demokratik, huquqiy va ijtimoiy davlat ekani qat’iy belgilab qo‘yildi.

Inson huquq va erkinliklari qonunlarimizning, har bir vazirlik va idora faoliyatining mazmuniga aylanishi qat’iy talab sifatida belgilandi. Bu holat davlat organlari hamda mansabdor shaxslarning faqat va faqat fuqarolarning manfaatlariga faoliyat ko‘rsatishiga asos bo‘lishi so‘zsizdir.

Binobarin, qonunlardagi ziddiyatlar va noaniqliklarning inson foydasiga hal bo‘lishi shart va zarur. Bunga ko‘ra, inson va davlat o‘rtasida munosabatlarni tartibga soluvchi qonunchilikdagi noaniqliklar, turli tushunmovchiliklar bartaraf etiladi.

Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
🔴 #LIVE

Бугун O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади


Унда қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган. Хусусан,

Президентимизнинг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сонли «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга доир давлат дастури тўғрисида»ги Фармонидан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги устувор вазифалар;

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига валютани тартибга солишга, ижара ва лизинг муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги;

«Баҳолаш фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги;

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага бериш ва улардан самарали фойдаланиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги;

«Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги;

«Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live
😎 Нукус шаҳрида ЎзЛиДеПнинг оммавий тадбири бошланмоқда

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM