O'zLiDeP QR Ken'esi
721 subscribers
9.67K photos
1.09K videos
17 files
4.05K links
Download Telegram
#Фракция _ турмысынан

⚡️ Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиндеги O’zLiDeP фракциясының нәўбеттеги мәжилиси Қарақалпақстан Республикасы Әдиллик министрлиги киши мәжилислер залында болып өтти.
Онда Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңеси депутатлары, тийисли министрлик ҳәм шөлкемлер ҳәм ғалаба хабар қураллары ўәкиллери қатнасты. Мәжилисти Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиндеги O’zLiDeP фракциясы баслығы Ш.Отемисов ашты ҳәм алып барды. Мәжилис күн тәртибинде тийкарынан Президентимиз тәрепинен қабыл етилип атырған қарар ҳәм пәрманларда белгиленген баслы ўазыйпалардың орынланыў барысы бойынша тийисли лаўазымлы шахслардың мәлимлемелери тыңланды. Күн тәртибиндеги мәселелер бойынша депутатлар өзлерин кызықтырған сораўларын пикир ҳәм усынысларын да билдирип өтти.

👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
🔴 #LIVE

Бугун Пойтахтимизнинг "Hilton" меҳмонхонасида “Конституциявий ислоҳотларда жамоатчилик иштироки: миллий ва халқаро тажриба” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, давлат идоралари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, академик ҳамжамият, хорижий ва халқаро экспертлар иштирок этмоқда.

#uzlidep #konferensiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган “Конституциявий ислоҳотларда жамоатчилик иштироки: миллий ва халқаро тажриба” мавзусидаги халқаро конференцияда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов маъруза билан иштирок этмоқда.

Партия етакчиси конституциявий ислоҳотларда O‘zLiDeP нинг иштироки ва жойларда олиб борилган тарғибот тадбирларига тўхталиб ўтди.

#uzlidep #konferensiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

Таъкидланганидек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Ўзбекистон Конституциясини такомиллаштиришга оид таклифларни тайёрлаш ва Конституциявий комиссияга тақдим этиш билан шуғулланувчи ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Конституциявий ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳар бир ҳудудда камида 5 нафар аъзодан иборат тарғибот гуруҳлари шакллантирилди.

Ушбу жараёнда O‘zLiDePнинг барча даражадаги кенгашлари ва бошланғич ташкилотлари депутатлар, фаоллар билан биргаликда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилиб, таклифлар олиш ишлари амалга оширилди.

#uzlidep #konferensiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

Конституциявий ислоҳотлар жараёни билан боғлиқ тадбирлар ўтказишда асосий эътибор турли соҳа ва тармоқлар қамраб олинишига қаратилди.

Деярли бир ой давомида партия тузилмалари, маҳаллий кенгашлардаги 2 минг 300 га яқин депутатлар, 13 мингдан зиёд бошланғич партия ташкилоти билан биргаликда Конституция ислоҳ қилинишига бағишланган 7 минг 22 та тадбирлар ўтказилди.

Тарғибот тадбирларида қарийб 275 мингга яқин киши фаол қатнашди.

Конституциявий ислоҳотлар жараёни бошлангандан буён ЎзЛиДеП томонидан БПТларда 1880 та учрашувлар,

аҳоли ўртасида 1731 та давра суҳбатлари,

1643 та меҳнат жамоаларида суҳбатлар,

1766 та маҳаллаларда халқ билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

#uzlidep #konferensiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
https://kknews.uz/kk/117486.html
Референдум ҳаққында нелерди билесиз?

👉Агентликтиң телеграм каналына ағза болың - https://t.iss.one/kknews_uz
🔴 #LIVE

Конституциявий қонун лойиҳалари муҳокамасида кенг аҳоли вакиллари, партиянинг ҳудудий ва маҳаллий кенгашлари, бошланғич ташкилотлар ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги ЎзЛиДеП гуруҳлари оғзаки ва ёзма шаклда таклифлар беришда фаол қатнашдилар. Барча таклифлар партия ишчи гуруҳларига тақдим қилинди.

Шу кунгача партия ишчи гуруҳларига 5 мингдан ортиқ таклиф келиб тушди. Уларнинг 2 719 таси Конституциявий комиссияга киритилди. Конституция комиссиясига 121 та жамоавий мурожаатлар тақдим этилди.

Хусусан,

муаллифлар, ихтирочилар, олимлар, муҳандислар ва рассомларнинг илмий, техникавий ижоди, интеллектуал мулки қонун билан янада қаттиқроқ қўриқланиши,

иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ОТМларнинг тадқиқотлар ўтказиш эркинлиги ҳуқуқини кафолатлаш,

мулк дахлсизлигини кафолатлаш, иқтисодий муносабатларда инсофсиз рақобат ва монополлашувга йўл қўймаслик,

банк тизими хизматидан фойдаланувчи мижоз ва банк муносабатлари ҳақидаги маълумотлар махфий сақланиши керак, банк сири муҳофаза қилинишини мустаҳкамлаб қўйиш зарурлиги борасида қатор таклифлар билдирилди.

#uzlidep #konferensiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#Депутатлар _ фаолиятидан

⚡️ Айни пайтда жойларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда ўрганиш ишларини олиб бормақда. Хусусан, парламент қуйи палатаси депутати Равшан Мамутов сайловчилар билан юзма-юз мулоқотда бўлиш, уларнинг мурожаатлари ва таклифларини тинглаш учун Тўрткўл туманидаги “Ғалаба” ва “Навоий” маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда халқ вакили мустақиллик йилларида олиб борилган кенг қамровли ислоҳотлар, хусусан 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинган қонунлар ва уларнинг жамият фаровонлигини таъминлаш ҳамда одамлар ҳаётини яхшилашда тутган ўрни ва аҳамияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиланишлар, фуқаролар яхши яшаши учун қилинаётган ишлар бўйича тушунчалар берилди. Учрашув давомида аҳоли муаммолари, таклифлари ҳам тингланди. Хусусан, бир нечта кўчаларнинг йўлларини яхшилаш, электрдаги муаммолар, сим ёғочларни алмаштириш, ишсизлик масалалари, 30-сонли мактабга замонавий футбол, волейбол майдончаларини қуриш бўйича аҳоли фикрлари тингланди ва ёзиб олиниб назоратга олиниши билдирилди. Халқ вакилининг сайловчилар билан учрашувлари жойларда давом этмоқда.


👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Live

Актам Ҳаитов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари:

Бош қомусимизнинг ислоҳ қилинишида халқ фикрига таянилмоқда, билдирилган ҳар бир таклиф, мулоҳаза инобатга олинмоқда. Бу муҳим жараёнда O‘zLiDePнинг барча даражадаги кенгашлари ва бошланғич ташкилотлари депутатлар, фаоллар билан биргаликда фаол иштирок этди. Бундай қизғин фаолият нафақат ЎзЛиДеП конституциявий ислоҳотларнинг ташаббускорларидан бири эканлиги билан, балки Асосий қонун такомиллаштирилиши асосида турувчи ғоялар партиямизнинг дастурий қарашларига ҳамоҳанг эканлиги билан ҳам изоҳланади. Шунинг учун ҳам партиямиз мазкур масалага ўзининг олдида турган энг устувор масалалардан бири сифатида ёндашяпти.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
Конституциявий ислоҳотлар жараёнида O'zLiDePнинг фаол иштироки.

Батафсил инфографикада ☝️

#uzlidep #infografika

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube