O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.8K subscribers
31.3K photos
3.45K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Ижтимоий соҳа объектлари фаолияти ўрганилди

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шаҳноза Холмахаматованинг Қашқадарё вилояти Китоб туманида сайловчилар билан очиқ мулоқотлари амалий натижаларга бой бўлмоқда.

🔼 Тумандаги “Иқтидор IТ” aкадемиясида ҳозирги кунга қадар 900 нафардан ортиқ ёшлар компьютер саводхонлиги, дастурлаш, 3D моделлаштириш, СММ ва хорижий тилларни ўрганган. Айни вақтда бу ерда 300 нафарга яқин ёшлар таҳсил олмоқда.

Депутат мазкур таълим муассасасида ёшлар билан суҳбат қилиб, уларга сўнгги йилларда мамлакатимизда эртамиз эгаларининг орзу ва интилишларини рўёбга чиқариш, сифатли таълим олиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Ўз навбатида, ўқитувчилар охирги йилларда юртимизда таълим соҳасида бўлаётган ўзгаришлар, янгиланишларни алоҳида эътироф этиб, бугун ёшларнинг сифатли таълим олишлари учун барча имкониятлар борлигини қайд этдилар.

Шу билан бирга, Улуғбек ва Халқлар дўстлиги чорраҳасида ўқувчилар йўлдан ўтишда ноқулайликларга дуч келаётганини билдириб, пиёдалар йўлаги ва светофор ўрнатилишида амалий ёрдам сўради. Депутат бу масала бўйича дарҳол мутасаддилар билан боғланиб, муаммони шу ернинг ўзида ҳал этиш чораларини кўрди.

Китоб туманида барча соҳалар қатори тиббиёт тизимида ҳам катта ўзгаришлар бўлмоқда. Янги тиббиёт муассасалари қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Халқ вакилининг навбатдаги учрашувлари Китоб тумани тиббиёт бирлашмасида давом этди. Ш.Холмахаматова бу ерда аҳоли учун яратилган шароитларни кўздан кечириб, мавжуд муаммоларни ўрганди.

Маълум бўлишича, муассасада аҳолининг сифатли тиббий хизматдан фойдаланиши учун барча қулайликлар мавжуд. Лекин туғруқ бўлими учун қўшимча бино қуриш ва туманнинг иккита олис маҳаллаларида оилавий поликлиникаларни ташкил этиш зарур.

Туманнинг Нурафшон маҳалласида жойлашган “Омад Савдо” МЧЖда 27 нафар ёшлар меҳнат қилмоқда. Депутат учрашувлари давомида бу ерда фаолият юритаётган йигит-қизлар билан суҳбатлашиб, уларни ўйлантираётган масалалар билан қизиқди.

Шунингдек, халқ вакили туманнинг Обод маҳалласидаги ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан яқиндан танишди. Аҳоли вакиллари билан мулоқот давомида маҳалла раиси 35- ва 38-сонли мактаблар учун спорт заллари қурилишида ёрдам сўради.

Қуйи палата депутати ушбу масалани ўз назоратига олиб, ечими бўйича тегишли вазирлик ва идораларга депутатлик сўрови юборишини билдирди.


#uzlidep #deputat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Депутат пойтахтлик сайловчилар билан учрашувлар ташкил қилаяпти

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодир Жумаев ўз сайлов округларида бўлиб, аҳоли билан учрашувлар ташкил қиляпти.

Депутат Шайхонтоҳур туманидаги 46-сонли оилавий поликлиника фаолияти билан танишди. Жумладан, поликлиникада аҳоли учун яратилган шароитлар, амбулатор хизматлар кўрсатиш, соғломлаштириш хоналари ҳолатини ўрганди, шифокорлар ва хамширалар билан суҳбатлашди.

Н. Жумаев туманидаги “Катта Оқтепа” ва “Катта ховуз” МФЙлари “маҳалла еттилиги” билан учрашди. Учрашувда маҳаллалар ҳудудидаги ижтимоий-иқтисодий, аҳоли бандлиги, хотин-қизлар, ёшларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш масалалари ўрганилди. Шунингдек, депутат “Катта Оқтепа” маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.


#uzlidep #deputat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Депутат маҳаллада: муаммолар, ечимлар ва ижтимоий объектлар

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Равшан Фазилов ўз сайлов округида бўлиб, маҳаллалардаги ҳолатни ўрганди. “Ислом ота” ва “Олтинсой” маҳаллаларида “маҳалла еттилиги” аъзолари билан учрашган депутат уларнинг фаолияти, аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича амалий ишларини таҳлил қилди.

⚡️ Шунингдек, депутат сайловчилар билан учрашиб, уларнинг таклиф ва шикоятларини эшитиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

#uzlidep #deputat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#OAVda_biz #UzA

Тадбиркорлар сафи кенгаймоқда

😎 O'zLiDeP мамлакатимизда босқичма-босқич амалга ошириб келинаётган иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, хусусан, кичик бизнес вакилларини ялпи миллий маҳсулотларнинг яратилишида етакчи ўрин эгаллаш учун бир қатор самарали лойиҳаларни амалга оширмоқда.

🗣️ Партиянинг “Депутат ва тадбиркор мулоқот форуми” лойиҳаси ҳам ҳудудларда тадбиркорлар, кичик бизнес вакиллари, оилавий тадбиркорлар, ўз фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшлар ва аёлларнинг самарали бизнесларини йўлга қўйишда кўмакчи бўлмоқда. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Пак томонидан лойиҳа доирасида ташкил этилган навбатдаги мулоқот Оққўрғон туманида ўтказилди. Унда Халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгашидаги партия депутатлари, тадбиркорлар, кичик бизнес вакиллари, оилавий тадбиркорлар, ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар ва партия фаоллари қатнашди.


🔗 Батафсил

#uzlidep #deputat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#OAVda_biz #UzA

Депутат билан учрашувларда муаммоларга ечим топилди

😎 Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Гулжан Халмуратованинг сайловчилар билан учрашувининг дастлабки манзили энг чекка ҳудудларнинг бири бўлган Қўнғирот туманида ташкил қилинди. Халқ вакили ижтимоий соҳа объектларидан Қўнғирот туманида янгидан қад кўтарган “Klinika alyan” хусусий тиббиёт клиникасининг очилиш маросимида иштирок этди.

🗣️ Халқ вакили мазкур марказда беморлар учун яратилган қулайликлар, тиббиёт ходимларининг иш фаолияти ҳамда марказнинг моддий-техник базаси билан танишди. Ўрганишлар давомида тиббиёт масканига қўшни Қонликўл ва Шуманай туманлари аҳолиси ҳам келиб замонавий аппаратлардан текширувдан ўтаётгани эътироф этилди.

🔗 Батафсил

#uzlidep #deputat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 O'zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида Самарқанд – Тойлоқ йўналишида автобус қатновини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди

🔍O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашида депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

🔍Йиғилишда Самарқанд тумани “Захлик” МФЙ фуқароларини 5-сонли оилавий поликлиникага бирлаштириш масаласини ҳал этишга келишиб олинди. Шунингдек, вилоят транспорт бошқармаси томонидан шаҳардан Тойлоқ туманига автобус қатновларини йўлга қўйиш ҳамда Самарқанд тумани бўйича 122 та автобус қатновини қайта тикланиши қайд этиб ўтилди.

🔍Йиғилишда шунингдек, автотураргоҳлар ташкил этиш, тадбиркорлар учун имтиёзлар, тиббий суғурта жорий этиш ва қурилиш соҳасидаги масалалар ҳам муҳокама қилинди.

#uzlidep #deputat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеП депутатлари ҳайдовчиларга қўшимча жазо қўлланилишига қарши чиқди

🔍ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шуҳрат Шарофитдинов ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган фуқарони профилактик рўйхатга олиш ва уни ҳуқуқдан маҳрум қилинган даврда назорат қилиш ҳақидаги нормани Конституциямизнинг 20 моддасига зид эканини айтиб ўтди.

🔍Қонун лойиҳаси бўйича ЎзЛиДеП фракцияси ўз позициясида қатъий тургани сабабли лойиҳа қўмитага қайтарилди. Натижада партия фракцияси таклифи қонун лойиҳасида ўз аксини топди.

🔍Фракциямиз таклифи асосида ўзгартирилган қонун лойиҳаси билан аҳолимиз, энг аввало, электоратимиз тадбиркорлар манфаатига ҳам зидлиги, уларни ортиқча оворагарчиликларига сабаб бўлиши, ўз фаолиятини юритиш ўрнига профилактик ҳисобга олиш тартибларини таъминлаш билан овора бўлишлиги олди олинди.

#uzlidep #deputat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Салласини деса, калласини олиб келадиган ижрочиларимиз бор

🔍Ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг “Содиқ Азимов” кўчасидаги “Тесто” ресторанлар тармоғи ҳамтаъсисчиси Замира Раҳмонованинг мурожаати чоп этилди. Тадбиркор мурожаатида корхонаси электр таъминотидан узиб қўйилгани, бу эса унга катта иқтисодий зарар келтирганини маълум қилган. Шунингдек, тадбиркор масъулларни тизимли ёндашув, очиқ мулоқот ва ўзаро ҳурматга чақирган.

🔍 Мурожаатдан сўнг O'zLiDeP вакиллари тадбиркор билан учрашди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатимиз Абдуманноп Буриев жойига чиқиб муаммони ўрганди.

🔹 Видеони тўлиқ варианти

🔍Батафсил

#uzlidep #deputat_nazorati

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Депутат билан бир кунда Жасурбек Жумаев!

🔍“Депутат билан бир кун” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони Ўзбекистон Либерал-демократик партияси депутати Жасурбек Жумаев.

🔍Фалокат ортидан келган ирода ва депутатлик масъулияти ҳақида депутат нималар деди?

🔹 https://youtu.be/7Gwle8okd18?si=kbyl0LNdJGNMy4Mw

#uzlidep #deputat_bilan_bir_kun

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси А. Буриев тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан кўрилаётган чоралар бўйича асослантирилган тушунтириш беришни сўраб Тошкент шаҳар ҳокими Ш. Умурзаковга депутат сўрови юборди.

#uzlidep #deputat_soʻrovi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги нима чора кўрди?

🔍 Депутат сўрови.

Батафсил қуйидаги видеода: https://youtu.be/kmjGg-0X1oo

#uzlidep #deputat_soʻrovi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталига таълим муассасаларида дарсларни ҳафтасига 5 кунлик режимга ўтказиш ҳақида петиция жойлаштирилган.

🔍Кенг жамоатчилик орасида муҳокама қилинаётган мазкур масала юзасидан ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Мадина Баратова ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган.

#uzlidep #deputat_munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 O'zLiDeP депутати Чилонзор туманидаги муаммолар юзасидан 5 та депутатлик сўрови юборди

🔍Батафсил

#uzlidep #deputat_soʻrovi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Давлат сиёсатини англаб етмаётган амалдорлар кичик хатоларга йўл қўймоқда

🔍Ижтимоий тармоқларда тирикчилик важидан бозорда савдо-сотиқ қилаётган онахоннинг видеомурожаати тарқалди.

🔍Лавҳада онахон “Қўйлиқ” деҳқон бозорида ўзига нисбатан қилинган адолатсизлик ҳақида гапириб, бу масалага юқори даражадаги амалдорлар эътибор қаратиши кераклигини талаб қилган эди.

🔍Шундан сўнг ЎзЛиДеП депутати Барно Бердиева видеомурожаат юзасидан “Қўйлиқ” деҳқон бозорига бориб, онахон билан суҳбатлашди. Бозор маъмурияти билан бу каби муаммоларни бартараф этиш ва қайта такрорланмаслиги юзасидан фикр алмашди.

#uzlidep #deputat_nazorati

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Президент қарорида белгиланган вазифалар ўз вақтида бажарилиши лозим

#uzlidep #deputat_munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Тадбиркорлар кредит олишда муаммога дуч келмоқда

#uzlidep #deputat_munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Баъзи тиббиёт муассасаларида Президент қарори талаблари бажарилмаяпти

#uzlidep #deputat_munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Фуқароларни “DMED” тизимига рўйхатга олишдаги камчиликлар бартараф этиладими?

🔍Бугунги кунда соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш мақсадида “DMED” тизимидан кенг фойдаланилмоқда. Ушбу тизим беморлар ва тиббиёт ходимлари учун тиббий хизматлар сифатини оптималлаштириш ҳамда яхшилашга қаратилган кенг қамровли ечимларни таклиф этмоқда.

🔍Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳисоботига кўра, “DMED” ахборот тизими ҳозиргача 24 миллион фуқаронинг электрон тиббий картасини шакллантириш имконини бериб, 2 571 та бирламчи тиббий муассасадан 2 475 тасида тизим жорий қилинган.

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоларининг сайловчилар билан ўтказилган учрашувларда “DMED” ахборот тизимида бир қатор камчиликлар мавжудлиги аниқланган. Хусусан, фуқароларни “DMED” тизимига рўйхатга олиш жараёнида паспорт ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари тизимда акс этмаслиги ҳолатлари кузатилмоқда. Шунингдек, айрим фуқароларнинг электрон анкеталари бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ тиббиёт муассасаларининг электрон рўйхатларида такроран қайд этилган ҳолатлар аниқланган.

🔍Фуқароларнинг паспорт ҳамда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари бошқа электрон маълумотлар базалари билан тўлиқ интеграция қилинадиган бўлса, ушбу тизимга рўйхатдан ўтишда барча фуқаролар тўлиқ қамраб олиниши ҳамда рақамларни сунъий ошишига чек қўйилади.

🔍O'zLiDeP фракцияси аъзоси Отабек Мусурмонов “DMED” ахборот тизимини янада такомиллаштириш ҳамда тизимда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан асослантирилган тушунтириш беришни сўраб Соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяровга депутат сўрови юборди.

#uzlidep #deputat_soʻrovi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥1👏1
😎 Президент қарорида белгиланган вазифалар нима сабабдан ўз вақтида бажарилмаяпти?

🔍Мамлакатимизда сўнгги йилларда таълим соҳасида замонавий таълим дастурлари асосида билим бериш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига қаратилган туб ўзгаришлар ва ислоҳотлар амалга ошириляпти, соҳа ривожи учун катта маблағ йўналтирилмоқда.

🔍Вазирлар маҳкамаси томонидан тақдим этилган ҳисоботга кўра, 2024 йилда мактабгача таълим тизимига жами 13,7 трлн сўм маблағ ажратилиб, уларнинг сони 38 058 тага етказилган. ДХШ асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари учун 3,3 трлн сўм субсидия маблағлари йўналтирилган. Шунингдек, умумтаълим соҳасига 45,1 трлн сўм маблағ ажратилиб, республика бўйича уларнинг сони 10 471 тани ташкил этган.

🔍Президентимизнинг 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-404-сонли қарори 3-бандига мувофиқ, 2024 йилда ишга тушириладиган таълим муассасалари объектлари 15 августга қадар фойдаланишга топшириш вазифаси белгиланган. Бироқ, Ҳисоб палатасининг ҳисоботига кўра дастурга киритилган 742 та умумтаълим мактабларидан 2024 йил 15 август ҳолатига бирортаси ҳам топширилмаган, шунингдек йил якунига қадар 32 тасини топшириш чоралари ҳам кўрилмаган.

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоларининг ҳудудларда сайловчилар билан учрашувларида таълим соҳаси вакиллари ва ота-оналар томонидан давлат дастури асосида таъмирланаётган ҳамда янгидан қурилаётган таълим ташкилотлари ўз вақтида фойдаланишга топширилмаётгани бўйича ўринли эътирозлар билдирилган.

🔍O'zLiDeP фракцияси аъзоси Шаҳноза Холмахаматова Президент қарорида белгиланган вазифалар нима сабабдан ўз вақтида бажарилмаётганлиги, ўқув йил якунига қадар ҳам ишга тушириш чоралари кўрилмаган 32 та таълим ташкилотининг бугунги кундаги ҳолати ва бу каби муаммоларни бартараф этиш борасида қандай чора кўрилаётгани юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Умаровага ҳамда Қурилиш ва ўй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш.Хидоятовга депутат сўрови юборди.

#uzlidep #deputat_soʻrovi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10👏1
😎 ЖСТ ҳуқуқий тизимида малакали мутахассисларни тайёрлашда муаммолар бўлмайдими?

🔍Давлатимиз раҳбари ташаббуслигида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш ҳамда миллий иқтисодиётимизни жаҳон бозорларига интеграциясини кучайтириш, ЖСТ аъзолигидан самарали фойдаланишни таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

🔍Ҳозирда мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиш ишлари якуний босқичга кириб бормоқда. Шу билан бирга, ЖСТ аъзолиги яратиб берадиган имкониятлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, давлат органлари ҳамда хусусий секторнинг ЖСТ ҳуқуқий тизими бўйича малакали мутахассисларга бўлган талаб кундан-кунга ўсиб бораётгани, мамлакатимизда бу йўналишдаги таълим ва илмий фаолиятга бўлган эътиборни янада кучайтириш долзарб аҳамият касб этмоқда.

🔍ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Умид Якубходжаев соҳада юқори малакага эга бўлган педагогик ходимлар ва мутахассисларни тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шариповга депутат сўрови юборди.

#uzlidep #deputat_soʻrovi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥1👏1