"Ёш сиёсатчилар лигаси ва раҳбар-ёшлар учрашуви" ўтказилди
😎 Учрашувда юртимизнинг турли соҳаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб бораётган кўплаб ёшлар иштирок этишди. Шунингдек, Фан таълим, иқтисодиёт, ахборот сиёсати, қонунчилик, инновациялар ва ёшлар сиёсати каби мавзуларга бағишланган истиқболли лойиҳалар ва режалар юзасидан фикр алмашилди.
🗣️ Тадбирда қатнашган барча спикерлар партия ва ундаги лойиҳалар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ва келгусида янги истиқболли лойиҳалар доирасида бирга ишлаш бўйича келишиб олдилар.
#uzlidep #yoshlar
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#uzlidep #yoshlar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ хўжалиги, саноат ва сервис соҳаларида тадбиркор ёшлар учун имкониятлар кенгаяди
#prezident #uzlidep #yoshlar
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#prezident #uzlidep #yoshlar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAVda_biz
- Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили давлат дастури: мақсад ва вазифалар
•Дурбек Аҳмедов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, OʻzLiDeP фракцияси аъзоси
#uzlidep #intervyu
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
- Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили давлат дастури: мақсад ва вазифалар
•Дурбек Аҳмедов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, OʻzLiDeP фракцияси аъзоси
#uzlidep #intervyu
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Давлатимиз раҳбари ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида янги ташаббусларни илгари сурди
Бугун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ёшлари билан очиқ мулоқот қилди. Мулоқотда ёшлар билан ишлаш натижадорлигини янада ошириш, уларга янада кенг имкониятлар яратиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Унда мен ҳам қатнашдим.
Йиғилишда таъкидланганидек, Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил этади. Ҳар йили меҳнат бозорига 600 мингдан ортиқ йигит-қизлар кириб келмоқда. 2030 йилга бориб, бу кўрсаткич 1 миллион нафарга етади. Шу боисдан, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, интилишларига шароит яратиш давлатимизнинг устувор сиёсатига айланган. Ўтган 8 йилда ёш тадбиркорлар сони 3 карра кўпайиб, улар бугун бизнес вакилларининг салкам 40 фоизини ташкил этмоқда. Ишсиз ёшлар 2 карра камайди. Ишсизликдан холи маҳаллалар сони 1 минг 889 тага етди.
Йиғилишда Президентимиз ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо чекканини қайд этиб ўтдилар. Жумладан, Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилганлиги ёшларга берилаётган яна бир катта имкониятлардан биридир.
Бундан ташқари ёшларни даромадли иш билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Биргина ўтган йили 56 минг гектар ер ёшларга ажратилди. Бу ўз самарасини бериб, ҳозирда 153 минг нафар ёшлар деҳқончилик билан шуғулланяпти. Бу бошланган ишларни яна тизимли давом эттириш борасида аниқ вазифалар белгиланди.
Шунингдек, Ёшлар кооперациялари ташкил қилиниб, ёшлар қишлоқ хўжалигида билим ва кўникма оширишига ёрдам берилиши ҳам муҳим ташаббуслардан бири бўлди. Эндиликда Ёшлар саноат зоналарида саноат ипотекаси орқали бино олаётган тадбиркорларга ускуна хариди учун 500 минг долларгача кредит ажратилади.
Давлатимиз раҳбарининг билдирган таклиф-ташаббуслари партиямизнинг ёшлар учун манфаатли иш ўринларини яратиш, ёшлар тадбиркорлигини молиялаштиришга кўмаклашиш ҳамда ёшларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш каби вазифалари ижроси учун ҳам муҳим. Шу боис партиямиз Президентимиз томонидан белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга бор куч-ғайратини сафарбар этади.
#prezident #uzlidep #munosabat

😎 Ишчи гуруҳ ўрганишлари якунлари муҳокамаси
#uzlidep #jizzax
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#uzlidep #jizzax
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Соғлом инсон – соғлом миллат” ғояси умуммиллий ҳаракатга айланади
Куни кеча Президентимиз раҳбарлигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек, аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалаларига катта эътибор қаратилди. Ҳозирда ёшлар орасида спортга қизиқиш юқори бўлса-да, катта ёшдаги аҳолининг жисмоний фаоллиги паст экани таъкидланди. Бу муаммони ҳал этиш мақсадида маҳаллаларда оммавий жисмоний фаоллик тадбирлари ўтказилиши ва рейтинг тизими жорий этилиши белгиланди. Йил якунида энг фаол оилаларга спорт анжомлари берилса, энг яхши маҳаллаларда янги спорт майдончалари барпо этилади.
Шунингдек, соғлом турмуш тарзини шакллантиришда нафақат спорт, балки тўғри овқатланиш ҳам муҳим эканига урғу берилди. Таҳлилларга кўра, аҳолининг 44 фоизи жисмоний фаол эмас, 36 фоизи эса тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмайди. Бошоқли ва донли маҳсулотлар, мева-сабзавотлар истеъмоли камайиб, аксинча, таркибида канцероген моддалар мавжуд тез тайёрланувчи озиқ-овқат маҳсулотларининг савдоси ортмоқда. Бу эса турли касалликлар ва эрта ўлим ҳолатларининг кўпайишига сабаб бўлаётгани қайд этилди.
Шу боис “Соғлом инсон – соғлом миллат” ғояси умуммиллий ҳаракатга айлантирилиши лозимлиги таъкидланди. Жисмоний фаоллик ва соғлом овқатланиш тарғиботини ҳар бир оилага олиб кириш, жамоатчиликни бу борада кенг жалб қилиш зарурлиги билдирилди.
Соғлом жамият – юрт тараққиёти гаровидир. Шу сабабли, ҳар бир фуқаро соғлом турмуш тарзига амал қилиши ва жисмоний фаолликни кундалик ҳаёт таркибига айлантириши муҳимдир.
🔍 Мавлуда Ибрагимова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Креатив иқтисодиёт: бошланган ишлар янги босқичга кўтарилади
🗣️ Давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан бўлиб ўтган самимий мулоқотида креатив иқтисодиётни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада зарур ташаббуслар илгари сурилди. Хусусан, ҳудудларда индустрия парклари барпо этилиб, уларнинг резидентларига 2030 йил якунигача имтиёзли солиқ режими қўлланилиши белгиланди.
🔗 Батафсил
• Наргиза Саломова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси
#prezident #uzlidep #munosabat
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
• Наргиза Саломова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси
#prezident #uzlidep #munosabat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep #ayollar_qanoti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM