O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.5K subscribers
30.9K photos
3.35K videos
60 files
15.6K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Кенг қамровли ҳамкорлик даражасига эришиш йўлида

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15880

Умуман олганда, Ўзбекистон ва Малайзия музокаралари натижалари инвестициявий шерикликни кенгайтиришга, инновациялар, саноат, “яшил” энергетика, нефть-кимё, электр техникаси ва электроника, фармацевтика ва бошқа соҳаларда етакчи компаниялар кооперацияси йўналишларида кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз. Малайзия Бош вазирининг мазкур тарихий ташрифи икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очиши ва уларнинг ривожланишига кучли суръат бағишлайди.



Стремление
достичь уровня всеобъемлющего партнерства

👉https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15880

В целом считаем, что итоги узбекско-малайзийских переговоров послужат углублении многопланового сотрудничества в сферах инвестиционного партнерства, кооперации ведущих компаний в сферах инноваций, промышленности, зеленой энергетики, нефтехимии, электротехники и электроники, фармацевтики и других. Прошедший исторический визит Премьер-министра Малайзии открывает новую страницу в истории двусторонних отношений и придаст мощный импульс их развитию.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Таълим даргоҳида истеъдодли ўқувчи-ёшлар билан учрашув ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15905

Актам Хаитов Андижон вилоятига ташрифи мобайнида Булоқбоши туманидаги 43-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлди.

Таълим даргоҳида педагог ўқитувчилар ҳамда истеъдодли ўқувчи-ёшлар билан учрашган партия етакчиси ўзаро самимий мулоқот руҳида кечган суҳбатда юртимиз эгалари бўлган ёшларга кўрсатилаётган эътибор бугун ҳар қачонгидан ҳам юқори поғонага кўтарилганини эътироф этди.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
Партия электорати ҳамда аҳоли билан мулоқотлар қилинди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15908

Актам Хаитов Фарғона вилоятига ташрифи мобайнида Қува ҳамда Учкўприк туманларида бўлиб, омилкор деҳқон ва боғбонлари билан мулоқотда бўлди.

Қува туманидаги миришкор боғбонлардан бири Ўткирбек ака хонадонида бўлган партия лидери унинг мўъжазгина гулбоғини кўздан кечирди.

Партия етакчиси Қўқон эркин иқтисодий зонасида ҳам бўлиб, бу ерда партия фаоллари депутатлар, жамоатчилик вакиллари, нуроний ва фахрийлар, тадбиркорлар, турли соҳа вакиллари, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, фермерлар, томорқа ер эгалари билан учрашди.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши фаолияти сарҳисоб қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15954

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия ва депутатлик гуруҳининг жорий йилдаги фаолияти ҳамда навбатдаги устувор вазифалари атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов иштирок этди. Партия етакчиси ўз сўзида депутатларнинг фаоллигини ошириш, давлат ва жамият аҳамиятидаги дастурлар ижросига янада масъулият билан ёндашиш муҳим вазифа эканлигини алоҳида қайд этди.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
Нукуслик ёшлар билан мулоқот килинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16014

Нукус шаҳар “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов мазкур марказда бўлди.

Партия етакчиси Актам Хаитов барча ёшларни 30 июнь Ёшлар куни байрами билан табриклаб, Янги Ўзбекистонни қуришда ёшларнинг ўрни, мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор катта эканлигини алоҳида эътироф этди.

Учрашувда партия етакчиси ва депутатлар Президентимизнинг ёшлар билан учрашувида белгилаб берилган бир қатор устувор вазифалар эртанги кунимизнинг давомчилари бўлган ёшларга қаратилаётган эътиборнинг яна бир далили эканлигини ҳаётий мисоллар билан таъкидлаб ўтди.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep