O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.82K subscribers
29.3K photos
3.15K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15417

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Наманган вилоятида учрашувлари давомида йирик саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари, кластерлар, фермерлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Партия етакчиси Наманган шаҳридаги «Fazman tekstil» корхонаси жамоаси билан мулоқот ўтказди. Ҳозирда бу ерда 40 млн доллар қийматга эга бўлган лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Жумладан, Германия ва Туркия давлатларидан замонавий асбоб-ускуналар олиб келиб ўрнатилган. Корхонада йилига 1 млн дона тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, 3 минг кишилик янги иш ўринлари яратиш, йиллик экспорт ҳажмини эса 15 млн долларга етказиш кўзда тутилган.

Учрашув давомида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси ҳам муҳокама қилиниб, корхона ишчи-ходимлари ўз таклифларини билдириб ўтдилар.

#uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Ўқитувчилари минг доллардан ортиқ маош олаётган мактаб борлигини биласизми?

👉 Батафсил

Бу сафарги сайловчилар билан учрашувларимиз кўтаринки руҳда ўтди. Айниқса, Зарафшон шаҳридаги 13-мактабда ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашувимиз мазмунли бўлди.

#uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали