O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.5K subscribers
30K photos
3.23K videos
52 files
15.2K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
O‘zLiDeP қошида “Тадбиркорлар клуби” ташкил этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15415

Дастурий мақсадларида тадбиркорларни, ёш бизнесменларни қўллаб-қувватлашни илгари сурган Ўзбекистон Либерал демократик партияси “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан ёшлар ва ёш тадбиркорлар учун “Тадбиркорлар клуби” фаолиятини йўлга қўйди.

Ёшларни тадбиркорлик кўникмалари билан яқиндан таништириб бориш мақсадида ташкил этилган мазкур клубнинг тақдимотида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Бизнесни ривожлантириш банки вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари ва ёшлар иштирок этди.

#uzlidep #tadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали
Беш йиллик сарҳисоб ва янги ғоялар муҳокамаси

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15412

Яқинда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида сиёсий кучнинг тиббиёт йўналишидаги дастурий мақсадлари бўйича иш олиб борувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тўпланганлар – партиямизнинг тиббиёт соҳасида ишловчи фаоллари O‘zLiDePнинг ўтган бир неча йилда мазкур йўналишда олиб борган фаолиятини таҳлил қилдилар. Шунингдек, иш самарадорлигини ошириш, такомиллаштириш юзасидан аниқ, асосли таклиф ва тавсияларни ўртага ташладилар.

#uzlidep #tibbiyot

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDePнинг видеоселектордаги топшириқлардан келиб чиқадиган вазифалари белгилаб олинди

Маълумки, шу йил 29 январь куни Президентимиз раислигида уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш, транспорт ва экология соҳаларидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда мазкур соҳалардаги камчиликларнинг сабаблари кўриб чиқилиб, келгусидаги долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилишида Президентимиз раислигидаги мазкур видеоселектор йиғилишидан келиб чиқадиган долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Муҳокама ва билдирилган таклифлардан сўнг уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш, транспорт соҳаларидаги муаммоларни бартараф этишда партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдида турган асосий йўналишлардан келиб чиққан ҳолда Ишчи гуруҳи тузилиб, Йўл харитаси ишлаб чиқиладиган бўлди.

#uzlidep

O'zLiDeP расмий канали
Томдининг олис овулларида тиббий кўрик ташкил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15407

Халқ депутатлари Томди туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси А.Доспанбетова ташаббуси билан туманнинг “Кериз”, “Керегетов”, “Аяққудуқ”, "Сукетти" ва “Ақтов” ОФЙларида "Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун" шиори остида аҳоли орасида тиббий кўриклар ташкил этилди.

#uzlidep #tibbiykorik

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасини ёшлар, тадбиркорлар иштирокида муҳокама қилиш ва таклифлар олишга қаратилган давра суҳбати ташкил қилинди.

#uzlidep #davlatdasturi

@uzlidep
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15409

Балиқчи тумани тиббиёт бирлашмасида Халқ депутатлари туман кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг эшитуви ташкил қилинди. Унда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Муҳтасархон Эргашева тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда “Давлат тиббиёт ташкилотлари ҳамда республика аҳолисини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан ҳисобот берди.

#uzlidep #tibbiyot

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Интелект» лойиҳаси - ёшлар учун яна бир имконият

O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгаши ташаббуси билан “Интеллект” лойиҳасининг сайёр семинари Тошкент давлат техника университетида ташкил қилинди.


Соҳа мутахассислари, талабалар, партиянинг фаол ёшлари иштирок этган семинарда IT ва архитектура йўналишлари бўйича замонавий платформаларда мавзуларга мос машғулотлар амалга оширилди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг 2023 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15411

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда O'zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, 2024 йилда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Депутатлик гуруҳлари томонидан 2023 йил давомида ижро ҳокимияти органлари мансабдор шахсларига 750 та депутатлик сўровлари юборилиб, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатаётган муаммоларнинг аксарияти ижбий ҳал этилди.

#uzlidep #sarhisob

O'zLiDeP расмий канали
Аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15417

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Наманган вилоятида учрашувлари давомида йирик саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари, кластерлар, фермерлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Партия етакчиси Наманган шаҳридаги «Fazman tekstil» корхонаси жамоаси билан мулоқот ўтказди. Ҳозирда бу ерда 40 млн доллар қийматга эга бўлган лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Жумладан, Германия ва Туркия давлатларидан замонавий асбоб-ускуналар олиб келиб ўрнатилган. Корхонада йилига 1 млн дона тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, 3 минг кишилик янги иш ўринлари яратиш, йиллик экспорт ҳажмини эса 15 млн долларга етказиш кўзда тутилган.

Учрашув давомида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси ҳам муҳокама қилиниб, корхона ишчи-ходимлари ўз таклифларини билдириб ўтдилар.

#uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP қошида “Тадбиркорлар клуби” ташкил этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15415

Дастурий мақсадларида тадбиркорларни, ёш бизнесменларни қўллаб-қувватлашни илгари сурган Ўзбекистон Либерал демократик партияси “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан ёшлар ва ёш тадбиркорлар учун “Тадбиркорлар клуби” фаолиятини йўлга қўйди.

#uzlidep #tadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали
Косонлик тадбиркор ўз хонадонидан 100 миллион сўмга яқин даромад топмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15413

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими ҳамда Косон туман кенгашлари ҳамкорлигида “Менинг сердаромад боғим” лойиҳаси доирасида тумандаги “Ширинобод” маҳалласидаги оилавий тадбиркорлар фаолиятини ўргандилар.

#uzlidep #tadbirkor

O'zLiDeP расмий канали
Учқўрғонлик ёшлардан умидимиз катта

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15414

Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ қатор қонун ва қарорлар қабул қилинган. Улар учун ҳар томонлама шароитлар яратилган. Бунинг оддий исботи янги йилимизнинг номланишида ҳам ўз аксини топганида.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали