O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
8.54K subscribers
30K photos
3.25K videos
53 files
15.2K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида 1 йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилиши таъкидланди.

«Каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил» эълон қилинди. Келгуси йилда 1 минг 500 километр каналларни бетонлаш вазифаси белгиланди. 2025 йилдан бошлаб камида 2 минг километрдан каналларни бетонлашга ўтилади.

Вилоят ва туман ҳокимларига бир йил ичида 3 минг 500 километр ички тармоқларни бетон қопламага ўтказиш топширилди.

Кластер ва фермерларга сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йилга 14 фоизли кредит ажратилади.

Сув тежаш жорий этилган майдонлар ҳар йили кенгайтириб борилади, Туркия, Испания ва Хитойнинг бу бўйича тажрибаси ўрганилади.

2026 йилгача ҳамма экин ерлари лазерли текисланади.

Насосларни модернизация қилиш ва уларни бошқариш хусусий шерикликка берилади.

👉 Батафсил

O'zLiDeP расмий канали
Коррупцияга қарши курашиш борасида янги босқич

👉 Батафсил

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 27 ноябрдаги "Коррупсияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорат тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони коррупсияга қарши курашиш борасида зарур ҳуқуқий қадамлардан бири бўлди.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Энди имтиҳонларни онлайн кўриш мумкин бўлади

👉 Батафсил

Янги тизим, яъни имтиҳонларни интернет орқали онлайн кузатиш имконияти ҳар хил шубҳа ва гумонларга чек қўяди. Энг муҳими, турли қинғирликларнинг олди олинади. Имтиҳонга кирган ёшларнинг ҳар бири қандай билимга эга эканлиги яққол кўринади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Ўрганиш, изланиш ва натижа

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15218

“Хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қув ватлаш” лойиҳаси доирасида 1 ойлик ўқув семинарлар бошланди.

Семи­нарлар катта ҳаётий ва амалий тажрибаларга эга тадбиркор, де­путат, иқтисодиёт ва молия соҳа­сининг малакали мутахассисла­ри томонидан олиб борилади.

Ўқув жараёнларида тадбиркорликни бошламоқчи бўлганларга керакли тавсиялар бериб борилади.

#uzlidep #oquvseminarlar

O'zLiDeP расмий канали
Мурожаатлар ортида инсон тақдири бор

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15219

Давлат идоралари мутасаддилари қуйи тизимга ту­шиб, аҳоли эҳтиёжлари ва талаблари асосида ишлашни бошлагани ҳам бежиз эмас. Муҳими, жисмоний ва юри­дик шахсларнинг мурожаатларида кўтарилган долзарб масалаларнинг таҳлили ислоҳотларга асос бўлиб хизмат қилаётир.

#uzlidep #murojaat

O'zLiDeP расмий канали
Бунёдкорлик, бош режа ва сифат назорати муҳим

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15221

Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказининг Тошкент шаҳар бўлими ташаббуси билан пойтахтимиздаги “Intercontinental hotel”да “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш, урбанизация стратегиясини амалга ошириш, аҳолини арзон уй- жой билан таъминлаш даражасини ошириш (60-мақсад) борасида белгиланган вазифалар бажарилиши­ни муҳокама қилиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Тадбирни мазкур ташкилот хо­димлари ҳамда тилга олинган йўна­лишдаги чора-тадбирлар амал­га оширилишига кўмаклашиш ва жамоатчилик назоратини олиб бо­риш бўйича тузилган O‘zLiDeP ишчи гуруҳи аъзолари олиб бордилар.

#uzlidep #bunyodkorlik

O'zLiDeP расмий канали
Партиянинг қутлуғ ёшини нишонлаш тадбирлари хайрли ишларга уланиб кетди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15222

Ангрен шаҳрида партия ташкил топганлигининг 20 йиллиги кенг нишонланди.

#uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ижросини ўрганиш якунлари муҳокама қилинди

Январь-ноябрь ойлари давомида 33 587 та фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 827,4 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиб, 33 587 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.

Ажратилган кредитларнинг 414,3 млрд.сўми 18 465 нафар аёлларга, 304,3 млрд.сўми 12 123 нафар ёшларга ажратилди.

Вилоятда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда айрим камчилик ва муаммолар ҳам йўқ эмас. Жорий йилнинг 1 сентябр ҳолатида ушбу дастурлар доирасида ажратилган кредитлар бўйича юзага келган муаммоли (NPL) кредит қарздорлиги 53,9 млрд.сўм бўлиб, бу кредит портфели (1,6 трлн.сўм)нинг 3,0 фоизини ташкил қилади.

#uzlidep #oilaviytadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали
Ахборот технологиялари: ёшлар учун мадад ва рағбат

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15220

Яқинда cтратегиянинг ёшлар ўртасида IT соҳасини янада оммалаштириш ҳамда соҳада хиз­матлар экспортини ошириш мақсадидаги вази­фалар бўйича тузилган ишчи гуруҳнинг Рақамли технологиялар вазирлиги қошидаги IT паркда навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Партиямиз фаоллари ёшларга замонавий билим ва кўникмаларни ўргатиш, “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини кенгайтириш орқали энг иқтидорлиларини танлаб олиб, халқаро нуфузли компаниялар талабларига мос дастурлар асосида халқаро IT бозорига тайёрлашга аҳамият қаратиш йўналишида бажарилаётган ишлар бўйича тегишли вазирлик ва идоралар вакилларининг ҳисобот­ларини тингладилар.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
1 декабр — бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

#uzlidep #bugungikun

O'zLiDeP расмий канали
Фаол ёшлар Ёш сиёсатчилар сафида

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15224

“Ёш сиёсатчилар лигаси” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги мулоқот Тошкент молия институтда ҳам шу мақсадда ташкил этилди. Учрашув давомида ўғил-қизларга лойиҳа ҳақида маълумот берилди.

#uzlidep #yoshsiyosatchilarligasi

O'zLiDeP расмий канали
Микромолия хизматларининг ўрни ва улушини ошириш масалалари муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15235

“Иқтисодий ислоҳотлар доирасида кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Давра суҳбатида мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнeсни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, кичик бизнeсни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда микромолия хизматларининг ўрни ва улушини ошириш, аҳолини кичик ва ўрта бизнeсга кeнг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирларига доир устувор вазифалар муҳокама қилинди.

#uzlidep #davrasuhbati

O'zLiDeP расмий канали
Ёшларга янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти тушунтирилди

👉 Батафсил

Сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, ёшларнинг жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук инсонлар бўлиб вояга етишларини таъминлаш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Яратилаётган имкониятлар натижасида йигит-қизларимиз турли соҳаларда ўз билим ва салоҳиятини намоён этиб, Ватанимиз шуҳратини бутун дунёга тараннум этмоқда.

#uzlidep #Konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали