O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.52K subscribers
29.5K photos
3.17K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Дўстлик метро бекатидан “Янги Тошкент”га қадар ер усти метро ёки трамвай линияси тортилади — Шавкат Мирзиёев

“Йўл-транспорт бошқарувини рақамлаштириш ҳисобига “хавфсиз ва равон йўл” тамойилини ҳам кенг жорий қиламиз.

Бунда, илғор хорижий тажриба асосида тирбандликни камайтириш мақсадида:

— барча чорраҳаларда (605 та) “ақлли чорраҳа” ва “ақлли светофор” бошқарув тизими амалга киритилади (ҳозир – 64 та);
— шаҳарга 5 та кириш жойида ва йўловчи оқими юқори бўлган 6 та метро бекати атрофида кўп қаватли автотураргоҳлар ташкил қилинади;
— тирбандлик юқори бўлган кўчаларда 12 та йўл ўтказгич қурилади, йўллар бўйида 3 минг ўринга эга замонавий паркоматлар ўрнатилади.

Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида, Дўстлик метро бекатидан “Янги Тошкент”га қадар узунлиги 15 километр бўлган, 115 минг йўловчи ташиш қувватига эга ер усти метро ёки трамвай линияси тортилади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади

Бу ҳақда президентликка номзод тошкентлик сайловчилар билан учрашувда тўхталиб ўтди.

“Айни вақтда биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз.

Жумладан, яқинда Швецияда содир этилган, муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз.

Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дину диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди”, – деди Шавкат Мирзиёев.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
2030 йилга қадар мамлакатимиздаги барча кутубхоналар тўлиқ таъмирланади Шавкат Мирзиёев

“Ҳар йили 100 та энг яхши бадиий асар ҳамда болалар ва ўсмирларга мўлжалланган 50 та бадиий китоблар яратиш учун ижодий буюртма берилиб, муаллифларга 100 миллион сўмдан қалам ҳақи тўланади.

Бу китоблар 20 минг нусхадан нашр қилиниб, мактаблар ва кутубхоналарга бепул берилади. Бунга ҳар йили 200 миллиард сўм йўналтирамиз.

Шунингдек, келгуси етти йилда кутубхоналарнинг 40 миллионга яқин китоб фонди тўлиқ рақамлаштирилади ва уларнинг ягона каталоги яратилади.

Умуман, 2030 йилга қадар мамлакатимиздаги барча кутубхоналар тўлиқ таъмирланади. Шу мақсадда 500 миллиард сўм ажратамиз”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Мактаб кутубхоначиларининг иш ҳақи педагог ходимлар ойлигига тенглаштирилади

Бу ҳақда тошкентлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

“Биз маданият ва санъат соҳалари вакиллари, музей ва кутубхоналар ходимлари иш ҳақини келгуси етти йилда 3 карра оширамиз.
Бунда, мактаб кутубхоначиларининг иш ҳақи педагог ходимлар ойлигига тенглаштирилади.

Шунингдек, 2030 йилга қадар маданият ва санъат соҳалари вакиллари ҳамда адиблар учун янги қурилаётган уй-жой массивларидан 10 мингта хонадон имтиёзли шартларда берилади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри бўйича беш стратегик мақсади.

Эришилган натижалар

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #Toshkent

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри бўйича беш стратегик мақсади.

1-мақсад: Ҳордиқ чиқариш учун шароит яратиш ва шаҳар экологиясини яхшилаш

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #Toshkent

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри бўйича беш стратегик мақсади.

2-мақсад: Аҳоли учун қулай яшаш шароитини яратиш ва уй-жой билан таъминлаш

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #Toshkent

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри бўйича беш стратегик мақсади.

3-мақсад: Аҳоли учун қулай ижтимоий инфратузилмани яратиш

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #Toshkent

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри бўйича беш стратегик мақсади.

4-мақсад: “Хавфсиз шаҳар” тамойилини кенг жорий қилиш ва қулай транспорт инфратузилмасини яратиш

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #Toshkent

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри бўйича беш стратегик мақсади.

5-мақсад: Одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #Toshkent

O'zLiDeP расмий канали