O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.52K subscribers
29.5K photos
3.17K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Эндиликда туманларда ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14615

Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятдаги ишончли вакили Покиза Аҳмеджанова Оқолтин уманида сайловчилар билан учрашди.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #ishonchlivakil

O'zLiDeP расмий канали
Ишончли вакил когонлик сайловчилар ҳузурида

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14613

Президентликка номзоднинг Бухоро вилояти бўйича ишончли вакили Самойдин Ҳусенов когонлик сайловчилар билан учрашди.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #ishonchlivakil

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP вакиллари Қашқадарёда истироҳат боғлари, автобуслар, бозорлар ва аҳоли гавжум масканларида номзодимизнинг сайловолди дастуридан ўрин олган муҳим стратегик йўналишларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #targibot

O'zLiDeP расмий канали
Қурилишдаги ҳисоб-китоблар шаффофлиги таъминланади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14618

Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятидаги ишончли вакили Абдуҳаким Эшмуродов шерободлик сайловчилар билан учрашди.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #ishonchlivakil

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашуви бошланди.

Учрашувда номзод сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Пойтахтда 100 километр велосипед йўлаклари, 32 та сайилгоҳ, 30 та яшил ҳудуд ва хиёбонлар барпо қилинади

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев тошкентлик сайловчилар билан учрашув чоғида келгуси етти йилда пойтахтни “яшиллаштиришга” оид режалар ҳақида тўхталди.

“Бугунги кунда пойтахтимизда яшил майдонлар 900 гектарни ташкил қилади. Келгуси етти йилда бу ҳудудни 5 баробар кўпайтириб, 5 минг гектарга етказамиз.

Бунинг учун:
- шаҳар бўйлаб ҳар йили камида 1 миллион дона манзарали, мевали кўчатлар ва қаламчалар экилади;
- ҳар бир маҳаллада 1 мингтадан дарахт кўчатлари экиш ишлари давом эттирилади;
- Яшнобод, Янгиҳаёт, Сергели ва Мирзо Улуғбек туманларида 4 минг гектар майдонда яшил ва “тематик” боғлар барпо қилинади.

Шунингдек, шаҳар бўйлаб 100 километр велосипед йўлаклари, 32 та сайилгоҳ, 30 та яшил ҳудуд ва хиёбонлар барпо қилинади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Янги Тошкент ҳудудидаги 50 гектар майдонда йирик “Аква парк” қурилади

Бу ҳақда тошкентлик сайловчилар билан учрашув чоғида президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди. Ушбу мақсад учун 200 миллион доллар маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, номзоднинг таъкидлашича, Янги Тошкент ҳудудида умумий майдони 35 гектар бўлган сунъий кўл ташкил қилиниб, одамларимизнинг маданий ҳордиқ чиқариши учун барча шароитлар яратилади.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Пойтахтда дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган бирорта автобус қолмайди Шавкат Мирзиёев

“Пойтахтда экологик барқарорликни таъминлаш, уни тоза ҳаволи мегаполислардан бирига айлантириш ишларини жадаллаштирамиз.

Шу боис, 2030 йилга қадар ҳавога чиқариладиган зарарли газлар миқдорини 150 минг тонна ёки 50 фоизга қисқартирамиз.
Жумладан, қўшимча 1 минг 200 та электробус олиб келинади ва уларнинг жамоат транспортидаги улуши 50 фоизга етказилади.

Қолган автобуслар зарарли чиқиндиси 3 баробар кам бўлган табиий газ ёқилғисига ўтказилади. Яъни, дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган бирорта автобус қолмайди”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёев Сергели, Бектемир ва Янгиҳаёт туманларидаги оқова сувлар билан боғлиқ экологик ҳолатни яхшилашга оид режаларни маълум қилди

“Хабарим бор, сўнгги йилларда Сергели, Бектемир ва Янгиҳаёт туманларидаги оқова сувлар билан боғлиқ экологик ҳолат аҳолининг кўплаб ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Шуни ҳисобга олиб, кунига 1,5 миллион куб метр оқова сув тозалаш қувватига эга янги замонавий иншоот барпо қилинади.

Бунга Бирлашган Араб Амирликлари Абу Даби тараққиёт жамғармаси 240 миллион доллар инвестиция киритишга тайёр”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Дўстлик метро бекатидан “Янги Тошкент”га қадар ер усти метро ёки трамвай линияси тортилади — Шавкат Мирзиёев

“Йўл-транспорт бошқарувини рақамлаштириш ҳисобига “хавфсиз ва равон йўл” тамойилини ҳам кенг жорий қиламиз.

Бунда, илғор хорижий тажриба асосида тирбандликни камайтириш мақсадида:

— барча чорраҳаларда (605 та) “ақлли чорраҳа” ва “ақлли светофор” бошқарув тизими амалга киритилади (ҳозир – 64 та);
— шаҳарга 5 та кириш жойида ва йўловчи оқими юқори бўлган 6 та метро бекати атрофида кўп қаватли автотураргоҳлар ташкил қилинади;
— тирбандлик юқори бўлган кўчаларда 12 та йўл ўтказгич қурилади, йўллар бўйида 3 минг ўринга эга замонавий паркоматлар ўрнатилади.

Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида, Дўстлик метро бекатидан “Янги Тошкент”га қадар узунлиги 15 километр бўлган, 115 минг йўловчи ташиш қувватига эга ер усти метро ёки трамвай линияси тортилади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади

Бу ҳақда президентликка номзод тошкентлик сайловчилар билан учрашувда тўхталиб ўтди.

“Айни вақтда биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз.

Жумладан, яқинда Швецияда содир этилган, муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз.

Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дину диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди”, – деди Шавкат Мирзиёев.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали