Водийдан Тошкент, Нукус, Бухоро ва Урганч шаҳарларига кунлик авиарейслар кўпайтирилади
Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев самарқандлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.
“Ички туризмни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. 2030 йилга бориб, камида 25 миллион аҳолимиз мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилиши учун барча имкониятлар ишга солинади.
Хусусий шериклик асосида:
➖ водийдан Тошкент, Нукус, Бухоро ва Урганч шаҳарларига кунлик авиарейслар кўпайтирилади;
➖ мамлакатимиз миқёсида шаҳарлараро автобус қатновини таъминлайдиган компаниялар ташкил этилади;
➖ водийнинг туман ва шаҳарларини боғловчи “Олтин водий сайёҳлик ҳалқаси”, Хоразм ва Қорақалпоғистон бўйлаб “Қалъалар ҳалқаси” каби янги туристик йўналишлар очилади;
➖ яхши қўшничилик сиёсатини давом эттириб, Наманганда Нанай ва Фарғонада Шоҳимардон ҳудудларининг туризм салоҳиятини тўлиқ ишга соламиз;
➖ ҳудудларда яна 4 мингта меҳмонхона, меҳмон уйлари ва хостеллар ташкил этилиб, меҳмон ўринлари сони камида 2 баробар оширилади (120 мингдан 250 мингга)”, – деди номзод.
#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
➖O'zLiDeP расмий канали ➖

Ногиронлиги бор шахслар учун “Тўсиқсиз туризм” дастури ишлаб чиқилади — Шавкат Мирзиёев
“Бунда:
➖ ҳар бир вилоятдан йилига 1 минг нафардан ногиронлиги бўлган шахсларнинг Самарқанд, Бухоро ва Хивага бепул саёҳатлари ташкил қилинади;
➖ келгуси икки йилда 200 та маданий мерос ва 100 та концерт-томоша объектлари, аэропорт, авто ва темир йўл вокзалларида зарур инфратузилма яратилади.
Бу дастурни амалга ошириш учун ҳар йили 200 миллиард сўм ажратамиз. Умуман, туризм лойиҳаларига 2030 йилга қадар 2,5 миллиард доллар инвестициялар йўналтирилади”, – деди номзод.
#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
“Бунда:
➖ ҳар бир вилоятдан йилига 1 минг нафардан ногиронлиги бўлган шахсларнинг Самарқанд, Бухоро ва Хивага бепул саёҳатлари ташкил қилинади;
➖ келгуси икки йилда 200 та маданий мерос ва 100 та концерт-томоша объектлари, аэропорт, авто ва темир йўл вокзалларида зарур инфратузилма яратилади.
Бу дастурни амалга ошириш учун ҳар йили 200 миллиард сўм ажратамиз. Умуман, туризм лойиҳаларига 2030 йилга қадар 2,5 миллиард доллар инвестициялар йўналтирилади”, – деди номзод.
#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
Келгуси 7 йилда яна 56 та замонавий самолёт олиб келамиз ва авиа-паркимизни 100 тага етказамиз — Шавкат Мирзиёев
“Автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспорти тармоғини янада кенгайтирамиз. Рақамларга эътибор қилинг. 2016 йилга қадар 25 йил ичида Ўзбекистон 25 та самолёт олиб келган. Биргина монопол авиакомпаниямиз бор эди.
Сўнгги йилларда 19 та замонавий самолёт олиб келинди, 5 та хусусий авиакомпания иш бошлади. Натижада, шу йилнинг ўзида авиа-ташувлар сони 2 баробарга кўпайди.
Келгуси 7 йилда яна 56 та замонавий самолёт олиб келамиз ва авиа-паркимизни 100 тага етказамиз. Авиақатновлар сони 4 баробар оширилади, халқаро парвозлар йўналишлари 5 карра кўпайтирилади.
Бунинг учун:
— ҳудудлардаги 6 та йирик аэропорт хусусий шерикчилик асосида янгиланади;
— “Очиқ осмон” режими барча аэропортларда жорий қилинади (Самарқанд, Бухоро, Урганч, Андижон, Қарши, Термиз ва Нукусга “бешинчи ҳаво эркинлиги” берилган)”, – деди номзод.

“Тошкент – Самарқанд” ва “Тошкент – Андижон” йўналишларида янги тезюрар автомобиль йўллари қурилади
Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев самарқандлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.
“Келгуси 7 йилда республика аҳамиятидаги йўлларни қуриш ва таъмирлашга жами 5,3 миллиард доллар йўналтирилади.
Бугунги кунда, “Тошкент – Самарқанд” йўналишида суткасига 35 мингта, “Тошкент – Андижон” йўлида 30 мингта автомобиль ҳаракат қилмоқда. Бу – йўлларга юклама 1,5-2 баробар кўпайди, дегани.
Шу боис, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Жаҳон банки кўмагида “Тошкент – Самарқанд” ва “Тошкент – Андижон” йўналишларида хусусий шериклик асосида янги тезюрар автомобиль йўллари қурилади. Бунга 4 миллиард доллар инвестиция киритилади.
Натижада ушбу йўналишларда манзилга етиб бориш вақти 2 баробар қисқаради.
Осиё инфратузилма инвестициялар банки кўмагида Тошкент – Шаҳрисабз – Термиз (М-39) йўли қайта қурилади, “Самарқанд – Бухоро – Олот” йўли таъмирланади. Бунга 300 миллион доллар ажратамиз”, – деди номзод.

Самарқандда 2030 йилга қадар бирорта маҳаллада боғча муаммоси қолмайди — Шавкат Мирзиёев
“Самарқанд вилоятида келгуси 7 йилда қўшимча 110 мингта янги ўқувчи ўрни яратамиз. Бунда 21 та янги мактаб ва 347 та мактаб учун қўшимча бино қурилади, 210 та мактаб капитал таъмирланади.
Самарқандда 2030 йилга қадар бирорта маҳаллада боғча муаммоси қолмайди.
Бунинг учун, 76 та маҳаллада илк бор боғча фаолияти йўлга қўйилади, қўшимча 255 та боғча ташкил қилинади”, – деди номзод.
#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
“Самарқанд вилоятида келгуси 7 йилда қўшимча 110 мингта янги ўқувчи ўрни яратамиз. Бунда 21 та янги мактаб ва 347 та мактаб учун қўшимча бино қурилади, 210 та мактаб капитал таъмирланади.
Самарқандда 2030 йилга қадар бирорта маҳаллада боғча муаммоси қолмайди.
Бунинг учун, 76 та маҳаллада илк бор боғча фаолияти йўлга қўйилади, қўшимча 255 та боғча ташкил қилинади”, – деди номзод.
#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
Келгуси 7 йилда вилоятда 100 минг квартирали 2 минг 300 та замонавий ва ҳамёнбоп уй-жой қурилади — Шавкат Мирзиёев
“Келгуси 7 йилда вилоятда 100 минг квартирали 2 минг 300 та замонавий ва ҳамёнбоп уй-жой қурилади. Жумладан, Самарқанд шаҳри ва барча туманларда “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилади.
5 минг 300 километр ички йўллар ва 160 та кўприк таъмирланади, 5 минг 700 километр электр тармоқлари, 2 мингта трансформатор янгиланади.
Шунингдек, 7 минг километр ичимлик ва оқова суви тармоқлари қурилади, 180 та маҳаллада (1,2 миллион аҳоли) ичимлик сув таъминоти яхшиланади.
Натижада 2030 йилга бориб, вилоят аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 96 фоизга етказилади (ҳозир – 71 фоиз).
Умуман, ичимлик суви ва йўллар инфратузилмасини яхшилашга 450 миллион доллар йўналтирилади”, – деди номзод.

Самарқанд шаҳрида сув таъминоти ва йўл тармоқларини модернизация қилишга қўшимча 270 миллион доллар ажратилади — Шавкат Мирзиёев
Самарқандлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрини аҳоли ва сайёҳлар учун қулай бўлган “бир миллионлик шаҳар”га айлантириш борасидаги режалари ҳақида маълум қилди.
“Бунинг учун Самарқанд, Пастдарғом, Оқдарё ва Тойлоқ туманлари ҳудудидан 18 минг гектар ер майдони шаҳар таркибига ўтказилади. Вилоятнинг маъмурий маркази шаҳарнинг тарихий марказидан бошқа ҳудудга кўчирилади.
Самарқанд шаҳрида сув таъминоти ва йўл тармоқларини модернизация қилишга қўшимча 270 миллион доллар ажратилади.
Шаҳарда жамоат транспорт тизими тўлиқ модернизация қилинади.
Бу мақсадлар учун 40 та янги автобус йўналиши, аэропорт, темир йўл вокзали ва тарихий марказларни боғлайдиган 5 та экспресс автобус йўналиши ташкил қилинади”, – деди номзод.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Келгуси 7 йилда яна 56 та замонавий самолёт олиб келамиз ва авиа-паркимизни 100 тага етказамиз. Авиақатновлар сони 4 баробар оширилади, халқаро парвозлар йўналишлари 5 карра кўпайтирилади.
#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Келгуси 7 йилда юртимизга келаётган хорижий туристлар сонини 15 миллионга, туризм экспортини эса 5 миллиард долларга етказиш зарур.
#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Самарқанд шаҳри аҳоли ва сайёҳлар учун қулай бўлган 1 миллионлик шаҳарга айланмоқда. Бунинг учун Самарқанд, Пастдарғом, Оқдарё ва Тайлоқ туманлари ҳудудидан 18 минг гектар ер майдони шаҳар таркибига ўтказилади. Вилоятнинг маъмурий марказини шаҳарнинг тарихий марказидан бошқа ҳудудга олиб чиқамиз.