O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.49K subscribers
29.6K photos
3.18K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Адолатли ижтимоий сиёсат Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг асосий омили

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14515

Амударё тумани Маданият марказида O‘zLiDePдан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли вакили Байрамбай Отемуратов сайловчилар билан учрашди.

#uzlidep #ishonchlivakil #saylov2023

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорларга қўшимча имтиёз бериш тартиби ишлаб чиқилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14516

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилояти бўйича ишончли вакили Самойдин Хусеновнинг Бухоро тумани Маданият марказида бўлиб ўтган сайловчилар билан навбатдаги учрашуви ҳам кўтаринки руҳда ўтди.

#uzlidep #ishonchlivakil #saylov2023

O'zLiDeP расмий канали
Ғузорлик сайловчилар “яшил макон” умуммиллий лойиҳасини қўллаб-қувватлашди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14517

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятидаги ишончли вакили Шуҳрат Асланов ғузорлик сайловчилар билан учрашди.

#uzlidep #ishonchlivakil #saylov2023

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг бухоролик сайловчилар билан учрашуви бошланди.

Учрашувда номзод сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Келгуси етти йилда Бухорода 1,5 мингдан зиёд кўп қаватли уйлар қурилиб, 60 минг оила шинам уй-жойга эга бўлади — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев бухоролик сайловчилар билан учрашув чоғида аҳолига қулай турмуш шароити яратишга оид режалар ҳақида тўхталди.

“Жумладан, келгуси етти йилда:

1,5 мингдан зиёд кўп қаватли уйлар қурилиб, 60 минг оила шинам уй-жойга эга бўлади;

вилоятда 7 минг километр йўллар, жумладан, 3,5 минг километр ички йўллар ва 300 дан зиёд кўприклар таъмирланади;

1 миллион 200 минг аҳоли учун ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида, 5 минг километр янги тармоқ ва 84 та сув иншооти барпо этилади. Натижада, Бухорода марказлашган ичимлик суви бўйича қамров 77 фоиздан 95 фоизга етказилади;

туман ва шаҳар марказларида 1 минг 200 километр канализация тармоқлари ва 150 та оқова сув тозалаш иншоотлари қурилади. Шу орқали, 600 мингдан зиёд аҳоли илк бор канализация хизматига уланиб, вилоятда қамров даражаси ҳозирги 9 фоиздан 40 фоизга оширилади;

маҳаллаларда 10 минг километр электр тармоқлари қурилиб, 1 мингта трансформатор янгиланади”, – деди номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Мураккаб операцияга муҳтож, туғма юрак нуқсони бор 1 минг нафардан ортиқ болаларни давлат ҳисобидан даволаш ташкил этилади — Шавкат Мирзиёев

“Бухоро
да аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш бўйича ҳам аниқ режаларимиз бор.
Шу мақсадда, 2030 йилга қадар маҳаллаларда 50 та янги оилавий поликлиника ва шифокор пункти қурилиб, 200 таси тўлиқ таъмирланади.

Мураккаб операцияга муҳтож, туғма юрак нуқсони бор 1 минг нафардан ортиқ болаларни давлат ҳисобидан даволаш ташкил этилади. Бу ишларга Бухоро учун йилига 30 миллиард сўмдан ажратамиз.

Шунингдек, Бухорода Халқаро халқ табобати маркази ва Фармацевтика кластери ташкил қилинади. Бунинг учун, 50 миллион доллар инвестиция жалб қиламиз”, – деди номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистонидаги инвесторлар билан ҳамкорликда 2 та шамол ва 3 та қуёш электр станцияси барпо этилади

Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бухоролик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

“Уларда йилига 10 миллиард киловатт соат ёки вилоят эҳтиёжидан икки марта кўп электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Умуман, келгуси етти йилда умумий қиймати 17 миллиард долларлик 8 мингта саноат лойиҳалари амалга оширилади ва 120 мингта янги иш ўрни яратилади”, – деди номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Бухородаги ҳар бир маҳаллада чиқинди йиғиш шохобчалари қурилади — Шавкат Мирзиёев

“Яна бир масала – экологияни асраш ва маиший чиқиндилар билан ишлаш бўйича Бухоро тажрибасини яратамиз.

Келгуси етти йилда вилоятдаги 15 та қаттиқ маиший чиқинди полигони ёпилиб, 6 таси модернизация қилинади.
Вилоятга 200 та замонавий чиқинди ташиш техникалари харид қилинади, ҳар бир маҳаллада чиқинди йиғиш шохобчалари қурилади.

Чўл ҳудудлардаги қум кўчишининг олдини олиш мақсадида, 20 миллион туп саксовул ва бошқа бута кўчатлари экилади.

Умуман, Бухоро вилоятини биринчилар қаторида “экологик тоза, чиқиндисиз ҳудуд”га айлантириш бўйича катта ҳаракатни бошласак, ўйлайманки, буни бутун вилоят аҳли қўллаб-қувватлайди”, – деди номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Мактаб инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасини ташкил этамиз ва унга ҳар йили 1 миллиард доллардан маблағ ажратамиз — Шавкат Мирзиёев

“2030 йилга қадар, янги мактаблар барпо этиш ва бор қувватларни ошириш ҳисобига, қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрни яратишни режа қилганмиз (ҳозирда 5,2 миллион ўқувчи ўрни мавжуд).

Бунда, жорий йилда “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастурини бошлаймиз.

Бунинг учун, янгиМактаб инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасини ташкил этамиз ва унга ҳар йили 1 миллиард доллардан маблағ ажратамиз.

Мазкур Жамғарма маблағлари ҳисобидан 170 та янги мактаблар қурилади, 3 минг 210 таси реконструкция қилинади. Натижада, қўшимча 1 миллион 400 минг ўқувчи ўрни яратилади”, – деди номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Хусусий мактабларга 1-синфга борган боланинг ота-онасига бир йил давомида мактаб учун ойлик тўловининг 450 минг сўми компенсация қилиб берилади

Бухоролик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев хусусий таълимни ривожлантиришга оид режалар ҳақида маълумот берди.

“Хусусий мактабларга 1-синфга борган боланинг ота-онасига бир йил давомида мактаб учун ойлик тўловининг 450 минг сўми компенсация қилиб берилади.

Тадбиркорларга хусусий мактаб ташкил этиш учун олинадиган кредитнинг 14 фоиздан ортган қисми қоплаб берилади.

Хусусий мактабларда муаллимлар учун талаблар давлат мактаблари билан бир хил бўлади. Шу орқали, мактабларда ўқувчилар сони 35 нафардан кўп бўлган бирорта синф қолмайди (ҳозир 37 мингта бундай синф бор).

Умуман, ҳозирги вақтда хусусий мактабларда мавжуд 85 минг ўқувчи ўрнини 2030 йилга қадар камида 400 мингтага етказиш бўйича барча шароитларни яратиб берамиз”, – деди номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
2030 йилга қадар барча мактабларда Президент мактаблари ўқув дастури ва методикалари жорий қилинади

Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бухоролик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

“Жумладан, юқори синфда аниқ ва табиий фанлар ҳамда чет тилларини чуқурроқ ўқитиш йўлга қўйилади. Келгуси етти йилда барча мактабларга “тил эгалари” бўлган ўқитувчиларни олиб келамиз. Бунинг учун ҳар йили 200 миллиард сўм ажратилади.

Педагогика олийгоҳларининг ўқув дастурлари ҳам, Президент мактабларидаги ўқитиш ва баҳолаш услубларига мослаштирилади”, – деди номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Малака сертификатини олган ўқитувчига 70 фоиз қўшимча ҳақ тўланади — Шавкат Мирзиёев

“Илғор технологияларни биладиган, дарс бериш ва ўқувчилар билимини баҳолашда янгича ёндашадиган муаллимларни қўллаб-қувватлаймиз.

Энди, муаллимларнинг нафақат билими, балки малака ва маҳоратини ҳам баҳолаб, малака сертификатини бериш тизими жорий этилади.

Малака сертификатини олган ўқитувчига 70 фоиз қўшимча ҳақ тўланади (ҳозирда энг юқори устама 40 фоиз).

Умуман, келгуси етти йилда муаллимларнинг ойлик маоши 2 карра оширилади”, – деди номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Мактаб ўқитувчиларининг ҳафталик юкламаси камайтирилади — Шавкат Мирзиёев

Бухоролик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев педагогларни қўллаб-қувватлашга оид режалари ҳақида сўзлаб берди. Жумладан:

“Муаллимларнинг машаққатли меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида, уларнинг кўп йиллик иш стажи учун илк бор устама ҳақи тўлаш тизими жорий этилади.

Бошланғич синф ўқитувчиларининг ҳафталик юкламаси 18 соатдан 16 соатга, юқори синф ўқитувчилариники 20 соатдан 18 соатга туширилади.

Бу орқали, тўлиқ ставкада ишламаётган жами 150 минг нафар муаллимнинг ойлиги ўртача 30 фоизга оширилади.

Ўқитувчиларга ҳар йили сиҳатгоҳларда соғлиғини тиклаши учун имтиёзли йўлланмалар берилади. Шунингдек, ҳар йили 1 минг нафар муаллим стажировка ўташ учун хорижга юборилади”, — деди номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бухоро вилоятида иқтисодиётга 60 трлн сўмдан зиёд хусусий инвестициялар киритилиб, 10 мингга яқин янги лойиҳалар ишга туширилди.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Келгуси етти йилда Бухорода 1,5 мингдан зиёд кўп қаватли уйлар қурилиб, 60 минг оила шинам уй-жойга эга бўлади.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали