O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.82K subscribers
29.3K photos
3.15K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14483

Жойларда O'zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ишончли вакиллари сайловчилар билан учрашмоқда. Ана шундай учрашувнинг навбатдагиси Асака туманида бўлиб ўтди.

#uzlidep #ishonchlivakil #saylov2023

O'zLiDeP расмий канали
Янги Ўзбекистон, бу – соғлом, билимли ва маънавий баркамол инсонлар юрти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14484

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Рустам Холмуродов Булунғур тумани Маданият бўлими фаоллари залида туман сайловчилари билан учрашди.

#uzlidep #ishonchlivakil #saylov2023

O'zLiDeP расмий канали
Бандлик дастурларини амалга оширган тадбиркорларга қўшимча имтиёз бериш тартиби ишлаб чиқилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14488

Пойтахтлик сайловчилар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри бўйича ишончли вакили Рустам Каланов билан ўтказилаётган тадбирларда фаол иштирок этишмоқда.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети мажлислар залида чилонзорлик сайловчилар билан ўтказилган навбатдаги учрашув ҳам кўтарингки кайфиятда ўтди.

#uzlidep #ishonchlivakil #saylov2023

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилояти бўйича беш стратегик мақсади.

Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратиш

#Mirziyoyev #uzlidep #Xorazm

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилояти бўйича беш стратегик мақсади.

Келажак бунёдкорлари бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш

#Mirziyoyev #uzlidep #Xorazm

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилояти бўйича беш стратегик мақсади.

Маҳалла институтини марказий бўғинга айлантириш

#Mirziyoyev #uzlidep #Xorazm

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилояти бўйича беш стратегик мақсади.

Одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш

#Mirziyoyev #uzlidep #Xorazm

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилояти бўйича беш стратегик мақсади.

Одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш

#Mirziyoyev #uzlidep #Xorazm

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилояти бўйича беш стратегик мақсади.

Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш

#Mirziyoyev #uzlidep #Xorazm

O'zLiDeP расмий канали
“Янги Ўзбекистон”нинг етти йиллик ташаббуслари.

Замонавий илм, билим ва инновацияларга асосланган иқтисодиётни барпо этиш

#Mirziyoyev #uzlidep #Xorazm

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг фарғоналик сайловчилар билан учрашуви бошланди.

Учрашувда номзод сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Фарғонадаги 350 та мактаб тўлиқ таъмирланади, барча мактаблар замонавий компьютер синфлари билан жиҳозланади

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев фарғоналик сайловчилар билан учрашув чоғида таълимга оид режалар ҳақида тўхталди.

“Фарғона вилоятида мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж 100 фоизга қопланади. Бунинг учун 2 мингта янги давлат ва хусусий боғчалар ташкил этилади.

2030 йилга қадар, замонавий мактаблар барпо этиш, мавжудларининг қувватини ошириш, хусусий секторни қўллаб-қуватлаш ҳисобига қўшимча 125 минг ўқувчи ўрни яратилади. Натижада, мавжуд қувватларга нисбатан 2 баравар кўп ўқувчига эга бўлган 175 та мактаб юкламаси камайтирилади.

Шу билан бирга, вилоятдаги 350 та мактаб тўлиқ таъмирланади, барча мактаблар замонавий компьютер синфлари билан жиҳозланади”, - деди номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
“Қўқонлик тадбиркорларимиз хотиржам бўлсин, биз ҳеч кимни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз” — Шавкат Мирзиёев Қўқонда бўлган ёнғин ҳақида муносабат билдирди

“Бир масалага алоҳида тўхталиб ўтсам. Шу ҳафтада Қўқондаги буюм бозорида содир бўлган ёнғин юзлаб тадбиркорларимизга зарар етказди.

Қўқонлик тадбиркорларимиз хотиржам бўлсин, биз ҳеч кимни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз!

Бу бозор узоғи билан бир ойда тўлиқ тиклаб берилади, бунга барча куч ва воситаларни сафарбар қиламиз. Ким қайси дўконда фаолият юритган бўлса, ўша ерда тадбиркорлигини давом эттиради.

Ёнғиндан зарар кўрган барча тадбиркорларнинг кредит ва солиқ тўловлари муддати кечиктирилади. Уларнинг қайтадан “оёққа туриб олишлари” учун айланма маблағ учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

Ёнғин оқибатида бозорга туташ ҳудудларда зарар кўрган аҳоли хонадонлари тўлиқ таъмирлаб берилади.

Умуман, етакчи лойиҳа ташкилотларини жалб қилиб, бозорларни замонавий, қулай, барча хавфсизлик талабларига жавоб берадиган савдо комплексларига айлантириш бўйича катта дастур қабул қиламиз”, — деди Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Фарғонада 10 миллион доллар сармоя эвазига “Нур терапия маркази” ишга туширилади

Бу ҳақда Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев фарғоналик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди. Жумладан, номзод тиббиёт соҳасига оид қуйидаги режалари ҳақида маълумот берди.

“Соғлиқни сақлаш соҳасига эътиборни янада кучайтирамиз. 2030 йилга қадар Фарғонада 100 дан ортиқ тиббиёт муассасалари қурилади ва таъмирланади.

Соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш орқали, яна 300 дан зиёд хусусий клиника фаолияти йўлга қўйилади (уларнинг сони 1 минг 100 тага етказилади).

Вилоятдаги эндокринология, урология ва кардиология марказлари, шунингдек кўп тармоқли шифохона ва тез тиббий ёрдам хизматини ўз ичига қамраб олган мазкур кластерни барпо этишга 150 миллион доллар йўналтирилади. Натижада, ушбу кластер томонидан йилига 100 минг нафар беморларга юқори малакали тиббий хизматлар кўрсатилиши таъминланади.

Бугунги кунда вилоятдаги онкологик касалликка чалинган 7 мингдан ортиқ беморлар нур терапиясини олиш учун пойтахтга ёки қўшни вилоятларга қатнашга мажбур бўлмоқда. Шу боис, 10 миллион доллар сармоя эвазига “Нур терапия маркази” ишга туширилади”, — деди Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали