O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.59K subscribers
29.7K photos
3.2K videos
51 files
15.1K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Халқ ва жамият – ўзгаришлар ва ислоҳотлар ташаббускори

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14270

Янгиобод вилоятнинг энг чекка туманларидан бири бўлиб, қўшни Тожикистон билан чегарадош ҳисобланади. Бу ерда 30 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда. Жадал давом этаётган ислоҳотлар самараси янгиободликлар ҳаётида ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Бугунги кунда бу ерда 14 та қўшма ва хорижий корхоналар, 70 дан ошиқ кичик саноат корхоналари фаолияти йўлга қўйилди. Бу эса юзлаб аҳолининг бандлигини таъминлаш имконини берди. Ободончилик ва бунёдкорлик жараёнлари сабаб, туман кундан кунга чирой очмоқда.

#uzlidep #referendum

O'zLiDeP расмий канали
👉 "Миранда қоидаси"га оид қандай янгиликлар Конституцияга киритилмоқда

Батафсил инфографикада

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
Табиий сув ҳавзаларини ижарага бериш онлайн аукцион орқали бўлади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14311

Кундалик турмушимизда балиқ маҳсулотининг ҳам ўрни катта. Зеро, балиқ гўшти инсон саломатлиги учун кони фойда. Кейинги йилларда кўплаб соҳалар қатори балиқчилик ҳам изчил ривожлантирилаётгани, кўл ва сув ҳавзаларининг тадбиркорларга узоқ муддатга ижарага берилиши орқали балиқчилик хўжаликлари кўпайиб, шифобахш маҳсулот етиштириш ҳажми ошмоқда. Буни балиқчилик йўналишида 290 та лойиҳа амалга оширилиб, 502 минг тонна тансиқ гўшт етиштирилгани мисолида ҳам кўриш мумкин.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
👉 Шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкум фойдасига ҳал қилинади

Батафсил инфографикада

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
Янгиланаётган Конституция – иқтисодий тараққиётимиз кафолати

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14312

Ўзбекистон ҳудудида иқтисодий макон бирлиги ҳамда бозор иқтисодиётининг асосий тамойилларидан бири бўлган эркин рақобат асосида товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг ҳеч қандай тўсиқларсиз ҳаракатланиши янгиланаётган Конституцияда кафолатлаб қўйилаётгани шубҳасиз, мамлакат иқтисодий салоҳияти ва сармоявий жозибадорлигини янада оширади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Шу Ватан, шу юрт бизники, демак, Конституция ҳам ўзимизники!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14314

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши ташаббуси билан “Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям” шиори остида Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишлар бўйича бўлиб ўтадиган референдум тарғиботи юзасидан навбатдаги эвент тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Актам Хаитов сўзга чиқиб, сўнгги олти йил давомида тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонларга қулай шароит яратиш мақсадида муҳим қонунлар, давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари қабул қилингани, бу нормалар эндиликда Конституциямизда мустаҳкамланаётганини таъкидлади.

Шунингдек янгиланаётган асосий қонуннинг мамлакатимиз фуқаролари ҳаётидаги ўрни, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган эътибор ҳақида батафсил фикр юритилди.

Анжуман иштирокчилари барчани халқимизнинг нурли истиқболи, барқарор иқтисодий тараққиётимиз, эл бахти ва фаровонлиги кафолати бўлган тарихий ҳужжатга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чорлади.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
👉 Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлади

Батафсил инфографикада

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP навбатдаги эвент-тадбирини Тойлоқда ўтказди

Шунингдек, Актам Хаитов Самарқанд туманидаги “Навобод наслли парранда” фермер хўжалигида бўлиб, фермерлар, қишлоқ хўжалиги мутахассислари, томорқа ер эгалари, тажрибали деҳқон ва чорвадорлар билан учрашди.

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
👉 Ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига эга

Батафсил инфографикада

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
Янгиланаётган Конституция фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга хизмат қилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14280

2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган мазкур университет сўнгги йилларда юртимизда Олий таълимни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган амалий саъй-ҳаракатларнинг яққол намунасидир. Айни пайтда бу ерда 10 та йўналиш бўйича 3450 нафар талаба ёшлар таҳсил олмоқдалар.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали