O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.94K subscribers
29.3K photos
3.13K videos
47 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Конституцияда ҳар ким меҳнати учун адолатли ҳақ олиш ҳуқуқи кафолатланмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14128

Термиз шаҳар ҳокимлигида “Янги Конституция билан умуммиллий тараққиёт сари!” мавзусига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаев кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашди ва янгиланаётган Конституциядаги энг асосий ўзгартиришлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар бериб ўтди.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
O‘zLiDeP: Биргаликда очиқ жамият сари!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14133

Элликқалъа тумани маданият саройи очиқ майдонида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Учрашувда сўз олган партия вакиллари бугун барча саъй-ҳаракатлар инсон қадрини юксалтиришга қаратилгани, Бош қомусимизга киритиладиган жамики ўзгаришларнинг негизида Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси мужассам эканини таъкидлашди.

Конституция лойиҳаси O'zLiDeP дастурий мақсадларига ҳамоҳанглиги, партия электоратининг хоҳишини тўла ифода этиши, халқимиз қалбидаги орзу-истакларни рўёбга чиқариши, шу боис уни ҳеч иккиланмасдан халқ Конституцияси деб аташ зарурлиги ҳақида ҳам фикрлар билдирилди.

Партия фаоллари, тадбиркор ва ишбилармонлар, фахрийлар, ёшлар ҳам сўзга чиқиб, халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан 30 апрелда бўлиб ўтадиган рефрендумда фаол иштирок этишга чақирдилар.

Тадбирдан сўнг партия вакиллари тумандаги тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва маҳаллаларда бўлиб, ташвиқот тадбирларини давом эттиришмоқда.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Олий таълим муассасаларида давлат гранти кенгайтирилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14130

Мухтор Ибрагимов Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиш ва кўшимчалар бўйича маълумот берди.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар 3 бараварга ошмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14131

Жумладан, фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари уй-жой билан таъминланиши, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсонга муносиб яшашини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда белгиланиши, фуқароларнинг тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини давлат ҳисобидан олишга ҳақлилиги ва бошқалар белгиланмоқда.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Фаровон ҳаёт учун ижтимоий давлат керак

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14137

Шу шиор остидаги тадбир Наманган туманида жойлашган вилоят Руҳий асаб касалликлари шифохонасидаги O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти аъзолари ва хайрихоҳлари ўртасида ўтказилди.

Тадбирни шифохона бош шифокори А. Юлдашев кириш сўзи билан очар экан, конуституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, тиббиёт, ижтимоий соҳалардаги ўзгаришлар ҳамда буларнинг барчаси инсон қадри учун эканлигини таъкидлади.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
29 МАРТ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

O'zLiDeP расмий канали
Янгиланаётган Конституция халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14135

Эркин Салихов O'zLiDeP фаоллари, депутатлари, маҳалла раислари, профилактика инспекторлари, ёшлар етакчилари ҳамда хотин-қизлар фаоллари билан учрашди.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали