Гурланда маҳаллаларда томорқачиликни ривожлантириш бўйича семинар ташкил қилинди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13216
Актам Хаитов Гурлан туманида бўлиб, “Пахтачи” маҳалласидаги намунали томорқачилар ва маҳаллардаги ҳоким ёрдамчилари билан мулоқот ўтказди. Маҳалладаги Рахмонбой Шомуратовнинг томорқасида ташкил этилган семинар давомида “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида мазкур томорқачининг тажрибасини оммалаштириш, исмалоқ ва саримсоқпиёз етиштиришга ихтисослашган маҳаллага айлантириш ва ерда йилига 3-4 маротаба ҳосил олишни ўргатиш каби муҳим жиҳатларга эътибор қаратилди.
#uzlidep #tomorqa
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube

Спортнинг бир нечта тури бўйича маҳалла ёшлари ўртасида депутат кубоги ўтказилди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13211
Мусобақада 60 нафарга яқин ўғил ва қизлар қатнашди, қизғин бўлиб ўтган баҳслар якунида ғолиб, совриндорлар медаль ва совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек, Юнусобод тумани “Хуснобод” маҳалласида ёшлар ўртасида ташкил этилган шашка-шахмат ва стол тенниси спорт турлари буйича 53-мактаб ўқувчилари фаол иштирок этиб фахрли 1-2-3-ўринларни эгалладилар.
#uzlidep #deputatkubogi
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13211
Мусобақада 60 нафарга яқин ўғил ва қизлар қатнашди, қизғин бўлиб ўтган баҳслар якунида ғолиб, совриндорлар медаль ва совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек, Юнусобод тумани “Хуснобод” маҳалласида ёшлар ўртасида ташкил этилган шашка-шахмат ва стол тенниси спорт турлари буйича 53-мактаб ўқувчилари фаол иштирок этиб фахрли 1-2-3-ўринларни эгалладилар.
#uzlidep #deputatkubogi
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ҳоким ўринбосари ҳисобот берди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13213
Депутатлар ҳисобот юзасидан саволлар ҳам бердилар. Амалга оширилган ишлар эътироф этилгани ҳолда йўл қўйилган айрим камчиликлар ва ҳал қилиниши зарур бўлган муаммоларга эътиборни қаратдилар.
#uzlidep #ishchiguruh

Ишчи гуруҳ: Партиянинг ҳудудий ва қуйи ташкилотлари фаолиятини жонлантириш бўйича амалий семинар ўтказилди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13214
Бугунги кунда O’zLiDeP вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари таркибида 1347 дан ортиқ бошланғич партия ташкилотлари мавжуд бўлиб, вилоятда партия аъзолари сони 118 минг нафардан ошди.
#uzlidep #ishchiguruh
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13214
Бугунги кунда O’zLiDeP вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари таркибида 1347 дан ортиқ бошланғич партия ташкилотлари мавжуд бўлиб, вилоятда партия аъзолари сони 118 минг нафардан ошди.
#uzlidep #ishchiguruh
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
‼️Уй-жой ижара шартномаси бир томонлама ўзгартирилмайди ва бекор қилинмайди
Сўнги вақтларда мамлакатимизга хориждан ташриф буюрувчи фуқароларнинг кескин кўпайиши кузатилмоқда. Хорижий фуқаролар оқимининг ортиши албатта туристик салоҳиятимиз учун ижобий аҳамият касб этади.
Шу билан бирга бу жараёнда айрим юртдошларимиз томонидан уй-жой ижараси орқали кўпроқ даромад олиш мақсадида аввал ижарага берилган квартиралардан ижарачиларни мажбурлаб чиқариб юбориш ёки асоссиз равишда нархни ошириш ҳолати кузатилмоқда.
Уй-жой эгаларининг ушбу ҳаракатлари Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузилишига сабаб бўлиши ҳамда квартираларни ижарага беришнинг айрим муҳим ҳуқуқий асослари тўғрисида эслатиб ўтмоқчимиз.
1️⃣ Квартирани ижарага бериш бўйича шартнома шакли
📄 Уй-жойни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тузилади.
📌 Бунда шартнома солиқ органларида давлат ҳисобига қўйилиши керак.
📝 Шартномани давлат ҳисобига қўйиш ijara.soliq.uz портали орқали бепул амалга оширилади.
🗓 Шартномани давлат ҳисобига қўйиш ижарага берувчининг мажбурияти ҳисобланади ва бу шартнома тузилган кундан 3 кундан кечиктирмай амалга оширилиши керак.
❕Ижарага берувчи шартномани давлат солиқ органларида ҳисобга қўймаса БҲМнинг 5 бараваридан (1 млн 500 минг сўмдан) 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
2️⃣ Ижара шартномасининг муддати
📋 Уй-жойни ижарага бериш шартномаси 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.
Шартномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у 5 йилга тузилган ҳисобланади.
Ижарага олувчи янги муддатга шартнома тузишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.
3️⃣ Ижара учун тўланадиган ҳақ
🔹Ижара ҳақи миқдори ижарага берувчи ва ижарага олувчининг ўзаро келишувига биноан шартномада белгилаб қўйилади.
🔹Ижара ҳақининг миқдори бир томонлама ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.
4️⃣ Шартномани бекор қилиш
📝 Ижара шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади.
Юқоридагиларга кўра, шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Ижарага берувчилар томонидан квартирадан чиқиб кетиш ёки кўпроқ ҳақ тўлашга оид ноқонуний талаблар устидан фуқаролик ишлар бўйича судларга мурожаат қилиш орқали бузилган ҳуқуқларни тиклаш мумкин.
#uzlidep #huquqiyyangiliklar

Депутат кўмагида маҳалла тобора ободлик касб этмоқда
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13215
Депутат саъй-ҳаракати билан маҳалла кўчасига шағал тўкилиб, текисланди. Сим ёғочлар алмаштирилди. Маҳалланинг қаровсиз кўчаларига тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Ватанпарвар ҳамда Меъмор кўчаларига янги йўл очилди.
#uzlidep #ishchiguruh
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13215
Депутат саъй-ҳаракати билан маҳалла кўчасига шағал тўкилиб, текисланди. Сим ёғочлар алмаштирилди. Маҳалланинг қаровсиз кўчаларига тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Ватанпарвар ҳамда Меъмор кўчаларига янги йўл очилди.
#uzlidep #ishchiguruh
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Томорқа кластери фаолияти билан танишилди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13222
Актам Хаитов Хоразм вилоятидаги учрашувлари давомида Гурлан туманидаги Бирлашган қишлоғида жойлашган “Мақсуд-Манзура” томоқа хизмати кластери фаолияти билан танишди.
12 йўналишда фаолият кўрсатишга мўлжалланган ушбу кластерда бугунги кунда сутни қайта ишлаш, паррандачилик, кимёвий дори воситалари дўкони, агромарказ каби йўналишларда аҳолига сифатли хизматлар кўрсатиб келиняпти.
Хитой технологияси асосида қурилган замонавий иссиқхона ҳам ташкил этган. Иссиқхона асосан кўчатчиликка ихтисослашган бўлиб, аҳолига арзон нархда помидор, бодринг, бақлажон каби полиз экинлари кўчатлари, турли гул ва дарахт кўчатларининг янги навларини етиштириб беради.

O’zLiDeP Бухоро вилояти Кенгашининг фаолияти танқидий таҳлил қилинди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13217
Маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан мутасадди идора ва ташкилотларга 625 та депутатлик сўровлари юборилган. Депутатлик гуруҳлари томонидан 80 нафар мансабдор шахснинг эшитувлари амалга оширилган. Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари сессияларига 51 та масала киритилган.
Маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан жойларда сайловчилар иштирокида 1307 та учрашув ўтказилиб, уларда аҳолини қийнаб келаётган 1058 та масаланинг 935 таси ижобий ҳал этиб берилган. Бир қатор мурожаатлар атрофлича ўрганиш ва мақбул ечим топиш мақсадида ваколатли идораларга юборилган.

Қизларнинг таълим олиши, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқлардан, тиббий хизматдан фойдаланиши учун барча имкониятлар яратилмоқда
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13218
11 октябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Халқаро қизлар куни этиб белгиланган бўлиб, 2012 йилдан бери бу сана ҳар йили жаҳон бўйлаб турли давлатларда қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида нишонланиб келинмоқда.
Бугунги кунда бу борада мамлакатимизда қизларимизнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг тўлақонли таълим олишлари, ўзлари қизиққан касб-ҳунарга эга бўлишлари, қобилиятларини рўёбга чиқаришлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.
#uzlidep #munosabat

Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди
1 АҚШ долларининг расмий курси 14,23 сўмга ошиб, 11 минг 084,06 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 10 минг 751,54 сўмга баҳоланиб, 6,06 сўмга баландлади.
Шунингдек, 1 рубль 173,53 сўм этиб белгиланиб, 4,51 сўмга пастлади.
#valyutalarkursi
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
1 АҚШ долларининг расмий курси 14,23 сўмга ошиб, 11 минг 084,06 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 10 минг 751,54 сўмга баҳоланиб, 6,06 сўмга баландлади.
Шунингдек, 1 рубль 173,53 сўм этиб белгиланиб, 4,51 сўмга пастлади.
#valyutalarkursi
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🥇🤼 Музаффарбек Тўрабоев дзюдо бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Тошкентда бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг -100 кг финал баҳсида Музаффарбек Тўрабоев канадалик Кайл Рейесни мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.
👏👏👏O'zLiDeP жамоаси дзюдочимиз ҳамда унинг яқинларини тарихий ғалаба билан қутлаб қолади.
Ғалаба муборак азиз юртдошлар!
#uzlidep #galabamuborak #dzyudo
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тошкентда бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг -100 кг финал баҳсида Музаффарбек Тўрабоев канадалик Кайл Рейесни мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.
👏👏👏O'zLiDeP жамоаси дзюдочимиз ҳамда унинг яқинларини тарихий ғалаба билан қутлаб қолади.
Ғалаба муборак азиз юртдошлар!
#uzlidep #galabamuborak #dzyudo
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Фаолият таҳлил этилди, вазифалар белгилаб олинди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13221
Йиғилишда ўтган туққиз ой мобайнида барча йўналишлар бўйича шаҳар, туманлар кесимида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиб берилди. Хусусан, Косонсой, Норин, Янгиқўргон, Мингбулоқ каби айрим туман кенгашларида тарғибот тадбирларида сусткашликка йўл қўйилганлиги, партия вакилларида таъсирчанлиги ва самарадорлиги сезилмаётганлиги, депутатларда ташаббускорлик етишмаётганлиги, бошланғич ташкилотлар билан ҳамкорлик мустаҳкам эмаслиги кўрсатиб ўтилди.