O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
8.35K subscribers
30.1K photos
3.25K videos
53 files
15.2K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Тўқимачилик кластери пахтачиликнинг истиқболли соҳаларидан бири

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13128

А. Хаитов Косон туманидаги “Бунёдкор” пахта тўқимачилик кластерига қарашли тикувчилик цехида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

💬 - Серқуёш воҳада етиштирилган пахта ҳосилидан тайёрланаётган кийим-кечакларга хорижлик харидорлар сони ортиб бораётганлиги қувонарли, - деди Актам Хаитов меҳнат жамоаси билан учрашувда. - Аммо трикотаж маҳсулотларимиз фақатгина Россия давлатига экспорт қилинаётган экан. Демак дунё бозорларига чиқиш борасида изланилмаяпти. Бу борада тажрибамиз йўқлиги панд бермоқда. Пахтадан тикилаётган кийим-кечакларимиз Европа ва Лотин Америкасининг кўпгина давлатларида ўз харидорларини топишига ишонаман. Тайёр маҳсулотни хорижга экспорт қилиш валюта тушумини кўпайтириш орқали янги-янги технологияларни келтириш, пахтани қайта ишлаш саноатини замонавийлаштириш имконини яратади.

#uzlidep #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
29 СЕНТЯБРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Мамлакатимизда электротехника саноатини янада ривожлантиришга эътибор қаратилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13127

Таҳлилларга кўра, жаҳон бозорларидаги вазият икки йилда экспортни 1,5 миллиард долларга етказиш мумкинлигини кўрсатмоқда. Шунингдек, юртимизда 1 миллиард 300 миллион долларлик импорт бозори бор. Бу имкониятлардан муносиб улуш олиш учун маҳсулот, аввало, сифатли ва таниқли бўлиши керак.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Халқ билан давлат ўртасидаги мулоқот бутунлай янги даражага кўтарилаётгани яна бир бор ўз исботини топди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13133

Партия ишчи гуруҳларига 5 мингдан ортиқ таклиф билдирилди. Албатта, аҳолидан келиб тушган ҳар бир таклиф ортида одамларни ўйлантирган, Конституцияда акс этишини истаган орзу-интилишлари турганини яхши англаймиз. Шу туфайли таклифларнинг барчасига ниҳоятда диққат билан ёндашилди. Уларнинг орасида фикрлар такрорланган, ўхшаш ёндашувлар баён қилинганлари ҳам борлигини инобатга олган ҳолда таклифларнинг 2 719 таси Конституциявий комиссияга киритилди. Шунингдек, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг 121 та жамоавий мурожаати ҳам тақдим этилди.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

Бугун Пойтахтимизнинг "Hilton" меҳмонхонасида “Конституциявий ислоҳотларда жамоатчилик иштироки: миллий ва халқаро тажриба” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, давлат идоралари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, академик ҳамжамият, хорижий ва халқаро экспертлар иштирок этмоқда.

#uzlidep #konferensiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган “Конституциявий ислоҳотларда жамоатчилик иштироки: миллий ва халқаро тажриба” мавзусидаги халқаро конференцияда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов маъруза билан иштирок этмоқда.

Партия етакчиси конституциявий ислоҳотларда O‘zLiDeP нинг иштироки ва жойларда олиб борилган тарғибот тадбирларига тўхталиб ўтди.

#uzlidep #konferensiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

Таъкидланганидек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Ўзбекистон Конституциясини такомиллаштиришга оид таклифларни тайёрлаш ва Конституциявий комиссияга тақдим этиш билан шуғулланувчи ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Конституциявий ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳар бир ҳудудда камида 5 нафар аъзодан иборат тарғибот гуруҳлари шакллантирилди.

Ушбу жараёнда O‘zLiDePнинг барча даражадаги кенгашлари ва бошланғич ташкилотлари депутатлар, фаоллар билан биргаликда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилиб, таклифлар олиш ишлари амалга оширилди.

#uzlidep #konferensiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴 #LIVE Таъкидланганидек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Ўзбекистон Конституциясини такомиллаштиришга оид таклифларни тайёрлаш ва Конституциявий комиссияга тақдим этиш билан шуғулланувчи ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Конституциявий ислоҳотларни…
🔴 #LIVE

Конституциявий ислоҳотлар жараёни билан боғлиқ тадбирлар ўтказишда асосий эътибор турли соҳа ва тармоқлар қамраб олинишига қаратилди.

Деярли бир ой давомида партия тузилмалари, маҳаллий кенгашлардаги 2 минг 300 га яқин депутатлар, 13 мингдан зиёд бошланғич партия ташкилоти билан биргаликда Конституция ислоҳ қилинишига бағишланган 7 минг 22 та тадбирлар ўтказилди.

Тарғибот тадбирларида қарийб 275 мингга яқин киши фаол қатнашди.

Конституциявий ислоҳотлар жараёни бошлангандан буён ЎзЛиДеП томонидан БПТларда 1880 та учрашувлар,

аҳоли ўртасида 1731 та давра суҳбатлари,

1643 та меҳнат жамоаларида суҳбатлар,

1766 та маҳаллаларда халқ билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

#uzlidep #konferensiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴 #LIVE Конституциявий ислоҳотлар жараёни билан боғлиқ тадбирлар ўтказишда асосий эътибор турли соҳа ва тармоқлар қамраб олинишига қаратилди. Деярли бир ой давомида партия тузилмалари, маҳаллий кенгашлардаги 2 минг 300 га яқин депутатлар, 13 мингдан зиёд…
🔴 #LIVE

Конституциявий қонун лойиҳалари муҳокамасида кенг аҳоли вакиллари, партиянинг ҳудудий ва маҳаллий кенгашлари, бошланғич ташкилотлар ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги ЎзЛиДеП гуруҳлари оғзаки ва ёзма шаклда таклифлар беришда фаол қатнашдилар. Барча таклифлар партия ишчи гуруҳларига тақдим қилинди.

Шу кунгача партия ишчи гуруҳларига 5 мингдан ортиқ таклиф келиб тушди. Уларнинг 2 719 таси Конституциявий комиссияга киритилди. Конституция комиссиясига 121 та жамоавий мурожаатлар тақдим этилди.

Хусусан,

муаллифлар, ихтирочилар, олимлар, муҳандислар ва рассомларнинг илмий, техникавий ижоди, интеллектуал мулки қонун билан янада қаттиқроқ қўриқланиши,

иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ОТМларнинг тадқиқотлар ўтказиш эркинлиги ҳуқуқини кафолатлаш,

мулк дахлсизлигини кафолатлаш, иқтисодий муносабатларда инсофсиз рақобат ва монополлашувга йўл қўймаслик,

банк тизими хизматидан фойдаланувчи мижоз ва банк муносабатлари ҳақидаги маълумотлар махфий сақланиши керак, банк сири муҳофаза қилинишини мустаҳкамлаб қўйиш зарурлиги борасида қатор таклифлар билдирилди.

#uzlidep #konferensiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Конституциявий ислоҳотлар жараёнида O'zLiDePнинг фаол иштироки.

Батафсил инфографикада ☝️

#uzlidep #infografika

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube