O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.92K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Инсон ҳуқуқ ва эркинлиги таъминланади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12666

Термиздаги “Silk Road Text” комплекси ишчи-хизматчилари учун Конституцион қонун лойиҳасидаги ўзгаришлар юзасидан тадбир ташкил этилди. Унда Актам Хаитов иштирок этди.

Қонун лойиҳасининг 13-моддасида келтирилган инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш, уларга риоя этиш, уларни ҳимоя қилиш давлатнинг мажбурияти ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади, қонунларнинг маъносини, мазмунини ва қўлланилишини, давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг фаолиятини белгилаши ҳақидаги банднинг моҳиятини тушунтириб берди.

Сўнгра, “Dream Silk Textile” МЧЖнинг тайёр кийим-кечак ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишилди.

— Асосан, Хитой ва Туркиядан келтирилган матодан 30 турдаги эркаклар кийимлари тикаяпмиз, - дейди корхона иш бошқарувчиси.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔰 Умумхалқ муҳокамаси давомида фуқаролар ва жамоатчилик томонидан 20 июль ҳолатига кўра тақдим этилган таклифлар юзасидан #инфографика

☝️ Умумхалқ муҳокамаси 1 августга қадар давом этади.

📄 Таклиф билдириш учун:

1. https://www.meningkonstitutsiyam.uz
2. 📞Қисқа рақам: 1341
3. 📩 Манзил: Ўзбекистон, 100035, Тошкент, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 1

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Янги Ўзбекистоннинг янги Конституцияси – халқ иродасининг ифодасидир

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12657

Даставвал, иштирокчиларга лойиҳада Асосий қонуннинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритиш ҳамда 16 та нормани ўз ичига олган 6 та янги модда (прим-моддалар) қўшиш таклиф этилаётгани тўғрисида атрофлича маълумот бериб ўтилди.

#uzlidep #konstitutsiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси тиббиёт ходимлари иштирокида ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12661

Конституциявий қонун лойиҳаси Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритишни назарда тутади. Бундан ташқари, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилмоқда.

#uzlidep #konstitutsiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови Қамаши туман босқичи ғолиби Сайёра Тожиеванинг оилавий корхонасида мулоқот ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12668

O'zLiDeP Қамаши туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови туман босқичи ғолиби Сайёра Тожиева раҳбарлик қилиб келаётган “Моҳичеҳра Аҳмедова” оилавий корхонасида очиқ мулоқот ташкил қилинди.

#uzlidep #ayollar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пасайди

1 АҚШ долларининг расмий курси 17,55 сўмга тушиб, 10 минг 908,00 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 182,88 сўмга баҳоланиб, 7,07 сўмга пастлади.
Шунингдек, 1 рубль 198,60 сўм этиб белгиланиб, 1,12 сўмга қимматлашди.

#uzlidep #valyutalarkursi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12674

Унда депутатлар “Фуқаролар ва тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатиш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш даражасини янада такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилмоқда. Кун тартибидаги масала юзасидан депутатларнинг саволларига Адлия вазири Р.Давлетов жавоб берди.

4 йил давомида давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилаётган хизмат турлари 4,5 бараварга ортган ҳолда, 37 тадан 175 тага етди ва аҳолига 40 миллиондан ортиқ хизмат кўрсатилди.

#uzlidep #OliyMajlis #hukumatsoati

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Конституцияга таклиф этилаётган янги норма ва қоидалар тарғиботига бағишланган йиғилиш ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12671

#uzlidep #konstitutsiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 20 июль куни Чўлпонота шаҳрига келди.

Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси - Президент Администрацияси Раҳбари Акилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Эртага, 21 июль куни Чўлпонотада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади. Саммитда савдо, транспорт ва логистика, саноат кооперацияси, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, минтақада барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилади.

Қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Томорқа - ҳар кишининг даромад манбасига айланиши керак

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12673

Партия етакчиси Термиз шаҳридаги "Afghan Bazaar Silk Carpets" МЧЖ қўшма корхонасида бўлди.

Корхона йилига 12,5 минг кв.м гилам ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, лойиҳа қиймати 7,0 млн долларни ташкил этади. Айни пайтда корхонада 100 нафарга яқин хотин-қизлар меҳнат қилмоқда.

Тадбир иштирокчиларига томорқадан унумли фойдаланиш ва унда маҳсулотларни қандай етиштириш илмига оид китоблар ҳам тарқатилди.

#uzlidep #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube