O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
☝️ Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

👉 2022 йил 16 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

👉 Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Жамшид Ходжаев номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди

1 АҚШ долларининг расмий курси 11,75 сўмга тушиб, 10 минг 970,18 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 067,81 сўмга баҳоланиб, 37,56 сўмга баландлади.
Шунингдек, 1 рубль 192,46 сўм этиб белгиланиб, 1,72 сўмга қимматлашди.

#uzlidep #valyutalarkursi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Давлат чет элда яшаётган ва ишлаётган фуқароларимиз ҳамда ватандошлар ҳақида ғамхўрлик қилади

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/12640

O'zLiDePдан сайланган шаҳар Кенгаши депутати Аъзамжон Костюмов лойиҳадаги ўзгаришларга тўхталинар экан, хусусан мигрантлар ва уларнинг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ масала ҳақида сўз борди. Биламизки, сўнгги йилларда юртимизда хорижий давлатлардаги ватандошларимизга муносабат бутунлай ўзгарди.

#uzlidep #BPT

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди.

O'zLIDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси Сардор Уктамовични ушбу шарафли ва масъулиятли лавозимга тайинланганлиги билан партиямизнинг миллиондан зиёд аъзолари ва хайрихоҳлари номидан табриклаймиз ҳамда келгуси фаолиятига улкан зафарлар тилаймиз!

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Конституциявий қонун лойиҳаси тадбиркорлар иштирокида ҳам муҳокама қилиняпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12637

O'zLiDeP депутати Ойбек Ниязов конституциявий ислоҳотлар замирида инсон қадрини улуғлаш мақсади мужассамлигини, "Инсон — жамият — давлат" стратегияси пировард мақсад қилиб олинганини таъкидлади.

#uzlidep #konstitutsiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Партиямиз электорати конституциявий қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаяпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12652

Навбатдаги мулоқот Поп туманидаги “Жўрабой Эргашали Мероншох” фермер хўжалигида бўлиб ўтди. Тадбирда Актам Хаитов ҳам иштирок этди.

O‘zLiDeP лидери ўз сўзида Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумот берди. Хусусан, конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратиши, лойиҳадан ўрин олган талай ўзгартишлар O’zLiDeP электорати манфаатларига тўла мос келиши, жумладан, қишлоқ мулкдорлари манфаатини ҳимоя қилиш, хусусий бизнес қўллаб-қувватланишини янги даражага олиб чиқишга қаратилган бир қанча қоидалар тараққиётимизга муҳим туртки бўлишини маълум қилди.

#uzlidep #konstitutsiya #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
17 ИЮЛЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Конституциявий қонун лойиҳаси Сирдарёдаги тадбиркорлик субъектларида меҳнат қилаётган ёшлар иштирокида муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12648

Иштирокчиларнинг илк манзили Гулистон шаҳрида жойлашган “WORLD OF TECHNO” МЧЖ корхонаси бўлди.

#uzlidep #konstititusiya #yoshlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Мулоқотларда юртдошларимизнинг Конституцияга киритилаётган ўзгаришларга хайрихоҳлиги яққол намоён бўляпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12653

Актам Хаитов Тўрақўрғон туманидаги “Dilrabo SDA Textil” хусусий корхонасида урашув ўтказди.

Партия етакчиси Бош қонунни ислоҳ қилиш заруратини юзага келтирган омиллар, унга қўшимча ва ўзгартишлар киритилишининг улкан аҳамияти, афзалликлари тўғрисида атрофлича сўз юритди.

Корхонада мингга яқин ишчи-хизматчи меҳнат қиляпти. Уларнинг аксарияти – ёшлар. Эътиборлиси, мулоқот чоғида корхона жамоаси вакиллари Асосий қонунга киритилиши мўлжалланаётган ўзгартиш ва қўшимчаларни, айниқса, мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, фуқаролар ҳуқуқларини кафолатлаш, корхоналарда ишчи-ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга хизмат қилувчи қоидаларни маъқуллашларини билдирдилар.

#uzlidep #konstitutsiya #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Конституциявий қонун лойиҳаси Жамоат хавфсизлиги университети ходимлари ва курсантлари иштирокида муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12646

Ушбу давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, университет ходимлари ва курсантлари иштирок этдилар.

#uzlidep #konstitutsiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌TOP NEWS'нинг бу галги сонида кўтарилган мавзулар:

Янги Ўзбекистоннинг ҳуқуқий пойдевори мустаҳкамланмоқда

"Конституция билимдони" интеллектуал мусобақаси бўлиб ўтди

Қонунчиликка "гендер аудит" тушунчаси киритилмоқда

Конституциявий қонун лойиҳаси Жамоат хавфсизлиги университети ходимлари ва курсантлари иштирокида муҳокама қилинди

#uzlidep #topnews

Видеони юклаб олмасдан кўриш
👇👇👇

Facebook | YouTube