O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.6K subscribers
29.7K photos
3.21K videos
51 files
15.1K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
100 нафардан ортиқ шогирдларга устозлик қилиб келаётган тадбиркор аёл "Ишбилармон аёл" кўрик танловининг Муборак туман босқичи ғолиби бўлди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/12421

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Реклама бозорини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12412

Қонун билан охирги пайтларда жамоатчиликнинг кўплаб эътирозларига сабаб бўлаётган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламасига йўл қўймаслик қатъий белгилаб қўйилди.

#uzlidep #qonun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Инсон шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/12414

Мансабдорларни ноқонуний ҳаракатлардан тийиб турадиган маъмурий судлар фаолияти йўлга қўйилиб, улар орқали кўплаб фуқаро ва тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди.

#uzlidep #konstitutsiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Оиланинг муқаддаслиги Конституциямизда янада ёрқинроқ акс этиши керак

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12434

Бошқа малакатлар Конституциясидан фарқли ўлароқ, бизнинг Бош Қонунимизда оила ҳақида боб бор. Унда оила, никоҳ, фарзандларга ғамхўрлик, фарзандларнинг ота-онага ғамхўрлиги белгилаб қўйилган.

#uzlidep #konstitutsiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ҳунарли фарзандлар ўз истиқболини белгилайди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12433

Йиғилишда касб-ҳунар таълимини замон талабларига мослаштириш бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланди. Яъни, 45 та коллеж Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимига ўтказилиб, уларнинг ўрнида мономарказлар ташкил этилади.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Конституция – ҳуқуқий фаровонлигимиз асоси

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12432

Конституция инсоннинг қадр-қимматини улуғлаш, унинг ҳуқуқий, қонуний манфаатлари дахлсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Унда баён этилган тамойиллар ҳар бир шахс ўзини бахтиёр ҳис этиши, осуда ва фаровон яшашига қаратилган.

#uzlidep #konstitutsiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Касбининг ишбилармон аёли аниқланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12430

“Собирова Нигора Хасанбоевна” ЯТТ раҳбари Нигора Собирова миллий гиламчилик тадбиркорлик йўналишида 1-ўринни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
19 ИЮНЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Конституциявий ислоҳотлар: Очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12429

Тадбирда Конституциявий ислоҳотлар жараёнида корхона ишчи ходимларининг таклиф ва фикрлари муҳим эканлиги таъкидланди.

#uzlidep #konstitutsiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Шароф Рашидов туман босқичи ғолиби аниқланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12422

O'zLiDeP нинг истиқболли лойиҳаларидан бири – “Ишбилармон аёл” республика кўрик-танловининг туман босқичларида бу ҳол яққол кўзга ташланмоқда.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Конституциявий ислоҳотлар жараёнида O’zLiDeP депутатлари ва бошланғич партия ташкилотлари ҳам фаол иштирок этмоқда

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/12425

“Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз гаровидир” мавзусидаги давра суҳбати депутатлар бошқариб келаётган “Art Soft Holding” компанияси бошланғич партия ташкилотида ўтказилди.

#uzlidep #konstitutsiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2 млн. ойлик олиб, 5 млн. маош оладиган мутахассис тайёрлаш мумкинми?

Депутат Гулшана Худоярова таълим тизимида амалга ошириладиган ислоҳотларга ўз муносабатини билдирди

📹Видео Facebook ва YouTube'да

#uzlidep #deputat #talim
Конституциявий ислоҳотлар: фикр ва таклифлар

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12423

Тадбир таклиф ва муҳокамалар билан давом этди. Тадбир давомида билдирилган таклифлар умумлаштирилиб, менинг конституциям веб-порталига юборилиши бўйича қарор маъқулланди.

#uzlidep #konstitutsiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Конституциявий ислоҳотларда ёшларнинг роли
#18june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
20 ИЮНЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тиббиёт ходимлари Конституция такомиллаштирилиши юзасидан асосли таклифлар билдирдилар

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/12427

Тиббий суғурталашнинг мукаммал механизми жорий қилиниши, аҳолига сифатли ва бепул тиббий ҳизмат кўрсатишни янада кучайтирилиши тўғрисидаги таклифлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

#uzlidep #konstitutsiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Шавкат Мирзиёев:

“Хабарингиз бор, биз халқимиз билан маслаҳат қилиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича кенг қамровли ислоҳотларни бошладик.

Энг муҳими, ўтган 6 йил мобайнида бутун жамиятимиз қайта уйғонди, одамларимиз янгича фикрлаш, ишлаш ва яшашга интилмоқда.

Бугун мана шу демократик янгиланиш жараёнларига янгича руҳ ва шиддат бериш, ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш зарурлигини барчамиз яхши англаб турибмиз.

Сўнгги йилларда фуқароларимиз томонидан амалдаги Конституцияни янада такомиллаштириш бўйича кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилмоқда.

Хусусан, ўтган йили Президент сайловолди учрашувларида сайловчилар томонидан Асосий қонунимизни бугунги ҳаёт талабларига мос ҳолда янгилаш масаласи кўтарилган эди.

Сайловчиларимизнинг шу борадаги хоҳиш ва истакларини амалга ошириш учун Олий Мажлис палаталари томонидан Конституциявий комиссия тузилиб, фаолият бошлади. Қисқа даврда Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди".

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
"Бугунги кун ҳолатига кўра, Комиссияга фуқароларимиздан 48 минг 492 та таклиф келиб тушган"

Президент Шавкат Мирзиёев:

Барча фуқароларимиз каби мен ҳам бу муҳим жараёнларни диққат билан кузатиб боряпман. Аҳолимиз, жамоатчилигимиз вакилларининг конституциявий ислоҳотларга бефарқ бўлмасдан, ўз таклиф ва мулоҳазалари билан фаол қатнашаётгани барчамизни қувонтиради.

Албатта, конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимиз тақдири ва келажаги учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир.

Шу боис, бугун сиз, ҳурматли комиссия аъзолари билан бевосита учрашиб, фикр алмашишни зарур, деб ҳисобладим.

Биз Конституцияни такомиллаштириш бўйича янги ва жуда масъулиятли босқичга қадам қўймоқдамиз.

Бугунги кун ҳолатига кўра, Комиссияга фуқароларимиздан 48 минг 492 та таклиф келиб тушгани ҳам конституциявий ислоҳотлар объектив ҳаётий зарурат сифатида кун тартибига чиқаётганини яққол намоён этмоқда.

Конституциявий комиссия томонидан тайёрланган таклифлар чуқур муҳокамадан ўтказилди ва ҳозирда Қонунчилик палатасига киритиш босқичида. Энди қонун, регламент асосида муҳокамалардан ўтказилади".

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев:

Маълумки, Асосий қонунимизнинг 12-моддасида ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслиги қайд этилган.

Бу – ўта муҳим ва жуда тўғри белгиланган конституциявий қоидадир.

Чинакам халқ мафкурасини, миллатнинг энг муқаддас орзу-интилишларини фақат унинг Бош ҳужжати – Конституциясида тўлиқ ифода этиш мумкин.

Янгиланган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши лозим.

“Инсон қадри учун” ғоясини ҳамда ҳозирги ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган “Инсон – жамият – давлат” деган ёндашувни Конституциямизнинг мазмунига чуқур сингдириб, амалий ҳаётимизда бош қадриятга айлантиришимиз зарур.

Яъни, инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак".

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президент: Конституциямизга “Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади”, деган яна бир муҳим нормани киритишни таклиф қиламан

“Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, инсоннинг қадр-қиммати аввало унинг табиий яшаш ҳуқуқида намоён бўлади.

Бу – энг улуғ ва муқаддас қадриятларимиздан биридир.

Маълумки, биз ўлим жазоси тайинланадиган жиноятлар сонини босқичма-босқич камайтириб, бу жазони тўлиқ бекор қилдик.

Шунга қарамай, айрим фуқаролар томонидан ўлим жазосини тиклаш, уни жиноят қонунчилигига қайта киритиш ҳақида таклифлар ҳам илгари сурилмоқда.

Ваҳоланки, демократик ва инсонпарвар ғояларни олий қадрият даражасига кўтарган дунёдаги аксарият давлатларда ўлим жазоси бекор қилинган.

Чунки яшаш ҳуқуқи – ҳар бир инсоннинг табиий ҳуқуқи бўлиб, унга бу ҳуқуқни давлат эмас, Яратганнинг ўзи ато этган.

Агар сизлар қўллаб-қувватласангиз, Конституциямизга “Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади”, деган яна бир муҳим нормани киритишни таклиф қиламан.

Шу тариқа, биз бу ўта жиддий масалада ҳеч қачон ортга қайтмаслигимизни, инсонпарварлик ғояларига содиқ эканимизни бутун дунёга яққол намоён қиламиз".

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube