O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.5K subscribers
29.5K photos
3.18K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти лавозимига киришиш маросимида келгусида 1 миллиондан ортиқ аҳоли учун барча қулайлик ва ижтимоий инфратузилмага эга бўлган “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилишини айтган эди.

2 ноябрда бу дастурнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди

1 ойда янги массивлар учун шаҳар ёки туман марказига яқин, инфратузилмага эга жойлар танланиб, дастлабки лойиҳалар шакллантирилди.

Мазкур лойиҳалар 30 ноябрь куни давлат раҳбари ҳузурида тақдимот қилинди.

2022 йилда 22 та янги массив қурилади.

Қурувчи ташкилотларга енгиллик бериш учун фақатгина кўп қаватли уй-жой майдонининг ўзи аукцион орқали сотилади.

Янги мавзеларда кўплаб мактаб, боғча ва тиббиёт муассасалари бўлади.

Кичик саноат зонаси, тадбиркорлик объектлари ташкил этиш орқали камида 50 мингта иш ўрни яратилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #yangimassivlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Депутат маҳаллаларда йиғилиб қолган муаммоларни бирма бир кўздан кечирди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10781

Абдулла Рузметов ҳам Урганч шаҳридаги “Тадқиқотчилар” маҳалласида бўлиб, партия вилоят кенгаши ходимлари билан ўрганиш олиб борди.

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши вакиллари, депутатлар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Кармана туманида кўчат экиш акциясини ташкил қилди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10789

#uzlidep #Navoiy #yashilmakon

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўз навбатида дунёда кучайиб бораётган турли хавф-хатар ва зиддиятлар, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигига таҳдидлар, пандемия, табиий ва техноген офатлар масъул давлат тузилмаларига ўз фаолиятини “Барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун” деган устувор ғоя асосида янада такомиллаштириш вазифасини юкламоқда.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10798

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Эпидемиологик вазият мураккаб бўлган бир қатор давлатлар билан халқаро авиақатновлар тўхтатилади!

Сўнгги кунларда Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия, Австралия, Миср ҳамда Жанубий Африка минтақаси мамлакатларида (Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Лесото, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Эсватини ва Танзания) коронавируснинг янги “омикрон” штамми кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб бораётганлиги муносабати билан, қатор давлатларда, хусусан АҚШ, Австрия, Германия, Словакия, Россия Федерацияси ва Қозоғистонда қўшимча карантин чекловлари жорий этилмоқда.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасида ҳам коронавирус инфекцияси, шу жумладан, унинг янги “омикрон” штамми тарқалишининг олдини олиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни ошириш мақсадида жорий йил 17 ноябрдан бошлаб тўлиқ эмланган фуқароларни бустер доза билан ихтиёрий эмлаш тартиби жорий этилди.

Қолаверса, жаҳондаги мураккаб эпидемиологик вазият Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ҳам огоҳликка чақириш, фуқароларимиз ўртасида эҳтиёткорлик сусайиб кетишининг олдини олиш зарурати пайдо бўлганини кўрсатмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Республика махсус комиссиясининг йиғилишида янги йил арафасида мамлакатимизда эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш ва юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги “омикрон” штамми кириб келишига йўл қўймаслик бўйича бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

2021 йил 3 декабрдан 2022 йил 10 январга қадар:

📌 Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Гонконг билан халқаро авиақатновлар
(кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республика ҳудудига кириш) тўхтатилди.

📌 Мазкур давлатларнинг фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, сўнгги 14 кун давомида юқоридаги давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилмайди.

Масъул вазирлик ва идоралар ушбу давлатлардаги мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда улар билан халқаро авиақатновларни босқичма-босқич тиклаш юзасидан таклиф киритиб бориши белгиланди.

@uzlidep
⚡️ Тезкор хабар

ССВ: Айрим хориж давлатларидан Ўзбекистон ҳудудига кириб келган йўловчилар мажбурий карантинга олинади

Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги “омикрон” штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиб ва чекловлар белгиланди.

Жумладан, эндиликда хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар:

📌 мамлакатимизга ташриф буюришидан камида 72 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотномага эга бўлишлари лозимлиги;

📌 коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумоти мавжуд бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топширишлари шартлиги белгиланди.

Шунингдек:

📌Республика махсус комиссиясининг қарори билан Австралия, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия ва Миср давлатлари ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келувчи йўловчилар юқоридаги талаблар бажарилгандан сўнг мамлакатимиз ҳудудига кириб келган кундан эътиборан ўн кун давомида мажбурий уй карантини ёки ўз ҳисобларидан меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.

@uzlidep
⚡️ Аҳоли саломатлигини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадида фуқароларга янги 2022 йил байрами тадбирларини имкон қадар оила даврасида ўтказиш тавсия этилди.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Конимехда пахта ва ғалладан қисқартирилган ерлар аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун ажратиб бериляпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10790

#uzlidep #Xaitov #yerajratish

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
⚡️ Шавкат Мирзиёев “Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунни имзолади.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Депутат сайловчилар билан учрашувни айнан туман тиббиёт бирлашмасида бошлашининг ҳам мантиқий асоси бор.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10793

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Жиззахлик гулчи Шарофат опа пайариқлик хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил қилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10792

#uzlidep #Jizzax #gulchilik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Жиззах вилоятида “Hyundai” автомобилларининг турли моделларини ишлаб чиқарадиган “Astana Motors” заводини очиш режалаштирилаётганини Ўзбекистон автомобиль саноатини янада ривожлантириш сари қўйилаётган навбатдаги муҳим қадам деб баҳолаш мумкин.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10799

#uzlidep #yangizavod

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Қонунчилик палатаси депутати тўрткўллик сайловчилар муаммоларини ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10794

Равшан Мамутовнинг ўз сайловчилари билан учрашувлари Тўрткўл туманида ҳам давом этди.

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Мавлудахон Ходжаева сайловчилар билан учрашмоқда. Учрашув давомида Ўзбекистон туманида “Обод қишлоқ” дастурига киритилган Қумбости маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, дастур бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10795

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube