O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
47 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Фарход Худайбергановга “Дўрмон” маҳалласи фуқаролари мурожаат қилган эди.

Батафсил
: https://uzlidep.uz/news-of-party/10578

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинди

Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш чоралари кўриб чиқилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида:

йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган;

бундан буён экология, дарахт экиш ва парваришлаш масалаларига шаҳар ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари масъул бўлади;

бугундан бошлаб 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинади.

Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятида – 16 миллион тупдан, Андижон, Бухоро, Наманган, Фарғонада – 15 миллион тупдан, Қорақалпоғистон, Навоий, Сирдарё, Хоразмда – 14 миллион тупдан кўчат экилади.

#uzlidep #Mirziyoyev

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
“Янги Ўзбекистон” массивлари қуриш бўйича ташкилий, молиявий вазифалар белгиланди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Бу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения населения жильем и расширения зеленых зон.
Определены организационные и финансовые меры по строительству массивов «Янги Узбекистон».
Обсуждены также вопросы реализации общенационального проекта «Яшил макон», в рамках которого планируется высаживать 200 миллионов саженцев деревьев и кустарников ежегодно.

#Mirziyoyev #videoselektor #uyjoy #yashilmakon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Нигоҳ
Тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқот давомида берилган топшириқлар ижроси – навбатдаги қарор имзоланди

Президентнинг “Маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан солиқларни тўлашни кечиктириш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра:

🔘 2022 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига (бундан давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар, ер қаъридан фойдаланувчилар ва акциз ости маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мустасно) умумий майдони 1 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкаларига ва (ёки) бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритганда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқларни тўлашни олти ой муддатга кечиктириш ҳуқуқи берилади;

🔘 Мол-мулк ва ер солиғини тўлашни кечиктириш учун қуйидаги шартлар белгиланмоқда:

солиқларни тўлашни кечиктириш ҳуқуқи ер участкалари, бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч ой муддат ичида давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилган ва унинг тўланишини таъминлаш (гаров) талаб этилмаган ҳолда амалга оширилади;

солиқларни тўлашни кечиктиришнинг амал қилиш муддати давлат солиқ хизмати органларига белгиланган тартибда хабарнома юборилган кундан бошлаб ҳисобланади ҳамда унинг тугаган санасидан бошлаб кечиктирилган солиқ суммаси ҳисобланган фоизлар билан бирга тенг улушларда бир йил давомида тўлаб берилади.

Бунда, солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш имкониятини беришдан фойдаланганлик учун фоизлар солиқлар кечиктирилган санадан бошлаб Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида ҳисобланади;

ер участкаси ва (ёки) бино ва иншоотлар солиқ тўловларини кечиктириш муддати давомида реализация қилинган ёки ижарага берилган тақдирда, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича кечиктириш муддати давомида ҳисобланган солиқ суммаси тўлиқ миқдорда ундирилади;

солиқ қонунчилигини бузиш хавфи юқори бўлган солиқ тўловчилар гуруҳига киритилган тадбиркорлик субъектларига солиқларни тўлашни кечиктириш тақдим этилмайди.

👉@nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Шунча йилларда “қоғозда” экилган дарахтларни ҳисобласа, Ўзбекистонда бўш жой қолмаслиги керак эди.

#uzlidep #Mirizyoyev

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
⚡️Суғориладиган ерларда ўзбошимчалик билан қурилиш қилган шахслар тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

📎 Тегишли Президент фармонига кўра, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланишда назоратни кучайтиришга оид янги тартиблар белгиланди.

Хусусан:

✔️ ерга бўлган ҳуқуқ турлари 6 тадан 3 тага қисқартирилди. Мерос қилиб қолдириладиган, умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқлари билан ер ажратиш амалиёти тўлиқ тугатилди.

ҳоким қарори асосида ерларни тўғридан тўғри ва текинга бериш амалиёти бутунлай бекор қилинди;

🔰 Ер соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик ҳам кескин кучайтирилди:

Батафсил

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🇺🇿🇰🇬 Ш.Мирзиёев қарори билан Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Ушбу битим икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида жорий йилнинг март ойида, Қирғизистон президенти С.Жапаровнинг Ўзбекистонга бўлган ташрифи доирасида имзоланган эди.

Таъкидланишича, Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармасини ташкил этишдан мақсад – икки давлатнинг иқтисодиётини модернизациялаш ва ривожлантириш ҳамда ҳамкорлик имкониятларидан самарали фойдаланиш.

#uzlidep #bitim

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Мазкур муаммо депутат аралашуви билан ижобий ҳал қилинди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10585

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Дарҳақиқат, табиатни асраш, яшил майдонларни кўпайтириш фақат айрим ташкилотлар эмас, балки ҳамманинг юмушига айланиши зарур. Жумладан, партия ҳам ўз имкониятлари доирасида ана шу эзгу ишга ҳисса қўшишга қодир ва бу борада муайян ишларни албатта амалга оширади.

👉 https://uzlidep.uz/positionparty/450

#uzlidep #munosabat #daraxtekish

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Мажлисда қайд этилганидек, ҳар бир ҳудудда “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилади. Келгуси беш йилда уларда 250 мингдан зиёд оила уй билан таъминланади.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10587

#uzlidep #munosabat #uyjoy

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президент раислигида инвестициялар самарадорлигини ошириш, паст қувватда ишлаётган корхоналарни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларига бағишланган йиғилиш бошланди.

Под председательством Президента началось совещание, посвященное мерам по повышению эффективности инвестиций, поддержке предприятий, работающих в неполную мощность.