O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.8K subscribers
29.4K photos
3.15K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
O‘zLiDePнинг X съездидадан фотолавҳалар

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев:

Қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли ва самарали фойдаланиш мақсадида, 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига очиқ танлов асосида, 10 сотихдан 1 гектаргача узоқ муддатли ижарага берилади.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев:

Қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсиш суръатларини камида 5 фоизга, бир гектардан ўртача даромадни 5 минг долларга, қишлоқ хўжалигининг экспорт ҳажмини 7 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилмоқда.

Бунинг учун, қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилади.

Биринчидан, қишлоқ хўжалигида давлат аралашувига тўлиқ барҳам бериб, маҳсулот ишлаб чиқаришни саноат босқичига олиб чиқиш лозим.
Бунда, туманлар аниқ маҳсулотлар етиштиришга ихтисослаштирилиб, давлат томонидан деҳқонларни қўллаб-қувватлаш учун, субсидиялар ажратилади.

Аѓрар тармоқдаги кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари фаолиятини барқарор, қулай шарт ва муддатларда молиялаштириш ва суғурталашнинг мутлақо янги механизмлари амалга оширилади.

Шу билан бирга, давлат идоралари томонидан нарх белгилаш ҳамда
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мажбурий сотиб олиш тизими ҳам тўлиқ бекор қилиниб, эркин бозор муносабатлари жорий қилинади.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев:

Иккинчидан,
экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш мақсадида, янги ўзлаштириладиган 400 минг гектар ер майдонлари, кластер корхоналарига очиқ танлов асосида ажратилади.

Келгуси беш йилда интенсив боғлар 3 баробар (150 минг гектар) ва иссиқхоналар 2 баробар (11 минг гектар) кўпайтирилади.

Бу орқали, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини яна 1 миллиард долларга ошириш имконияти яратилади.

Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш бўйича алоҳида қонун ишлаб чиқилади.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев тақдим этаётган Янги Ўзбекистон стратегиясида мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимларидаги вазифалар:

- мактабгача таълимдаги қамров даражаси, ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказилади;

- мактаб таълими тизими учун ўқув дастурлари ва дарсликлар илғор хорижий тажриба асосида тўла қайта ишланиб, 2026 йилга қадар амалда жорий этилади;

- олий таълимга қамров даражасини 50 фоизга етказиш билан бирга асосий эътибор таълим сифатини оширишга қаратилади.2026 йилга қадар камида 10 та олийгоҳ нуфузли халқаро рейтингларга киритилади;

- талабаларнинг яшаш шароитини яхшилаш учун келгуси беш йилда қарийб 100 минг ўринли талабалар ётоқхоналари барпо этилади;

- олий таълимда рақобат муҳитини кучайтириш мақсадида 2026 йилгача хусусий олийгоҳлар сони камида 50 тага етказилади.

- докторантурага қабул давлат буюртмаси ҳамда манфаатдор ташкилотлар маблағлари ҳисобидан тўлов-гранд асосида жорий этилади.

- олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ҳар икки йилда ўтказиладиган умумреспублика спорт ўйинлари – Миллий олимпиада тизими жорий этилади.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон стратегиясида, фуқароларнинг соғлиғини асраб-авайлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди

Биринчидан,
тиббиётнинг бирламчи бўғинида халқимизга малакали хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади. Ушбу соҳага ажратиладиган маблағлар 2 баробар оширилиб, асосий эътибор, хонадонбай тиббий профилактикага қаратилади.

Аҳоли ўртасида кенг тарқалган юрак-қон томир, эндокрин, буйрак етишмовчилиги ва онкологик касалликларни камайтириш мақсадида, алоҳида дастурлар қабул қилинади.

Репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилади. Биринчи босқичда 46 та туманлараро перин́атал марказлари барпо этилади.

Ногиронлиги бўлган ўғил-қизларимизни соғломлаштириш учун Республика болалар тиббий реабилитация маркази ва унинг филиаллари ташкил қилинади.

Иккинчидан, хусусий тиббиётни янада ривожлантириш мақсадида, уларга солиқ имтиёзлари бериш давом эттирилади.

Тиббий хизматлардаги хусусий секторнинг улуши ҳозирги 12 фоиздан 25 фоизга етказилади.

Шунингдек, 11 та тиббиёт олийгоҳи трансформация қилиниб, уларнинг қошида клиникалар ташкил этилади ҳамда ўқитувчиларнинг илғор хорижий давлатларда тизимли малака ошириши йўлга қўйилади.

Учинчидан, ўзимизда ишлаб чиқарилган дори-дармон ва тиббиёт воситаларининг миқдори 80 фоизга етказилади.

Ушбу тармоқдаги ишлаб чиқарувчиларга берилган имтиёзлар яна 5 йилга узайтирилиб, замонавий фармацевтика кластерлари ҳамда зоналари ташкил этилади ва мавжудлари янада ривожлантирилади.

Тўртинчидан, санитария-эпидемиология хизматининг халқаро мақомга эга 250 дан зиёд лабораториялари ташкил этилади. Чунки бу соҳанинг нақадар муҳимлигини пандемия даври бизга яққол кўрсатди.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев: Ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш масаласи илк бор устувор йўналиш сифатида белгиланмоқда.

Биринчидан, бу борада ҳар бир ҳудуд бўйича туман ва шаҳарлар кесимида 14 та беш йиллик дастурлар ишлаб чиқилмоқда.

Бунда, ҳар бир туман ва шаҳарнинг муаммо ва имкониятлари ўрганилиб, “ўсиш нуқталари” белгилаб олинди. Уларга мувофиқ, аниқ режа ва лойиҳалар шакллантирилмоқда.

Ушбу дастурларнинг мазмун-моҳияти жойлардаги сайловолди учрашувларимизда, ҳар бир ҳудуд жамоатчилиги эътиборига тақдим этилади.

Иккинчидан, ҳудудларда аҳоли яшаш шароитини яхшилаш учун, урбанизация сиёсати янада такомиллаштирилади.

Шу мақсадда 18 та катта, 22 та ўрта ва 80 та кичик шаҳарлар ўртасида транспорт-логистика тизими ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари амалга оширилади.

Бундан ташқари, Самарқанд ва Наманган келгуси беш йилда аҳоли сони миллион нафарни ташкил этадиган шаҳарларга айлантирилади. 450 минг аҳоли яшашига мўлжалланган Янги Андижон шаҳрининг дастлабки бир нечта мавзелари қурилиб, фойдаланишга топширилади.

Реновация дастурлари асосида, шаҳарларда эскирган уйлар ўрнига 19 миллион квадрат метрдан ортиқ замонавий уй-жойлар қурилади, 275 мингдан зиёд оилалар янги массивларга кўчирилади.

Учинчидан, оғир экологик шароитга қарамасдан, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Қорақалпоғистон Республикасини, унинг барча шаҳар, туман ва овулларини
комплекс тарзда ривожлантириш, меҳнаткаш ва матонатли, оқкўнгил
ва бағрикенг қорақалпоқ элининг ҳаётини обод ва фаровон этишга ҳар қачонѓидан ҳам устувор аҳамият қаратамиз.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев: Бизнинг олий ва эзгу мақсадимиз – биргаликдаги фидокорона меҳнатимиз билан Янги Ўзбекистон таркибида Янги Қорақалпоғистонни бунёд этишдир.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди бўлиб ўтмоқда
#9sept #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Шавкат Мирзиёев: Ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш масаласи илк бор устувор йўналиш сифатида белгиланмоқда. Биринчидан, бу борада ҳар бир ҳудуд бўйича туман ва шаҳарлар кесимида 14 та беш йиллик дастурлар ишлаб чиқилмоқда. Бунда, ҳар бир туман ва шаҳарнинг…
Тўртинчидан, Тошкент шаҳрини аҳолига қулай, экологик тоза ва яшаш учун барча имкониятлар мавжуд бўлган ҳудудга айлантириш бўйича, бошланган ишлар давом эттирилади.

Бунда, Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизими тубдан қайта кўриб чиқилади. Шунингдек, 3 минг километр ички йўллар янгиланади, 10 та замонавий кўприк қурилади.

Пойтахтимизни кўкаламзорлаштириш даражасини 30 фоизга етказиб, 9 та жамоат парки, 20 та хиёбон, 250 километр велосипед ва пиёдалар йўлакчалари барпо этилади.

Тошкентнинг оқова тизими шаҳар ҳудудидан ташқарига чиқарилиб, давлат-хусусий шериклик асосида, янги тозалаш иншооти барпо этилади.

Чирчиқ дарёсининг 16 километрлик қир́ғоғини қайта тиклаш ҳисобига, 500 гектар ер майдонлари ўзлаштирилади. Бу жойда, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва аҳоли турар-жойлари бунёд этилади.
Умуман, келгуси беш йилда Янги Тошкент шаҳрини барпо этишга қаратилган лойиҳамизни босқичма-босқич амалга ошириш бошланади.

Бешинчидан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида, ҳудудларнинг “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилишига алоҳида эътибор қаратамиз.

Бунда, 70 минг километр магистрал ва паст кучланишли электр тармоқлари, 22 мингдан ортиқ трансформатор ҳамда 100 дан зиёд подстанция қурилади ва янгиланади.

Айни вақтда 70 минг километрдан зиёд автомобиль йўллари, 15 минг километрдан ортиқ ичимлик суви ва 1 минг километр оқова сув тармоқлари қурилади.

Мамлакатимиз бўйича аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 87 фоизга етказилади.

Бундан ташқари, 2026 йилгача 32 та йирик шаҳарлар, 155 та туман марказларида оқова сув тизимлари янгиланади.

Шунингдек, маиший чиқиндилар йиғиш 100 фоизга ва уни қайта ишлаш даражаси ҳозирги 21 фоиздан 50 фоизга етказилади.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Олтинчидан, зарур шароитлар ташкил қилиш орқали, 2026 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрадиган хорижий туристлар сони 9 миллионга, туризм хизматлари экспорти 1,8 миллиард долларга етказилади.

Самарқанд халқаро аэропорти йирик транспорт хабига айлантирилади.

“Абадий шаҳар” тарихий мажмуасини ўз ичига олган “Самарқанд туризм маркази” ташкил этилади.

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг” дастури доирасида, маҳаллий сайёҳлар сони келгусида ҳар йили 12 миллиондан ошади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Оролбўйида экотуризмни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Бунда, Мўйноқнинг янги аэропорти имкониятларидан кенг фойдаланилади.

Бундан ташқари, 8 мингдан ортиқ маданий мерос объектлари имкониятларидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади ва ушбу йўналишда давлат дастури қабул қилинади.
Энг муҳими, 2026 йилгача туризм соҳасида банд бўлган аҳоли сони 2 баробарга оширилиб, 520 мингга етказилади.

Туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантиришга ҳар йили 1 т́риллион сўм маблағ ажратилади.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Еттинчидан, транспорт йўналишида олдимизда иккита энг муҳим вазифа турибди.

Авваламбор , Тошкент ва йирик шаҳарлар ўртасида кунлик қатновлар бўйича узоғи билан 6-7 соатда манзилга етиб бориш ва қайтиб келиш имконияти ярат́илади.

Темир йўлларини электрлаштириш даражаси амалдаги 40 фоиздан 60 фоизга оширилади. Тошкент – Урганч йўналиши бўйича тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Шу билан бирга, юк ташиш харажатларини камида 30 фоизга пасайтиришимиз, транзит ҳажмини 15 миллион тоннага етказишимиз шарт.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Саккизинчидан, бутун мамлакатимиз бўйлаб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси татбиқ этилади.

Хонадон, кўча, маҳалла ва қишлоқ, шаҳарларда, йўл бўйлари ва дала четларига дарахтлар экиш, ҳудуд иқлимига мос кўчатларни етиштириш, суғориш ҳамда парвариш қилиш тизими жорий этилади.

Бу тизим орқали, ҳудудларда ҳар йили камида 200 миллион туп дарахт кўчатлари экилади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида “Янги Ўзбекистон боғи” намунаси асосида, камида 50 гектар майдонда “яшил боғлар” барпо этилади.

Бундан ташқари, шаҳарлар ва туман марказларида ҳар 50-100 минг аҳоли учун, “яшил парклар” ташкил этилади.

Шу билан бирга, дарахт кесишга муддатсиз мораторий жорий қилинади. Бундан буён, парклар ва “яшил зоналар” ҳудудини бошқа мақсадлар учун ишлатиш қатъиян ман этилади.

Тўққизинчидан, келгуси йилларда Орол денгизининг қуриѓан тубид́а қўшимча 500 минг гектар яшил майдонлар барпо этилиб, уларнинг умумий ҳажми 2,5 миллион гектарга ёки ҳудуднинг 78 фоизига етказилади.

Оролбўйида халқаро “Яшил иқлим” ва “Глобал экологик жамғарма”лари ҳисобидан биохилма-хиллик, иқлим ўзгариши ва тупроқ емирилишининг олдини олишга қаратилган, 300 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилади.

Буларнинг барчаси Қорақалпоғистон ҳамда Хоразм воҳасининг экологик шароитини яхшилаш, ушбу ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга катта ҳисса қўшади.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистон – халқчил ва инсонпарвар, адолатли давлатдир

Янги Ўзбекистон – мустаҳкам қонунчилик, ижро ва с́уд ҳокимияти, фуқаролик жамияти институтлари самарали фаолият кўрсатадиган, “Давлат – халқ хизматчиси” тамойили амал қиладиган, демократик давлатдир.

Шу муносабат билан “Халқчил давлат” миллий дастури, Халқ қабулхоналарига конституциявий мақом бериш ва уларнинг фаолияти тўғрисида алоҳида қонун ишлаб чиқиш вақти келди.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини ривожлантириш концепцияси”ни тайёрлаш ҳам давр тақозосидир.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев: Туман, шаҳар, вилоят вакиллик ва ижро ҳокимияти тизими қайта кўриб чиқилади.

Келгусида, туман ва шаҳар кенгашларида камида 2-3 нафар депутат доимий асосда ишлайдиган тартиб жорий этилади. Улар муаммоларни маҳаллабай ўрганиб, ечимини Кенгаш муҳокамасига киритади.

Туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзод туман кенгашида энг кўп депутатлик ўрнини эгаллаган партия гуруҳи томонидан илгари сурилади.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев: Келгуси йилдан 28 та туман ва шаҳарда эксперимент тариқасида, ҳудудни ривожлантириш ва муаммоларни ҳал қилиш бўйича ҳокимликларнинг ваколат ва имкониятлари кенгайтирилади.

Энди, ҳар бир ҳокимлик ўзининг ва ҳудудий ижро идораларининг штат бирлиги ва тузилмаларини кенгаш билан бамаслаҳат мустақил белгилайди.

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўлиғича ушбу туман ва шаҳарларда қолдирилади.

Бундан ташқари, ҳудудий ижро идораларининг “ваколатлар реестри” шакллантирилади, такрорланадиган 500дан ортиқ функциялар мақбуллаштирилади.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев: Оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давом эттирилиб, журналистларнинг эркин фаолият юритишлари учун, зарур шарт-шароитлар яратилади.

Мен, ҳақиқат ва адолатни ўз эътиқоди деб биладиган барча журналистларни, ислоҳотларнинг фаол иштирокчилари, деб биламан ва улар ҳамиша Президент ҳимоясида бўлади. Бу фикрни бугун яна бир бор таъкидлайман.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишларига тўхталди

Ушбу соҳа янада очиқ ва халқчил бўлиши учун, қуйидаги йўналишларда муҳим ўзгаришлар амалга оширилади.

Биринчидан, мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизими такомиллаштирилади.

Бу борада маъмурий суднинг ўрни ва ролини кучайтириш мақсадида, унинг ваколатлари кенгайтирилади.
Шунингдек, маъмурий судларга давлат идоралари томонидан етказилган зарарни қоплаш ва бошқа ҳуқуқий оқибатларга оид масалаларни ҳал қилиш ваколати берилади.

Бундан ташқари, энди қарор ноқонуний эмаслигини судда исботлаш мажбурияти, уни қабул қилган мансабдорнинг ўзига юкланади.

Мансабдор шахслар маъмурий суд қарорини бажармаган тақдирда, уларга нисбатан “ошиб борадиган” жарима ва бошқа ҳуқуқий чораларни қўллаш тартиби киритилади. Шу орқали шикоятлар сонининг камида 2 баробар қисқаришига эришиш мумкин.

Иккинчидан, судлар фаолиятига “ягона дарча” тартиби жорий этилади. Яъни, бундан буён, иш фуқаролик, иқтисодий ёки маъмурий судга тааллуқли бўлишидан қатъи назар, ариза “ягона дарча” асосида қабул қилинади. Бу эса фуқаро ва тадбиркорларнинг эшикма-эшик сарсон бўлишига чек қўяди.

Учинчидан, прокуратура фаолияти фуқароларнинг қадр-қиммати, ҳуқуқлари ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишга йўналтирилади.

“Қонун – устувор, жазо – муқаррар” деган принцип, прокуратура органлари фаолиятининг бош мезони бўлиши зарур.

Бунинг учун 20 йил аввал қабул қилинган “Прокуратура тўғрисида”ги қонун ўрнига мамлакатда қонунийликни қатъий таъминлайдиган, очиқ ва адолатли прокуратура тизимининг янги ҳуқуқий асосларини яратиш лозим.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тўртинчидан, ички ишлар органларини халққа ва ҳар бир оилага янада яқинлаштириш, бу тизимни чин маънода халқчил тузилмага айлантириш борасида бошлаган ислоҳотларимизни изчил давом эттирамиз.

Айниқса, бу соҳани маънавий пок, ўз бурчига содиқ, халқпарвар ва масъулиятли ходимлар билан тўлдириб боришга алоҳида эътибор қаратамиз.

Бундан буён, ички ишлар органлари фаолиятини баҳолашда аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш натижадорлиги асосий мезон этиб белгиланади.

Маълумки, қаерда камчиликлар рўй-рост айтилмас экан, у жойда ижобий ўзгариш бўлмайди. Шунинг учун, соҳани ижтимоий фикр асосида холис баҳолаш мақсадида, Ички ишлар вазирлигининг барча поғоналарида Жамоатчилик кенгашлари тузилади.

Ички ишлар ходимларининг “Касбий маданият кодекси”ни қабул қилиш ва жорий этиш, ушбу тизимда ўз хизмат бурчига нисбатан масъулият ҳиссини оширишда муҳим роль ўйнайди, деб ҳисоблайман.

Бешинчидан, мамлакатимизда олиб борилаётган либераллаштириш сиёсатининг мантиқий давоми сифатида ўз аҳамиятини йўқотган 10 га яқин қилмишлар жиноят тоифасидан чиқарилади ва жазони енгиллаштирадиган ҳолатлар сони амалдаги 9 тадан 15 тагача кўпайтирилади.

Гумон билан ушлаб турилган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона электрон реестр ишга туширилади.

Энг муҳими, реестрга маълумотларни киритмаслик гумонланувчи шахсларни ушлаб туришни ноқонуний деб топишга асос бўлади.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube