O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
10.8K subscribers
31.1K photos
3.4K videos
60 files
15.7K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Бешинчидан, мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти 1,7 баробар оширилиб, 2026 йилда 30 миллиард долларга етказилади.

Экспорт таркибида хомашёнинг улуши ҳозирги 46 фоиздан 23 фоизга камайиб, тайёр маҳсулотлар ҳажми 2,5 баробар кўпаяди.

Европа давлатларига ЖиЭсПи-Плюс тизими доирасида, 2 мингдан зиёд турдаги тайёр маҳсулот экспорти йўлга қўйилади.

Келгуси йилдан бошлаб “Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” деган ғоя асосида, 200 та экспортчи очиқ танлов асосида сараланиб, уларни етакчи экспортёрларга айлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича, манзилли дастур амалга оширилади.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Олтинчидан, давлат корхоналарининг трансформацияси ҳамда хусусийлаштириш жараёнлари тезлаштирилади.

Энди самарасиз корхоналар давлатдан қўшимча ёрдам олмасдан, хусусий сектор каби “ўз аравасини ўзи тортиши” шарт.

Бунда, машинасозлик, кимё, нефть-газ, энергетика, кон-металлургия, транспорт каби тармоқлардаги 23 та йирик корхона, халқаро кредит рейтингларини олиш орқали, ички ва ташқи молиявий бозорларга мустақил чиқиб, инвестиция лойиҳалари учун ўзи маблағ жалб қилиши талаб этилади.

Шунингдек, энергия ресурслари бозори эркинлаштирилиб, соҳага хусусий инвестициялар кенг жалб қилинади.

Натижада, 2026 йилга бориб, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми йилига қўшимча 30 миллиард киловатт - соатга оширилади ва жами 100 миллиард киловатт - соатга етказилади.

Келгуси йилда табиий газ бўйича ҳам, эркин бозор тамойилларини жорий этиш ишлари бошланади.

Электр энергияси ва табиий газ бозорларини эркинлаштириш билан бирга, эҳтиёжманд аҳолимиз́ни ҳимоя қилиш учун, ижтимоий истеъмол нормалари киритилади.
Шу билан бирга, банк тизимини трансформация қилиш орқали, хусусий банкларнинг улуши, жами банк активларининг 60 фоизига етказилади.

Умуман, 2026 йилга бориб, хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 67 фоиздан 80 фоизга, экспорт ҳажмида эса, 32 фоиздан 60 фоизга ўсиши таъминланади.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Еттинчидан, “яшил иқтисодиёт” технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этамиз.

Мамлакатимизда келгуси беш йилда қуввати 5 минг Мега-Ваттдан ортиқ бўлган шамол, қуёш ва гидро-электростанциялар ишга туширилади. Натижада, йилига қарийб 3 миллиард куб метр табиий газ тежалади.

Электромобиллар ишлаб чиқариш
ва улардан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича, алоҳида дастур қабул қилинади.

Келгуси йилнинг ўзида, Тошкент шаҳри жамоат транспортида 320 та электробус қатнови йўлга қўйилади.

Шу билан бирга, “Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш махсус жамғармаси ташкил этилади.

Бу каби амалий ишларимиз натижасида, иқтисодиётнинг энергия самарадорлиги 20 фоизга ошади, атмосферага чиқариладиган зарарли газлар ҳажми 10 фоизга қисқаради.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Саккизинчидан, замонавий технологияларда ишлай оладиган юксак билимли ва малакали кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштирамиз.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, келгуси беш йилда саноат тармоқларида 100 минг олий ҳамда 460 минг ўрта махсус маълумотли кадрларга эҳтиёж пайдо бўлади.

Шунинг учун, йирик корхоналарнинг ўзида касбий таълим марказларини ташкил этиш бўйича, барча зарур шароитлар яратилади.

Энг аввало, қурилиш материаллари, фармацевтика, тўқимачилик, нефть-кимё, электротехника каби етакчи соҳаларда хўжалик бирлашмалари ва лойиҳа институтлари билан малакали мутахассисларни тайёрлайдиган янги тизим йўлга қўйилади.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев: 2026 йил якунигача камбағалликни камида 2 баробар қисқартирилади

Бунга эришиш учун, қуйидагиларни амалга ошириш зарур.

Биринчидан, тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Хабарингиз бор, шу йил 20 август куни Сиз, ҳурматли тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқот доирасида, 7 та йўналиш бўйича 60 га яқин янги ташаббус ва таклифларни амалга ошириш учун, алоҳида Дастур қабул қилдик.

Шу билан бирга, бизнес соҳасига имкониятларни кенгайтириш, солиқ турлари ва унинг юкини камайтириш бўйича, тизимли ишларимизни изчил давом эттирамиз.

Яхши биласизлар, 2020 йилда қўшилган қиймат солиғи ставкасини 20 фоиздан 15 фоизга туширган эдик. Бу – 100 минг тадбиркор ихтиёрида 10 триллион сўм маблағ қолади, дегани.

Энди, зарур тайёргарлик кўрган ҳолда, 2023 йилдан бошлаб, ушбу солиқ ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга туширамиз.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев: Келгуси йили корхоналарнинг мол-мулк солиғи ставкаси 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтирилади ва бунинг натижасида тадбиркорлар ихтиёрида йилига 600-700 миллиард сўм маблағ қолади.

Яна бир янгилик
– 2023 йилдан юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини бирлаштириб, ягона кўчмас мулк солиғи жорий қилинади.

Ҳозирги вақтда банк, молия, телекоммуникация каби тадбиркорлик йўналишларида фойд́а солиғи ставкаси ҳар хил бўлиб, улар амалдаги 20 фоиздан 15 фоизга туширилади ва барча тадбиркорлар учун бир хил бўлади.

Йўл қурилиши, иссиқлик таъминоти, ободонлаштириш хизматлари каби 25 та фаолият туридаги монополияга барҳам берилиб, энди бу соҳаларда тадбиркорлик субъектларига кенг йўл очилади.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев: Туман ва шаҳарлардаги мавжуд бир нечта тадбиркорликка кўмаклашадиган тузилмалар негизида, Тадбиркорлар кенгаши ташкил этилади.

Иккинчидан,
ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан, аниқ касб-ҳунарга ўқиш имконияти яратилади.

Бу борада касбга ўқитиш кўлами 2 баробарга оширилиб, жами 1 миллион нафар ишсиз фуқаро касб-ҳунарларга ўқитилади. Бу жараёнда нодавлат таълим муассасаларининг иштироки 30 фоизга етказилади.

Касбий таълим билан тизимли шуғулланиш масалалари, тўлиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ўтказилади.

Келгуси беш йилда норасмий ишлаётган 2,5 миллион нафар фуқаролар бандлигини легаллаштиришга ёрдам берилади. Шу орқали уларнинг ижтимоий кафолат ва имтиёзлардан тўлиқ фойдаланишига имконият яратилади.

Шунингдек, ҳудудларда сервис соҳалари кўламини кенгайтириш орқали, хизмат кўрсатиш ҳажми 3 баробарга оширилади ва бунинг эвазига 3,5 миллионта янги иш ўрни яратилади.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев:

Учинчидан, жамиятда аёллар мавқеини оширишга қаратилган сиёсатимизни, изчил давом эттирамиз.

Оилада фарзандлар баркамол бўлиб улғайиши, муҳит соғлом бўлиши учун, аёлларни ўқитиш, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатиш, уларнинг ишлашига шароит яратиш, бу борадаги ишларимизнинг устувор йўналишларидан бири бўлади.

Бунинг натижасида, аёллар ўртасидаги ишсизлик даражаси келгуси беш йилда 2 баробарга камайтирилади.

Шунингдек, 700 мингдан зиёд ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилади ва уларнинг харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.
Келгуси уч йилда уй-жойга муҳтож 10 мингдан зиёд хотин-қизларга имтиёзли шартлар асосида уй-жойлар ажратилади.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев:

Тўртинчидан, эҳтиёжманд аҳоли қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларимизни янги босқичга кўтаришимиз зарур.

Эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан таъминлаш даражаси ҳозирги 60 фоиздан 100 фоизга етказилади.

Уларнинг барчаси давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам билан таъминланади.

Базавий пенсия ҳисоблашда иш ҳақининг чегаравий миқдори ҳозирги 10 баробардан 12 баробарга оширилади. Бу – 2 миллион нафар фуқаронинг пенсияси, камида 20 фоизга кўпаяди, дегани.
Шу билан бирга, уй-жойга муҳтож фуқароларга турар-жойларни ижтимоий ижарага бериш тизими жорий этилади.

Манзилли ижтимоий ҳимоя борасида имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳимояси ва уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига алоҳида эътибор қаратамиз.

Ҳозирги кунда ишлаш имконияти бор, 162 минг ногиронлиги бўлган шахсларнинг атиги 13 фоизи ишлаяпти.

Келгуси беш йилда уларнинг бандлигини 3 баробар оширишни кўзда тутувчи, касбга ўқитиш ва иш билан таъминлаш Миллий дастури ишлаб чиқилиб, амалга оширилади.
Шулар қаторида, эҳтиёжманд оилаларнинг қизлари учун олий таълим грантлари, ҳар йили ошириб борилади ва 2026 йилда 6 мингга етказилади.

Бир сўз билан айтганда, юртимизда ёрдамга муҳтож биронта инсон эътибор ва амалий ғамхўрликдан четда қолмайди.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O‘zLiDePнинг X съездидадан фотолавҳалар

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев:

Қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли ва самарали фойдаланиш мақсадида, 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига очиқ танлов асосида, 10 сотихдан 1 гектаргача узоқ муддатли ижарага берилади.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев:

Қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсиш суръатларини камида 5 фоизга, бир гектардан ўртача даромадни 5 минг долларга, қишлоқ хўжалигининг экспорт ҳажмини 7 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилмоқда.

Бунинг учун, қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилади.

Биринчидан, қишлоқ хўжалигида давлат аралашувига тўлиқ барҳам бериб, маҳсулот ишлаб чиқаришни саноат босқичига олиб чиқиш лозим.
Бунда, туманлар аниқ маҳсулотлар етиштиришга ихтисослаштирилиб, давлат томонидан деҳқонларни қўллаб-қувватлаш учун, субсидиялар ажратилади.

Аѓрар тармоқдаги кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари фаолиятини барқарор, қулай шарт ва муддатларда молиялаштириш ва суғурталашнинг мутлақо янги механизмлари амалга оширилади.

Шу билан бирга, давлат идоралари томонидан нарх белгилаш ҳамда
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мажбурий сотиб олиш тизими ҳам тўлиқ бекор қилиниб, эркин бозор муносабатлари жорий қилинади.

#uzlidep #syezd

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube