O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
😎 O'zLiDeP Уйчи туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибига қўйилган масала юзасидан “Наманган сувтаъминот” туман филиали бош мухандиси Б.Мухаммадазимовнинг “Сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қонунининг ижроси юзасидан қилинган ишлар бўйича депутатлар олдида ҳисобот маърузаси тингланди.

Сўзга чиққан депутатлар худудларда айрим канализация тизимларини носозликлари юзасидан сув таъминоти корхонаси мутасадди раҳбарлари олдига ўз мурожаатларини қўйдилар. Депутатлар туманнинг Ахси, Гулистон ва Бўстон маҳаллаларига тоза ичимлик суви тармоғини тўлиқ етказиб бериш каби масалаларни Ҳалқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши сессиясига киритиш бўйича келишиб олдилар.

#uzlidep #namangan

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Уч авлод учрашуви – тажриба, ҳурмат ва келажакка ишонч уйғунлиги!

💠 Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 92-умумтаълим мактабида "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди.

😎 Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ҳилола Юсупова иштирок этиб, ёшларга ҳаётда муваффақиятга эришиш, Ватанга садоқат ва жамият равнақи йўлида ҳаракат қилиш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

🔼 Шунингдек, нуронийлардан ибрат олиш ва уларнинг тажрибаларидан фойдаланиш зарурияти ҳақида сўз юритди.
Учрашувда шунингдек, Давлатобод тумани ҳокимининг ўринбосари Дилрабо Набиева, вилоят Кенгаши депутати, "Юксалиш" халқаро ҳаракати раҳбари Наргиза Муҳаммадиева, нуронийлар ва жамоатчилик вакиллари ёшлар билан самимий мулоқот ўтказдилар. Улар ўз ҳаёт йўллари, эришган ютуқлари ва ўзгаришлар давридаги тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Ҳилола Юсупова таъкидлаганидек, уч авлод мулоқоти – бу ўтмиш ва келажакни боғловчи муҳим кўприк! Шунинг учун ҳам бундай тадбирлар ёшларнинг келажакка ишончи ва уларнинг эзгу мақсад сари интилишига катта туртки беради.


#uzlidep #namangan

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAVda_biz

😎 Депутатларнинг ҳудудлардаги ўрганишлари ОАВ нигоҳида

#uzlidep #namangan

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар муаммолари муҳокама марказида

📍 Уйчи туманида якка тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва таклифларни ўрганиш мақсадида O’zLiDeP Уйчи туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

🗣️ Йиғилишда туман савдо-саноат палатаси бош мутахассиси Қ. Жалолиддинов Қумтепа ва Ёркатай кичик саноат зоналарида 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Шу билан бирга, тадбиркорлардан келиб тушаётган мурожаатлар, ҳал этилмаган айрим муаммолар ҳам муҳокама қилинди.

📌 Ҳозирда тадбиркорлар асосан қўшимча ер майдони ажратилиши ҳамда кредит олиш масалаларида муаммоларга дуч келмоқда. Йиғилишда иштирок этган депутатлар И. Қаххарова ва Б. Муминовлар мазкур масалаларни вилоят ва республика савдо-саноат палатасига киритиш, шунингдек, келгуси чора-тадбирларни белгилаш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилдилар.


✔️ Бу каби йиғилишлар тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

#uzlidep #namangan

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM