O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.51K subscribers
29.5K photos
3.18K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 OʻzLiDeP кашф қилган тадбиркор аёллар

"Ишбилармон аёл - 2024" кўрик-танлови тадбиркорлик фаолиятимни кенгайтиришда, тажрибали тадбиркор аёллар фаолияти билан танишишга, ўзаро тажриба алмашишга ёрдам берди. Энг муҳими мазкур танлов орқали катта бой тажриба орттирдим.

Танловнинг Тошкент шаҳридаги ҳудудий-республика босқичи ғолиби Гулруҳ Абдужаббарова.

Батафсил репортажда танишинг

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли юртдошлар, қишлоқ хўжалиги фидойилари!

Сиз азизларни қўшалоқ байрамимиз - умуммиллий ва умуминсоний қадриятларимизни ўзида мужассам этган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги ҳамда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” касб байрами билан самимий муборакбод этамиз.

Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлида амалга ошираётган эзгу ишларингизга улкан муваффақиятлар, мустаҳкам соғлиқ ва хотиржамлик тилаймиз.

@a_xaitov
Азиз ҳамюртларимизни мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги билан муборакбод этамиз!

Конституция – мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқимиз фаровон ҳаётини таъминлашнинг муҳим асоси. Асосий Қонунимиз кенг кўламли демократик ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ва янгиланишлар таянчи, миллий қонунчилигимиз пойдевори.

Бош Қомусимиз умуммиллий ҳамда умуминсоний қадриятларимизни ўзида мужассам этган, барча соҳалардаги ислоҳотлар, жумладан, “Ўзбекистон-2030” стратегиясидаги улкан вазифаларни амалга ошириш йўлидаги тарихий ҳужжатдир.

Таъкидлаш жоизки, 2023 йил 30 апрелда умумхалқ референдуми асосида Конституциямиз янги таҳрирда қабул қилинди.

Янги таҳрирдаги Конституциямизни қабул қилиш билан Учинчи Ренессанс учун ҳуқуқий пойдевор яратилди. Бугун юртимизда такомиллаштирилган Асосий Қонун асосида янги ижтимоий-сиёсий муҳит шаклланмоқда, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мукаммал механизмлари ҳаётга татбиқ қилинмоқда.

Мухтасар айтганда, янгиланган Конституциямиз эзгу мақсадларимиз, умидбахш интилишларимизни ўзида тўла мужассам этган!

Барча ватандошларимизни Конституция куни билан яна бир бор чин дилдан қутлаб, ҳаммангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу-барака тилайман.

@a_xaitov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлат бюджети устидан халқ назорати

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 7-моддасида “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи”, деб белгилаб қўйилган. Бу норма кейинги йилларда юртимизда Янги Ўзбекистон – инсон шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари олий қадрият ҳисобланган давлат бўлишини, халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши зарурлигини кўрсатиб берди. Ва бу жараён мамлакатимиздаги ҳар бир соҳада қилинган ислоҳотларда акс эта бошлади.

🔗 Батафсил

Раъно Астанақулова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Ҳафта давомида партия фаолиятида юз берган энг муҳим янгиликлар

#uzlidep #dayjest

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ангорлик тажрибали томорқачиларнинг фаолияти билан танишилди

Бугун кафтдек еридан фойда олиб, рўзғорини обод қилаётганлар кўп. Уларнинг тажрибасини бошқаларга ҳам ўрнак қилиб кўрсатса арзийди. Чунки меҳнат ортидан келган даромад баракали бўлиб, фаровонлигимизни таъминлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон фермер, деқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси, ЎзЛиДеП раҳбари Актам Хаитов Ангор туманига ташрифи чоғида туман ҳокими М.Қосимов ҳамроҳлигида “Баҳор” маҳалласида яшовчи уста деҳқон Даврон Чориев хонадонида бўлди.

Хондонда жами 17 сотих томорқа ер майдони мавжуд бўлиб, шундан 7 сотих қисмида иссиқхона ташкил қилинган ва ушбу иссиқхонада сердаромад инновацион усулда кабачки экин тури экилган.

Уста деҳқон Даврон Чориев бу экин жуда сердаромад экин эканлиги, ҳар гектаридан 3-35 тонна ҳосил олиб, ҳар бир килограмини 10 минг сўмдан сотиб, шу йил мавсумда 30-35 млн. сўм соф фойда кутаётганлиги тўғрисида гапириб ўтди. Хонадон эгаси томорқанинг қолган 10 сотих қисмида экилган гулкарам экинининг ҳар гектаридан 30-35 тоннагача ҳосил олишни режалаштирган.

Партия етакчиси “Баҳор” маҳалласида яшовчи уста деҳқон Акмал Маматмўминов хонадонида ҳам бўлди. Хонадонда жами 30 сотих томорқа ер майдони мавжуд. Унинг 8 сотих қисмида ташкил қилинган иссиқхонада ҳар хил турдаги сабзавот экинлари ва кўчатлар экиб етиштириб келинмоқда.

Томорқанинг қолган қисмида тўқсонбости усулида пиёз, ош лавлаги ва ҳар хил турдаги экинлар экилган. Хонадон эгаси шу йилнинг ўзида томорқасидан 60-70 млн. сўм соф фойда олганлиги ва яна экилган экинлардан 20-30 млн сўм даромад кутаётганлиги тўғрисида семинар қанашчиларига айтиб ўтди.

Бундан ташқари хонадонда ўқув тажриба майдончаси ҳам ташкил қилинган бўлиб, ушбу майдончада минитрактор, мотокультиватор, музлатгич ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун зарур бўлган ҳар хил турдаги ускуналар ва семинар қатнашчиларини ўқитиш хонаси ҳам мавжуд.

Партия раҳбари томорқа ер эгасига томорқа маданиятини ривожлантиришда қўшаётган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдириб, бошқа маҳаллаларда ҳам ушбу тажрибани кенг ёйиш кераклиги тўғрисида айтиб ўтди.

#uzlidep #tomorqa

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM