O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.8K subscribers
31.3K photos
3.45K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида бўлиб турибдилар.

Мазкур жараёнда депутатлар Сайхунобод тажрибасини жорий қилиш, томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати билан танишмоқдалар.

Депутатларнинг халқ депутатлари Сайхунобод туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида иштирок этиши режалаштирилган.

#uzlidep #deputatlar

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инфлация ва нархларнинг ўсиш сабаблари

O‘zLiDePнинг “TAHLIL” лойиҳасида нархлар барқарорлиги ва инфляция даражасини меъёрдан ошмаслигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

Лойиҳа меҳмони:
Иногамов Самиғжон – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Пул-кредит сиёсати департаменти директори ўринбосари

Муҳокама қилинган мавзулар:

1-чораги якуни бўйича нархлар динамикаси ва инфляция;

озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиш ҳолати ва сабаблари;

глобал инфляция;

валюта курсининг ошиши;

йил якунида кутилаётган инфляция кўрсаткичи ва бошқалар.


Суҳбат тўлиқ видеоси O’zLiDePнинг YouTube'даги расмий каналига жойланади.

#uzlidep #tahlil

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“XXI asr” газетасининг 2024 йил 25 апрель сонида босилган мақолаларнинг қисқача шарҳи.

Ўзбекистон–Тожикистон: Дўст ғамига қад эгиб, дардманд бўламиз, дўстим!

ЎзЛиДеП фракциясияси аъзолари ҳудудларда аҳоли билан учрашувлар ташкил қилди, муаммо ва таклифларини ўрганди

Томорқадан 200 миллион сўм даромад оладиганлар бор

100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади

#uzlidep #XXIasr

O'zLiDeP расмий канали
Нишонда картошкачилик ривожланмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15797

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Нишон туманидаги Орзу бўстони маҳалла аҳолисининг томорқачилик тажрибаси билан танишди.

Суҳбат давомида маҳаллада мини техникани кўпайтириш, уруғ ва кимёвий воситалар таъминоти борасида кўтарилган масалаларни ҳал этиш чоралари белгиланди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
Муаммоли кредитларни юзага келиш сабаблари таҳлил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15798

“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сессиясида
тижорат банклари томонидан берилаётган кредитлар таркибида муаммоли кредитларнинг юзага келиш сабаблари, муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди.

Муаммоли кредитларнинг йилма-йил ўзгариши таҳлил қилинганда 2020 йил якунида 5,8 трлн.сўм, 2021 йил якунида 17 трлн.сўм, 2022 йил якунида 14 трлн.сўм ва 2023 йил якунида 16,6 трлн.сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 2,6 трлн.сўмга кўпайган.

#uzlidep #press_klub

O'zLiDeP расмий канали
Шофирконлик моҳир тикувчи “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг туман босқичига йўлланма олди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15799

Туманнинг чекка ҳудудларидан бири “Паттахон” МФЙнинг Янгиобод қишлоғида истиқомат қилаётган Қизлархон Хайруллаева бундан бирмунча вақт илгари “Аёллар дафтари” га киритилган эди. Қ.Хайруллаева тадбиркор аёлларга берилган имтиёз ва имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда хонадонидаги тикувчилик цехини кенгайтириб, бугунги кунда ўз маҳсулотларини Эрон, Арабистон, Хитой давлатларига экспорт қилишга ҳам эришмоқда.

#uzlidep #ayollar_qanoti

O'zLiDeP расмий канали
Депутат маҳаллададаги еттилик фаолиятини ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15800

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Пакнинг ўз сайлов округи бўлган Ўрта Чирчиқ туманидаги навбатдаги учрашувларида маҳаллалар фаолиятини кўздан кечирди.

Ўрта Чирчиқ тумани “Туркистон” МФЙда аҳоли хонадонларидаги томорқалардан фойдаланишнинг самарадорлигини кўздан кечирган депутат бир парча ердан юқори ҳосил олаётган омилкорлар билан ҳам мулоқотда бўлди.

#uzlidep #mahalla_yettiligi

O'zLiDeP расмий канали