O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15791

Савдо-саноат палатасида “Ёш тадбиркорлар Лигаси” лойиҳасининг тақдимотига бағишланган учрашув ўтказилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Савдо саноат палатаси раҳбарияти, тадбиркорлар, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда тадбиркорлик фаолиятига қизиқиши бор ёшларга ҳам назарий ҳам амалий билим ва кўникмалар бериш орқали уларда тадбиркорлик қобилиятини шакллантириш мақсад қилинди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Касбида аҳоли даромадларини ошириш борасида қилинаётган ишлар ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15792

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Шаҳноза Холмахаматова, партиянинг Қашқадарё вилояти Кенгаши депутатлари Касби туманидаги маҳаллаларда бўлиб, аҳолининг томорқаларидан самарали фойдалаётганликлари борасидаги ҳолатлар билан яқиндан танишди ва мулоқотлар қилди.

#uzlidep #deputatlar

O'zLiDeP расмий канали
Деҳқонободлик депутатлар билан мулоқот қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15794

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Деҳқонобод туманида бўлиб, сайловчилар билан мулоқотда бўлди, аҳоли даромадларини ошириш борасида ҳудудда амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Партия етакчиси дастлаб халқ депутатлари Деҳқонобод туман Кенгаши депутатлари билан учрашув ўтказди, уларнинг таклиф ва фикрларини, депутатларга аҳоли вакиллари томонидан илгари сурилаётган масалалар билан танишди.

Учрашув давомида Актам Хаитов Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган янги қонунлар, жумладан, ер участкаларига бўлган мулк ва ижара ҳуқуқини эътироф этишга қаратилган қонуннинг мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтирди. Мазкур қонун билан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишнинг аниқ тартиби белгиланаётгани таъкидланди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда

Савдо-саноат палатасида “Ёш тадбиркорлар Лигаси” лойиҳасининг тақдимотига бағишланган учрашув ўтказилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Савдо саноат палатаси раҳбарияти, тадбиркорлар, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда тадбиркорлик фаолиятига қизиқиши бор ёшларга ҳам назарий ҳам амалий билим ва кўникмалар бериш орқали уларда тадбиркорлик қобилиятини шакллантириш мақсад қилинди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Бюджет маблағлари ҳисобидан ортиқча сарф-харажатларга йўл қўймаслик лозим

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15793

Хабарингиз бор, бир қатор ташкилотлар қимматбаҳо автомобиллар харид қилиб, бунга бюджет маблағини сарф қилгани ҳақида ёзиб, уларни ортиқча харажатларга йўл қўймасликка чақирган эдик. Энди бўлса, баъзи давлат ташкилотлари давлат ҳисобидан қимматбаҳо мобил телефонлари харид қилишаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.

Эътибор қаратинг, Самарқанд вилояти прокуратураси 445 млн. сўмга 22 дона iPhone 14 Pro Max смартфонларини харид қилибди. Республика маънавият тарғибот маркази Тошкент вилояти бўлими 51 млн сўмга иккита iPhone 15 Pro Max сотиб олган. Яна бир қатор давлат ташкилотлари хусусан, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси – iPhone 14 Pro Max, 14,4 млн. сўмга, Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонаси – 24,7 млн. сўмга иккита Galaxy S23 Ultra смартфони, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) – 5 та iPhone 14 Pro 69,7 млн. сўмга, Кинематография агентлиги – 10 млн. сўмга битта Galaxy S22 Ultra, 19,8 млн. сўмга иккита Galaxy S22 Ultra ва 15,8 млн. сўмга битта iPhone 15 Pro, Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти (Сурхондарё) – 30,66 млн. сўмга иккита iPhone 15 Pro Max харид қилганини нима билан изоҳлаш мумкин.

#uzlidep #muhokama

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларни сиёсий жараёнлар билан яқиндан таништириб бориш мақсадида O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида "O'zLiDePда меҳмон" лойиҳаси доирасида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Тадбир меҳмони эса барчамизга ўз креативлиги ва ўткир қалами билан танилган инсон Qalampir.uz интернет нашри асосчиси ҳамда “Шуҳрат” медали соҳиби Қамариддин Шайхов бўлди.

#uzlidep #daqiqa

O'zLiDeP расмий канали
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15795

Навбатдаги саралаш босқичи Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган “Қадрдон”, “Беғубор”, “Увайсий”, “Биллур”, “Собиробод” маҳаллаларида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида бўлиб ўтди.

#uzlidep #ayollar_qanoti

O'zLiDeP расмий канали