O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.92K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Келажак авлодга муносиб иш ўринини яратиш бугунги давр талаби

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15788

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👉 "Очиқча гаплашамиз" лойиҳасининг навбатдаги меҳмони Қонунчилик палатаси депутатлари Шаҳноза Холмахаматова ва Мадина Баратова бўлди.

Унда O'zLiDeP фракцияси аъзолари ўтган 4 йил давомида қандай натижаларга эришгани, келгусидаги мақсад ва режалари ҳақида тўхталиб ўтган.

#uzlidep #ochiqcha_gaplashamiz

O'zLiDeP расмий канали
Гулчилар фаолияти ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15782

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси, халқ ноиби Хуршидахон Халилова бошчилигидаги ишчи гуруҳи Асака туманида бўлиб, “Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган тадбиркор Махмуджон Ёқубжонов хонадонида “Менинг сердаромад боғим” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ўтказди.

#uzlidep #tomorqa

O'zLiDeP расмий канали
Паркентда туризм ва енгил саноат соҳасида фаолият юритаётган йирик тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15790

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодир Абдувалиевнинг Олмалиқ шаҳри ва Паркент туманидаги йирик тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан ўтказилган учрашувларида ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш дастури ижроси ва бошқа масалалар бўйича уларни қийнаётган муаммолар ўрганилди.

#uzlidep #deputatlar

O'zLiDeP расмий канали
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15791

Савдо-саноат палатасида “Ёш тадбиркорлар Лигаси” лойиҳасининг тақдимотига бағишланган учрашув ўтказилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Савдо саноат палатаси раҳбарияти, тадбиркорлар, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда тадбиркорлик фаолиятига қизиқиши бор ёшларга ҳам назарий ҳам амалий билим ва кўникмалар бериш орқали уларда тадбиркорлик қобилиятини шакллантириш мақсад қилинди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Касбида аҳоли даромадларини ошириш борасида қилинаётган ишлар ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15792

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Шаҳноза Холмахаматова, партиянинг Қашқадарё вилояти Кенгаши депутатлари Касби туманидаги маҳаллаларда бўлиб, аҳолининг томорқаларидан самарали фойдалаётганликлари борасидаги ҳолатлар билан яқиндан танишди ва мулоқотлар қилди.

#uzlidep #deputatlar

O'zLiDeP расмий канали
Деҳқонободлик депутатлар билан мулоқот қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15794

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Деҳқонобод туманида бўлиб, сайловчилар билан мулоқотда бўлди, аҳоли даромадларини ошириш борасида ҳудудда амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Партия етакчиси дастлаб халқ депутатлари Деҳқонобод туман Кенгаши депутатлари билан учрашув ўтказди, уларнинг таклиф ва фикрларини, депутатларга аҳоли вакиллари томонидан илгари сурилаётган масалалар билан танишди.

Учрашув давомида Актам Хаитов Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган янги қонунлар, жумладан, ер участкаларига бўлган мулк ва ижара ҳуқуқини эътироф этишга қаратилган қонуннинг мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтирди. Мазкур қонун билан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишнинг аниқ тартиби белгиланаётгани таъкидланди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали