O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Депутатлар ва O’zLiDeP фаоллари Нарпайда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15760

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўз Ризаев, O’zLiDeP Самарқанд вилояти кенгаши раҳбари И.Ботиров ва партия фаоллари Нарпай тумани Оқтош шаҳарчасида жойлашган Давлат хусусий шерикчилик асосидаги “Оқтош кўзмўнчоқлари” МТТ да бўлиб, бу ердаги шароитлар билан танишди. Болалар ва тарбиячилар билан мулоқотда бўлди.

#uzlidep #deputatlar

O'zLiDeP расмий канали
Аҳолига қонунчиликдаги янгиликлар тушунтирилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15768

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Сирдарё вилояти Оқолтин туманига ташриф буюрдилар.

Мулоқотлар чоғида туманда “Сайхунобод тажрибаси”ни оммалаштириш, аҳоли даромадини оширишда тадбиркорлик, томорқа ва уй хўжалигидан самарали фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали
Депутат ғаллаороллик сайловчилар билан мулоқотда бўлди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15762

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Феруза Нигматова ўзи сайланган 35- “Ғаллаорол” сайлов округидаги сайловчилар билан учрашув чоғида, ҳудудда томорқачиликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

#uzlidep #faoliyat

O'zLiDeP расмий канали
Депутат талабаларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15765

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўз Ризаев ва партия фаоллари Самарқанд давлат чет тиллар институти Нарпай хорижий тиллар факультетида профессор ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлар билан учрашди.

#uzlidep #faoliyat

O'zLiDeP расмий канали
Депутат “маҳалла еттилиги” фаолиятини ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15766

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Шахноза Холмахаматова Яккабоғ тумани “Жамбул” маҳалласи ҳамда Шаҳрисабз туманидаги “Оқдарё” маҳалласи аҳолиси, маҳалла еттилиги билан мулоқот қилди.

#uzlidep #mahalla_yettiligi

O'zLiDeP расмий канали
Депутатлар талабалар билан экология мавзусида қизиқарли суҳбат қурдилар

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15767

O’zLiDeP Наманган шаҳар кенгаши ташаббуси билан НамДУнинг биотехнология факультети табиий фанлар йўналиши талабалари, таълим-тарбия маслаҳатчилари билан "Депутат ва ёшлар" учрашуви ташкилланди.

#uzlidep #faoliyat

O'zLiDeP расмий канали