O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
8.54K subscribers
30K photos
3.25K videos
53 files
15.2K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Депутат Қарши шаҳридаги хусусий боғча, мактаб ва клиникалар фаолиятини ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15744

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Шаҳноза Холмахаматова Қарши шаҳрида фаолият кўрсатаётган нодавлат таълим ва мактабгача таълим, оилавий боғчалар ҳамда хусусий клиникаларда ўрганишлар олиб борди.

#uzlidep #faoliyat

O'zLiDeP расмий канали
Депутат “Сувчилар мактаби” фаолияти билан танишди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15746

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Наврўз Ризаев сайловчилар билан учрашуви давомида Оқдарё туманида ташкил этилган “Сувчилар мактаби” фаолияти билан ҳам танишди.

#uzlidep #faoliyat

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ёш Сиёсатчилар лигаси" лойиҳасининг навбатдаги меҳмони O'zLiDeP нашри “ХХI аср” ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири, тажрибали журналист Норқобил Жалилов бўлди.

#uzlidep #daqiqa

O'zLiDeP расмий канали
Қарши шаҳридаги ёшлар кичик саноат зонаси ҳамда касаначилик маркази фаолияти билан танишилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15747

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Шаҳноза Холмахаматова Қарши шаҳридаги 2 гектар майдонда ташкил этилган ёшлар кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди.

Шунингдек, Қарши туманидаги Янги Батош маҳалласида фаолият кўрсатаётган касаначилик маркази фаолияти ҳам ўрганилди.

#uzlidep #faoliyat

O'zLiDeP расмий канали
Самарқанд шаҳридаги нодавлат таълим муассасалари фаолияти ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15749

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Атхам Шадманов ушбу нодавлат таълим муассасасида бўлиб, бугунги кунда хусусий таълимга берилган эътибор, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

#uzlidep #faoliyat

O'zLiDeP расмий канали
Иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришга қаратилган тарихий ҳужжатлар имзоланди

Олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар.

Ташриф давомида Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг деярли барча йўналишларини қамраб олувчи 28 та ҳужжат, жумладан:

Саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

Саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

Фанлар академиялари ўртасидаги илмий ҳамкорлик тўғрисида битим;

давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари, халқаро автомобиль ва авиация қатновлари тўғрисидаги битимларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида баённомалар;

Ветеринария ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш идоралари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

маданият ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик, агросаноат мажмуидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “йўл харита”лари;

Андижон, Наманган, Сирдарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Сўғд вилояти, Қашқадарё вилояти ва Хатлон вилояти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар ва 2024-2026 йилларга мўлжалланган “йўл харита”лари ҳамда бошқа ҳужжатлар имзоланди.

#uzlidep #tashrif

O'zLiDeP расмий канали
Депутат талаба ёшлар билан мулоқот қилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15750

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўз Ризаев, O’zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши раиси Илҳом Ботиров ва партия фаоллари Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиалида учрашув ўтказди.

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали
Оқдарёлик тадбиркор ва фермерлар билан мулоқот қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15751

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўз Ризаев ҳамда O'zLiDeP масъуллари Оқдарё туманидаги иқтисодиёт сектори вакиллари, банк ходимлари, тадбиркор ва фермерлар билан учрашди, уларга кўрсатилаётган хизматлар билан яқиндан танишишди.

#uzlidep #tadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали