O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.87K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Депутат талаба ёшлар билан мулоқотда бўлди

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали
Тараққиёт салоҳиятли кадрларга боғлиқ

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15719

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан Наманган давлат университети тарих факультети битирувчи талабалари иштирокида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ташкил этилди.

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали
Бувайдалик сайловчилар қонунчиликдаги янгиликлар билан таништирилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15740

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ташкил қиляпти.

Қонунчилик палатаси депутатлари Шухрат Шарафутдинов ҳамда Мавлуда Ибрагимовалар Бувайда туманида аҳоли вакиллари билан мулоқотда бўлди.

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали
Депутат талаба ёшлар билан мулоқот қилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15750

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўз Ризаев, O’zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши раиси Илҳом Ботиров ва партия фаоллари Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиалида учрашув ўтказди.

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали
Аҳолига қонунчиликдаги янгиликлар тушунтирилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15768

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Сирдарё вилояти Оқолтин туманига ташриф буюрдилар.

Мулоқотлар чоғида туманда “Сайхунобод тажрибаси”ни оммалаштириш, аҳоли даромадини оширишда тадбиркорлик, томорқа ва уй хўжалигидан самарали фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

#uzlidep #muloqot

O'zLiDeP расмий канали
Депутат энг олис ҳудудларда яшаётган фуқаролар дардини эшитди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15926

#uzlidep #muloqot

@uzlidep
Термизлик 56 нафар хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтказилди

O‘zLiDeР Сурхондарё вилояти Кенгаши "Аёлллар қаноти", Термиз шаҳар Кенгаши депутати Б.Абраев, O’zLiDeP Термиз шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари А.Тангиров бошчилигида Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди.

Партиянинг "Соғлом оила - мустаҳкам оила" лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган кўрикда фуқароларни мутахассис шифокорлар тиббий кўрикдан ўтказишди. Аниқланган касалликлар бўйича зарур тавсиялар берилди.

Жараёнда тўғри овқатланиш, никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти, шахсий гигиена, бола парвариши, репродуктив саломатлик борасида аёлларимизнинг тиббий саводхонлигини ошириш бўйича тушунчалар берилди.

#uzlidep #muloqot

@uzlidep
➡️Шаҳрихонлик тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

🗣O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан Шаҳрихон тумани Ҳунармандлар марказида “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.

Мулоқотни O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова кириш сўзи билан очиб, Президентимизнинг 2024 йил 30 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш ва уларга кўмаклашиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш мақсад қилинганини алоҳида таъкидлади.

Учрашувда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Одинахон Отахонова қонунчиликдаги янгиликлар ва давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида сўз юритилиб, соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилиб борилаётганини таъкидлади.

Мулоқот давомида тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар ҳақида гапиришди.

#uzlidep #muloqot

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
➡️Депутат “Янгиҳаёт”ликлар муаммоларини ўрганди

🗣Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова Уйчи тумани, “Янгиҳаёт” МФЙ аҳолиси билан учрашди.

Учрашувда давлатимиз раҳбари раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар мазмун-моҳияти муҳокама қилинди.

Учрашувда Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибасига кўра иқтисодий комплекс маҳаллага туширилгани ва бунинг ҳисобига 4 мингдан ортиқ маҳалла саноат ва қишлоқ хўжалигига ихтисослашгани, 1 миллион 600 минг аҳоли расмий банд бўлганлиги таъкдиланди. Айниқса, “Уйчи тажрибаси”, тадбиркорлар ва бизнес билан шуғулланиш истагидаги аҳоли билан манзилли ишлаш тизимини яратгани алоҳида эътироф этилди.

Мулоқот давомида тилга олинган муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича режалар белгиланди.

#uzlidep #muloqot

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
➡️Тўрткўллик тадбиркорларнинг муаммолари эшитилди

🗣O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Тўрткўл тумани ҳокимияти мажлислар залида “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” лойиҳаси доирасида навбатдаги семинар ташкил қилинди.

Семинарда тадбиркорлар учун яратилган имтиёзлар, банклар томонидан жисмоний шахслар учун берилаётган кредитлар, субсидия ажратиш ва таълим кредити бўйича ҳам батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида тадбиркорларнинг таклиф ва муаммолари ҳам тингланди. Жумладан, Тўрткул туманидаги “Зуҳра Юлдуз” туйхона раҳбари туйхонани реконструкция қилиш учун кредит маблағи сўрагани аммо банк айрим сабабларга кўра аризани рад қилиб келаётганини айтди. Мурожаат депутатлик назоратига олинди.

#uzlidep #muloqot

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
➡️Зоминда 7 миллион 156,4 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинган

🗣Халқ депутатлари Зомин туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитувида партия гуруҳи аъзоси Бекзод Шукуров Зомин туман ҳокими ўринбосаридан хорижга қандай маҳсулотлар экспорт қилинаётгани ҳақида савол билан мурожаат қилди.

Маълум бўлдики, жорий йилда туманда жами 15 млн. 327 минг доллар, шундан саноат йўналишида 4 млн. 247,0 минг долларлик, қишлоқ хўжалиги йўналишида 11 млн. 80,0 минг долларлик маҳсулотлар экспортини амалга ошириш топшириғи белгиланган.

Ҳозиргача жами 7 млн. 156,4 минг доллар, шундан саноат йўналишида 4 млн. 270 минг доллардан ошиқ, мева - сабзавот маҳсулотлари йўналишида 2 млн. 885 минг доллардан ошиқ маҳсулотлар экспорт қилинган.

#uzlidep #muloqot

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM