O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.51K subscribers
29.5K photos
3.17K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Партиянинг жамоатчилик назорати доирасидаги тадбирлари давом этмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15064

Белгиланган жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида Тошкент вилоятида ҳам ҳудудларда ижтимоий соҳа объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш давом этмоқда.

Партия Тошкент вилоят Кенгаши, Халқ депутатлари ҳудудий ва маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари, “Электр тармоқлари”, “Газ таъминоти”, “Сув таъминоти” корхоналари мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ 2023-2024 йиллардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини жуда катта синчковлик билан ўрганишмоқда.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
O’zLiDeP ҳаётимга мазмун бахш этди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15060

2021 йилда Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси томонидан эълон қилинган “Энг намунали аёл иш берувчи” танловида иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллаб, иккинчи марта Президент совғаси “SPARK” автомашинаси билан тақдирландим. 2022 йил “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланганман.

#uzlidep #20yil

O'zLiDeP расмий канали
Камчиликлар бартараф этилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15067

Жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида Наманган вилоятида ижтимоий соҳа объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Партия ишчи гуруҳи Ўчқўрғон туманида жамоатчилик назоратини туман мактабгача ва мактаб таьлим бўлимига қарашли 29-сонли мактабдан бошлади. Муассаса биноси гарчи эски типда қурилган бўлсада, ҳолати яхши, коридор ва хоналарнинг иситиш тизимлари соз ҳолатга келтирилган. Мактабнинг 2 та иситиш қозонхонаси бўлиб, кўмир билан ишлашга мослашган. Бу йилги мавсумга 27,5 тонна кўмирни заҳира қилиш режалаштирилган ва ҳозирга қадар 22,20 тоннаси олинган.

Тумандаги 51-сонли мактабгача таьлим ташкилотида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилганда айрим камчиликлар борлиги аниқланди.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP жамоаси 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни билан соҳа вакилларини муборакбод этади!

#uzlidep #ichkiishlarorganlarixodimlarikuni

O'zLiDeP расмий канали
«O'zLiDeP 20 ёшда: Ёшлар билан бирга» лойиҳаси доирасида учрашув ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15057

Лойиҳа доирасида Самарқанд вилоятидаги Ўзбекистон-Финландия педагогика институти талаба-ёшлар иштирокида ўтказилган тадбирда O'zLiDePнинг ғоявий мақсадлари, ёшларни ҳуқуқий билимларини янада ошириш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятининг ўсишга кўмаклашишга қаратилди.

#uzlidep #yoshlarqanoti

O'zLiDeP расмий канали
Жиззахлик талабалар иштирокида “O‘zLiDeP ёшлар билан” лойиҳаси дорасида очиқ мулоқот ташкил этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15065

#uzlidep #yoshlarbilan

O'zLiDeP расмий канали
Депутатлик гуруҳи йиғилишида куз-қиш масумига тайёргарлик масаласи муҳокама этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15074

Партия ишчи гуруҳи белгиланган жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда. Йиғилишда бу борада олиб борилган ўрганиш якунлари атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидландики, Наманган вилоятидаги 182 та умумтаълим мактабидан 33 тасида, 172 та мактабгача таълим ташкилотидан 41 тасида, 46 та соғлиқни сақлаш муассасасидан 15 тасида мавсумга тайёргарлик бўйича камчиликлар, ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар борлиги аниқланган. Жумладан, Наманган шаҳридаги 17, 27-мактабларда, Уйчи туманидаги 28, 39, 45-мактабларда биноларни, иситиш тизимини, қозонхонани таъмирлаш ишлари ҳозирга қадар якунига етмаганлиги, яна бошқа бир қатор камчилик ва муаммолар борлиги кўрсатиб ўтилди.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
Депутатлар Ғаллаорол туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳисоботини эшитди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15071

#uzlidep #eshituv

O'zLiDeP расмий канали
Партиянинг ҳудудий кенгашлари ва депутатлик гуруҳларидан фаоллик талаб қилинмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15073

Йиғилишда Президентимизнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган устувор мақсад ва вазифалар ижросига эътибор қаратилди.

#uzlidep #deputatlik

O'zLiDeP расмий канали
Қашқадарёлик талаба-ёшлар волонтёрлик фаолиятига катта қизиқиш билдирди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15072

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши фаолияти таҳлил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15070

O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгашининг навбатдаги йиғилишида 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар ва кейинги устувор вазифалар кўриб чиқилди.

#uzlidep #faoliyattahlili

O'zLiDeP расмий канали