O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.51K subscribers
29.6K photos
3.19K videos
50 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
8 МАРТ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

O'zLiDeP расмий канали
Аёлларимиз бахти — халқимиз, жамиятимиз бахти

O‘zLiDeP ва партиянинг парламентдаги фракцияси оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган опа-сингилларимизни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни – эзгулик ва гўзаллик байрами билан муборакбод этади.

Ушбу қутлуғ айёмда опа-сингилларимизга энг самимий, эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

Президентимиз кеча Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида билимли, истеъдодли, фаол ва фидойи аёлларимизни Янги Ўзбекистоннинг олтин фонди, дея таърифлади. Юксак эътирофга сазовор бўлганлар орасида Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг ташаббускор, ишбилармон, фермер ва депутат аёлларининг борлиги бизга юксак фахр-ифтихор туйғуларини бағишламоқда.

Мамлакатимизда хотин-қизлар тобора кўпроқ эъзозланаётгани, қўллаб-қувватланаётгани, уларнинг ҳаёт ва меҳнат шароитларини яхшилаш, уларга дахлдор ижтимоий муаммоларни ҳал этишга устувор аҳамият қаратилаётгани алоҳида эътиборга лойиқ.

O‘zLiDeP ҳам давлатимиз сиёсатига ҳамоҳанг иш юритиб, дастурий мақсадларини амалга ошириш – хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш, гендер тенгликни таъминлаш, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, улар учун янги иш ўринлари яратиш борасида қизғин фаолият олиб боряпти.

Тилагимиз — оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинглар! Зеро, аёлларимиз бахти — халқимиз, жамиятимиз бахти. Нафосат ва гўзаллик, лобарлик, зеболик Сизларни ҳеч қачон тарк этмасин!

Актам ХАИТОВ
,
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари
Хотин-қизларга бўлган эътибор йилдан йилга кучайиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14070

Кўпдан буён қийнаб келган уй-жой муаммосини ечиш мақсадида катта дастурлар амалга оширилаётир. Агар 2017 йилда мамлакатимиз бўйича қарийб 8 минг квартирали 191 та кўп қаватли уй-жой қурилган бўлса, ўтган йили – 56 минг квартирали 1433 та уй-жой барпо этилди. Жорий йилда эса яна 90 минг хонадон учун турар-жойлар қурилади. Қолаверса, ўтган йили 14 мингга яқин опа-сингилларимизнинг уй-жой шароити яхшиланди, қарийб 7 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга ижара тўловлари қоплаб берилди.

#uzlidep #ayollarqanoti

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP олдидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14068

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда дастлаб Президентимизнинг куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд раҳбарияти билан учрашувидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Конституциямизни такомиллаштириш борасида ташаббусни илгари сурган партия сифатида O'zLiDeP аъзолари, Қонунчилик палатасидаги, ҳудудий ва туман кенгашларидаги 2 минг 300дан зиёд партия депутатлари фаол қатнашдилар.

Мажлисда “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармонидан келиб чиқувчи партия ва фракция олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

#uzlidep #konstitutsiya #davlatdasturi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Оналар – бутун башариятнинг тарбиячиларидир

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14071

Хотин-қизлар ҳақида, уларнинг қандай тенгсиз латофат ва нафосат соҳибаси, эзгулик ва фидойилик рамзи, хонадонларимизнинг файзу фариштаси экани ҳақида тарихимизда улуғ мутафаккирлар, шоир ва алломалар қанча-қанча дил сўзларини баён этганлар. Сиз, гўзал ва бетакрор, қадрдон аёлларимиз ҳақида кўплаб таърифлар келтириш мумкин. Мутафаккир жадид бобомиз Абдурауф Фитрат таъбири билан айтганда, “Оналар – бутун башариятнинг тарбиячиларидир”.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Аёли шарафланган, эъзозланган юртда қут-барака, файзу тароват ҳамда ривожланиш бўлади

👉 Батафсил

Сўнгги йилларда “Аёллар дафтари” доирасида ҳам катта тадбирлар амалга оширилмоқда. Қисқа муддатда салкам 642 минг нафар опа-сингилларимизга амалий ёрдам кўрсатилганини эътироф этиш жоиз.

#uzlidep #Munosabat

@uzlidep
9 МАРТ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ноқонуний “снос”, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ОАВнинг эркинлиги” - депутат Зафар Худойбердиев янгиланаётган Конституция ҳақида

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
Партия Сайловолди дастуридан: Хотин-қизлар тадбиркорлиги ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз

#uzlidep #saylovoldidasturimizamalda

O'zLiDeP расмий канали
☝️ Бугун, 9 март куни соат 15:00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокама қилинади.

👉 Мазкур тадбир “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон” телеканаллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти, youtubeдаги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

#uzlidep #live

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Амалдаги Конституциямиз 65 фоизга янгиланмоқда" - O'zLiDeP ва “Миллий тикланиш” фракцияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
Конституцион ислоҳотлар

ҲАҚИҚИЙ ХАЛҚ КОНСТИТУЦИЯСИ ПОЙДЕВОРИ ЯРАТИЛАДИ

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14073

Конституциямизни такомиллаштириш ташаббуси билан чиққан партиямиз фракцияси Конституциявий комиссия ва жойлардаги депутатларимиз, аъзоларимиз билан биргаликда фаол иш олиб борди. Айниқса, асосий электоратимиз бўлган тадбиркорлар, ишбилармонлар, кластер ва фермерлар лойиҳанинг муҳокамасига бефарқ бўлмади, кўплаб таклифлар беришди, бу ўзгаришларни қўллаб-қувватлашяпти. Партиямизнинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб берилган таклифлар қонун лойиҳасида акс этди.

#uzlidep #konstitutsiya #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Аҳолининг уй-жой олишга бўлган ҳуқуқи Конституцияда мустаҳкамлаб қўйиляпти" - Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Мавлуда Ходжаева янгиланаётган Конституция ҳақида

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
❗️Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Конституциянинг моддалари амалдаги 128 тадан 155 тага кўпайиб, нормалари 275 тадан 434 тага ошгани, яъни, Асосий қонунимизнинг 65 фоиз матни халқимиз таклифлари асосида янгилангани, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар уч ярим бараварга кўпайгани ҳамда шулардан келиб чиқиб, лойиҳани янги таҳрирдаги Конституция сифатида қабул қилиш учун барча асослар етарли эканлиги таъкидланди.

Қайд этилганидек, Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг ваколатлари сезиларли даражада кенгаймоқда, икки палата ишидаги такрорланишлар бартараф этилиб, ҳар бирининг масъулият соҳаси аниқ белгиланмоқда. Хусусан, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари амалдаги 5 тадан 12 тага, Сенатда эса, 14 тадан 18 тага кўпаймоқда.

Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш, Давлат бюджети ижросини назорат қилиш, Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш каби ваколатлар бевосита халқ томонидан тўғридан-тўғри сайланадиган Қонунчилик палатаси ваколатига ўтказилмоқда. Бу ўзгариш қуйи палатанинг вакиллик табиатига ва илғор хорижий тажрибага тўла мос келади.

Янгилаётан Конституцияда Бош прокурор, Ҳисоб палатаси раҳбарлигига номзодлар аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин Президент томонидан тайинланиши, шунингдек Монополияга қарши орган ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарлари Сенат томонидан сайланиши амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлигига номзод аввал Сенат билан маслаҳатлашилгандан кейин Президент томонидан тайинланиши тартиби жорий этилмоқда.

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида Судялар олий кенгашининг барча аъзоларини Сенат томонидан сайлаш тизимини киритиш таклифи киритилмоқда.

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар24: O'zLiDeP олдидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14068

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Батафсил видеолавҳада 👆

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Актам Хаитов: O’zLiDeP фракцияси, 2300дан ортиқ жойлардаги депутатларимиз, БПТлар, фаол аъзоларимиз асосий Қонунимизни такомиллаштиришда ўз ҳиссасини қўшганини алоҳида эътироф этамиз

Партиямизнинг 14 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотларининг барчасида, корхона ва ташкилотларда муҳокамалар ўтказилди

Партиямизнинг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб берилган кўплаб таклифлар қонун лойиҳасида акс этди

Лойиҳада ерни қонунга мувофиқ хусусийлаштириш мумкинлигининг алоҳида белгиланаётганлиги жуда кўп тадбиркорлар учун тарихий адолатни юзага чиқаряпти

Товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий эркин ҳаракатланишининг Конституцияда белгиланиши тадбиркорлар учун жуда муҳим норма

41-моддада ҳам банк амалиёти, ҳам ҳисобварақларининг сир тутилиши кафолатланиши ҳам халқаро нормаларга жавоб беряпти

Янгиланаётган Конституциямиз “Инсон қадри учун” йўналтирилган ислоҳотларга тўла мос келади, партиямиз электорати хоҳишини ифода этади

#uzlidep #konstitutsiya #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
10 МАРТ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

O'zLiDeP расмий канали
📆10 март – Халқаро аёл судьялар куни

👩‍⚖️ БМТ Бош ассамблеясининг 2021 йил 28 апрелидаги 75/274-сонли резолюциясига асосан 10 март “Халқаро аёл судьялар куни” деб эълон қилинди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда судьялар орасидаги хотин-қизларнинг улуши қарийб 15 фоиз (180 нафар)га етган.

2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларига кўра, судьялар орасида хотин-қизлар улушини ошириш 2025 йилда 20 фоизга, 2030 йилда 30 фоизга етказиш назарда тутилган.

#uzlidep #bugungikun #ayolsudyalar

O'zLiDeP расмий канали
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига раҳбарлик қилиш институти бекор қилинади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14079

Кеча 9 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги масала муҳокама қилинди. Ушбу муҳокамалар бугун ҳам давом этади.

Лойиҳада маҳаллий давлат ҳокимияти бошқарувига оид нормани қўллаш борасида норма киритилган. Унга кўра ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига раҳбарлик қилиш институти бекор қилиняпти.

Кенгаш раиси ва ҳокимнинг алоҳида-алоҳида мансабдор шахслар сифатида белгилаш бу – маҳаллий даражада ҳокимиятлар мувозанатини таъминлаш йўли бўлади.

#uzlidep #konstitutsiya #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
❗️Айни вақтда ўтаётган Қонунчилик палатасининг мажлисида Депутатлар томонидан Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум санасини 2023 йил 30 апрел деб белгилаш ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг референдумни ўтказиш тўғрисидаги қарори юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судининг хулосасини олиш тўғрисидаги масала ҳам қўллаб-қувватланди.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали