O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.91K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Давлат дастури: жорий йилда иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш мақсад қилинган

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14048

Дастурда тилга олиб ўтилган устувор вазифалар орасида 2026 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичини қўшимча 30 млрд кВт соатга ошириб, жами 104млрд кВт соатга етказиш учун Бухоро, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида умумий қуввати 800 мВт бўлган қуёш электр станцияларини қуриш лойиҳалари доирасида тендерларни якунлаб, 5 та битимни имзолаш режалаштирилганлиги эътиборга сазовордир.

#uzlidep #davlatdasturi #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Давлат дастурида 11 млрд долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши кўзда тутилган

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14049

Фармонда кўрсатиб ўтилган дастурий вазифалар мамлакатимиз иқтисодини барқарор ўсиши, аҳолининг ҳаёт даражасини янада яхшилаш, камбағалликни қисқартиш борасидаги ислоҳотларимизни янада жадаллаштириш баробарида Янги Ўзбекистонимизни барпо этишда иқтисодий таянч бўлиб хизмат қилади.

#uzlidep #davlatdasturi #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Давлат дастури халқ манфаатларига хизмат қилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14052

Айниқса, партиямизнинг асосий электорати бўлган тадбиркорлар манфаати ҳам алоҳида эътироф этилган. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида 2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади. Бу ҳам ишбилармон қатламга яратилган кенг имкониятлардан биридир.

#uzlidep #davlatdasturi #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Давлат дастури: қишлоқларда ижтимоий муаммоларни бартараф этишга эътибор қаратилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14053

750 мингта янги деҳқон хўжаликларини тадбиркорга, ер эгасига айлантириш, бунинг ҳисобига қишлоқларда ижтимоий муаммолар, аввало ишсизлик ва камбағаллик масаласини ҳал этишнинг замирида улкан инсонпарварлик ётганини кўриш мумкин.

#uzlidep #davlatdasturi #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Давлат дастури: хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштироки таъминланади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14059

Жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка муросасизлик муҳитини яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга доир аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилган.

#uzlidep #davlatdasturi #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт асосий “драйвер” соҳага айланади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14060

Ҳар бир даврда тараққиёт учун “локомотив” вазифасини ўтайдиган соҳа ва йўналишлар бўлади. Бугунги кунда тараққий этган давлатлар қаторидан жой олишнинг синалган воситаси – илғор замонавий ахборот-коммуникация, интернет ҳамда рақамли технологиялар соҳасидаги билимларни чуқур эгаллаш, уларни тараққиётнинг етакчи соҳасига айлантиришдан иборатдир.

#uzlidep #davlatdasturi #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O'zLiDeP олдидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14068

Бугун O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда дастлаб Президентимизнинг куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд раҳбарияти билан учрашувидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Конституциямизни такомиллаштириш борасида ташаббусни илгари сурган партия сифатида O'zLiDeP аъзолари, Қонунчилик палатасидаги, ҳудудий ва туман кенгашларидаги 2 минг 300дан зиёд партия депутатлари фаол қатнашдилар.

Мажлисда “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармонидан келиб чиқувчи партия ва фракция олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

#uzlidep #konstitutsiya #davlatdasturi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP олдидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14068

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда дастлаб Президентимизнинг куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд раҳбарияти билан учрашувидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Конституциямизни такомиллаштириш борасида ташаббусни илгари сурган партия сифатида O'zLiDeP аъзолари, Қонунчилик палатасидаги, ҳудудий ва туман кенгашларидаги 2 минг 300дан зиёд партия депутатлари фаол қатнашдилар.

Мажлисда “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармонидан келиб чиқувчи партия ва фракция олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

#uzlidep #konstitutsiya #davlatdasturi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасини ёшлар, тадбиркорлар иштирокида муҳокама қилиш ва таклифлар олишга қаратилган давра суҳбати ташкил қилинди.

#uzlidep #davlatdasturi

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат дастури лойиҳасига қатор таклифлар билдирилди

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Стратегиянинг Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш йўналиши бўйича тузилган ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди.

Давлат дастури лойиҳаси муҳокамаси Чиноз туманидаги қарийб мингга яқин ишчи-ходимлар меҳнат қилувчи трикотаж кийим-кечакларни экспорт қиладиган йирик “PRONTO TEXTILE GROUP” МЧЖда ташкил этилди.

Партия вакилларининг навбатдаги манзилларидан бири Чиноз туманида жойлашган оилавий поликлиника бўлди.

#uzlidep #davlatdasturi

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат дастури – тараққиётга хизмат қилувчи ҳужжат
#26feb #uzbekiston24

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони қабул қилинди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилги давлат дастурида партиямиз фаолларининг билдирган таклифлари акс этганлиги бизни янада қувонтирди ва олдимизга катта масъулият талаб қилади.

#uzlidep #davlatdasturi

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат дастури: тараққиёт йўлидаги комплекс чора-тадбирлар
#27feb #uzbekiston24

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг кенгайтирилган қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармонидан келиб чиқувчи O’zLiDeP ва унинг фракцияси олдида турган долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда сўз олганлар Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг барчаси халқимизнинг ҳаёт даражаси янада яхшилаш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ошишига хизмат қилишини қайд этдилар.

Дастурда белгиланган долзарб вазифаларни оғишмай амалга ошириш, унинг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатлами орасида тарғиб қилиш ҳамда ҳужжатда назарда тутилган мақсадларнинг самарали ижро этилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш лозимлигини таъкидладилар.

#uzlidep #davlatdasturi

O'zLiDeP расмий канали
Жорий йилги давлат дастури ижросини таъминлашдаги долзарб вазифалар белгилаб олинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15577

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилотида Президентимизнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлашда депутатлар ва партия фаолларининг иштирокига бағишланган йиғилиш ташкил этилди.

#uzlidep #davlatdasturi

O'zLiDeP расмий канали