O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.61K subscribers
29.7K photos
3.21K videos
51 files
15.1K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
7 ЯНВАРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

O'zLiDeP расмий канали
Депутатлар бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлашда назорат ўрнатди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13756

Депутатлар туманнинг Беклар маҳалласида бўлиб, фуқаролар мурожатларини тинглашди. Мазкур маҳалла учта катта қишлоқдан иборатлиги ва маҳаллада уч мингдан ортиқ фуқаролар истиқомат қилаётганлигини инобатга олиб, маҳалла ҳудудида янги мактабгача талим муассасаси қуриш таклифи билдирилди.

Шунингдек, депутатлар сектор раҳбарлари ва тегишли масъуллар билан биргаликда тумандаги “Мирбозор деҳқон бозори” даги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси фаолияти билан танишдилар ва бозордаги маҳсулотлар нарх-навосининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик, савдо жараёнларида санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши юзасидан туман масъулларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали
Депутат ташаббуси билан маҳаллага янги трансформатор ўрнатиб берилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13752

Дастлаб “Деҳқонобод” МФЙ даги 37-умумтаълим мактабини иситиш масаласи ўрганилди.

Шунингдек, “Терсак” МФЙ даги фуқароларнинг трансформатордаги носозлик билан боғлиқ мурожаати жойига чиқиб ўрганилди. Трансформатордаги носозлик туман электр тармоқлари мутахассислар томонидан бартараф этилди.

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали
📍Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Бухоро вилоятидан сайланган O'zLiDeP депутатлари

👉 Фракция аъзолари рўйхати

✍️ Депутатга мурожаат

#uzlidepdeputatlari

O'zLiDeP расмий канали
Зафар Худойбердиев Наманган вилояти Норин туманида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13758

Ўз навбатида, аҳолини ўйлантираётган муаммоларни тинглаб, маҳаллий Кенгаш депутатлари билан биргаликда уларни жойига чиқиб ўрганди. Хусусан, 1-касб-ҳунар мактабида ўтказилган учрашувларда "Сирмоқ" маҳалласи фуқаролари томонидан кўтарилган мурожаатлар тегишли ташкилотлар билан биргаликда бартараф этилди.

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали
Депутат "Обод маҳалла" дастури ижросини танқидий ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13763

Абдулла Рузметов Урганч туманида “Обод маҳалла” дастурига кирган “Анжирчи” маҳалласида бўлди.

Маҳаллада 9,3 млрд. сўмга 28 км узунликдаги ичимлик сув тармоқларини қуриш таъмирлаш режалаштирилган. Ўрганишлар жараёнида эски сув қувурлари ва сув қудуғидан сув сизиб чиқиб исроф бўлаётгани аниқланди.

15,3 км узунликдаги ички йўллари таъмирлангани ҳақидаги маълумотлар ҳам халқ нойибини қониқтирмади. Негаки қоғозда ишлар якунланган аммо сифатли амалга оширилмаган.

Шунингдек, электр, тарнсформатор ўрнатиш, йўлларни созлаш ишлари амалга оширилмасдан қолиб кетган.

Урганч шаҳридаги “Наврўз” маҳалласида эса чиқинди ташишга мўлжалланган махсус транспортлар ҳам ўз вақтида чиқиндиларни олиб кетмаслиги аҳолининг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Дастур доирасида барча ишлар қилинди деганига қарамай, маҳаллада 27 та янги тунги ёритиш устинлари ўрнатилмаганлиги ҳам маълум бўлди.

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали
Ўзбекистонда доллар курси пастлади

1 АҚШ долларининг расмий курси 19,13 сўмга тушиб, 11 минг 300,01 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 029,99 сўмга баҳоланиб, 135,84 сўмга баландлади.
Шунингдек, 1 рубль 155,86 сўм этиб белгиланиб, 1,76 сўмга тушди.

#valyutalarkursi

O'zLiDeP расмий канали
Партия ҳудудий кенгашлари ва депутатлар Мурожаатномада белгиланган вазифалар ижросига масъуллигини ҳис қилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13762

Зафар Худойбердиев Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, унда белгилаб берилган олтита устувор йуналиш ҳақида сўз юритди.

#uzlidep #deputat #murojaatnoma

O'zLiDeP расмий канали
Депутат сайловчиларнинг муаммоларини ўз назоратига олди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13764

Феруза Нигматова сайловчилар билан учрашувлар давомида Ғаллаорол туманидаги, эндиликда бир вазирликка жамланган 5 – мактабгача таълим муассасаси ҳамда 44-умумтаълим мактабларида амалга оширилаётган бунёдкорлик жараёни билан яқиндан танишди. Иккала таълим муасасасида ҳам айни пайтда қўшимча бинолар қурилмоқда. Танишув жараёнида қурилиш ишларининг сифатига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, халқ ноиби тумандаги Дўстлик, Самарқанд, Мулкуш фуқаролар йиғинларида ҳам сайловчилар билан мулоқотда бўлди.

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали