O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.56K subscribers
29.8K photos
3.22K videos
51 files
15.1K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
October 14, 2022
October 14, 2022
Юксак эъзоз ва эҳтиромга муносибсиз, қишлоқларимизда яшаётган азиз опа-сингиллар!

Ўн беш йил муқаддам БМТ бош ассамблеясининг резолюциясига биноан 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинди. Қишлоқ аёлларининг беқиёс инсоний фазилатлари, жамиятдаги ўзига хос ўрни ана шундай юксак даражада эътироф этилиши барчамизни қувонтиради.

Халқаро ҳамжамиятнинг жамики хайрли  ташаббусларини қўллаб-қувватлаётган янги Ўзбекистонда – инсон қадри тобора юксалаётган мамлакатимизда ушбу санага алоҳида эътибор қаратилиб, қишлоқлардаги  хотин-қизларнинг ҳаёти янада фаровонлашуви учун зарур барча шарт-шароитлар яратилишига даъват қилиняпти. Ва энг муҳими, бу борадаги эзгу ниятлар тизимли тарзда амалга кўчяпти.

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида аёллар қадр-қимматини янада юксалтиришга қаратилган  вазифалар саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давомидир.  Янгиланаётган Конституциямиздан  хотин-қизлар манфаатларини теранроқ ифодаловчи янги қоидалар ўрин олаётгани ҳам алоҳида диққатга молик.  Лўнда қилиб айтганда, янги Ренессанс пойдевори, аввало, аёлларимиз бахт-саодати асосига қуриляпти.  Шунга лойиқсиз, шунга муносибсиз, қадрли опа-сингиллар!

Киндик қони тўкилган заминга эҳтиром билан яшаётган, ҳудудини ободонлаштираётган қишлоқ аёлларига ҳурмат кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимиз.

Фидойилик, ҳалоллик тимсоли бўлган, халқимиз фаровонлиги, дастурхонимиз тўкинлигига катта ҳисса қўшаётган қишлоқ аёлларини ушбу байрам билан чин юракдан қутлайман!

Актам ХАИТОВ,
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари
, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
October 14, 2022
October 14, 2022
October 15, 2022
October 15, 2022
October 15, 2022
October 15, 2022
October 15, 2022
October 15, 2022
October 15, 2022
October 15, 2022
October 15, 2022
October 15, 2022
October 15, 2022