O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.81K subscribers
29.4K photos
3.15K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Келгуси йилда иқтисодиёт тармоқлари ва коммунал соҳа барқарор ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда келгуси йилда ҳам иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш бўйича вазифалар кўрсатиб ўтилди.
Давлатимиз раҳбари янги йилнинг бошиданоқ, барча тармоқ ва ҳудудлар тизимли ишлаб, бу мақсадларга эришиш учун мустаҳкам замин яратиш кераклигини таъкидлади.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения устойчивой работы отраслей экономики и коммунальной сферы в следующем году.
Определены задачи по обеспечению стабильного роста экономики и в 2022 году.
Глава государства указал на необходимость наладить с самого начала года системную работу всех отраслей и регионов, создать прочную основу для достижения намеченных целей.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #ijtimoiysoha

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O’zLiDeP раҳбари Актам Хаитовнинг Янги йил табриги

@uzlidep
​Азиз ҳамюртлар, қадрли партиядошлар, ҳамкасблар, дўстлар!

2022 йилга қадам қўйишимизга оз фурсат қоляпти. Бундай кезларда, одатда, босиб ўтилган йўлга бир назар ташланади.

Албатта, якунланаётган йил Президентимиз бошчилигида Янги Ўзбекистонни барпо этиш, учинчи Ренессанс пойдеворини мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим босқичларидан бири сифатида тарихимизда ёрқин из қолдиради.

Эътиборлиси, ЎзЛиДеП ўз дастурий вазифаларидан келиб чиқиб, поёнига етаётган йилда барча соҳаларда кечган янгиланиш жараёнларига ҳамоҳанг иш олиб борди. Яъни, биз жамиятимизнинг барча жабҳаларини эркинлаштириш, парламентаризмни тараққий эттириш, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқа ўнлаб йўналишлар бўйича турли шакллардаги тадбирларни амалга оширдик.

Улар ҳаётга татбиқ қилиниши асносида партиямиз аъзолари бир миллиондан ошгани саъй-ҳаракатларимиз кутилган самараларни келтираётганини англатади.

Ниҳоясига етаётган йилдаги энг катта муваффақиятимиз Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муносиб иштирок этганимиздир. Ватанимиз келажаги учун улкан аҳамиятга эга мазкур сиёсий жараёнда куч ва имкониятларимиздан самарали фойдаланиб, ўз олдимизга қўйган катта мақсадга эришдик. Электоратимиз, бизга ишонч билдирган ҳамюртларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди.

Албатта, ЎзЛиДеП олиб бораётган ишларни унинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси фаолиятидан айрича тасаввур қилиб бўлмайди. Зеро, партиямиз дастурий мақсад ва режаларининг тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилиши зарур. Шу маънода фракциямиз фаолияти ушбу йилда ғоят сермаҳсул бўлди, дея дадил айта оламиз.

Қўлга киритилган муваффақиятлар ҳақида яна узоқ сўз юритиш мумкин. Лекин Президентимиз ўз чиқишларида бот-бот айтганидек, ютуқларга маҳлиё бўлиб, хотиржамликка берилиш ярамайди. Зеро, келгусида бажаришимиз керак ишлар янада залворлироқ, янада муҳимроқдир.

Хусусан, 2022 йилда ҳозиргидан кўра икки карра кўпроқ ғайрат ва масъулият билан ишлашимиз талаб этилаётир. Чунки Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган юксак мақсадларни амалга ошириш, шубҳасиз, ҳар биримиздан қатъиятли ва ташаббускор бўлишни, янгича фикрлаш, янгича ишлашни талаб қилмоқда.

2022 йилда партиямизнинг ҳар бир фаоли ишга янада каттароқ масъулият билан ёндашишига ишонаман.

Партиямиз аъзоларини, хайрихоҳларини яна бир бора яқинлашиб келаётган Янги йил билан табриклайман! 2022 йил барчамизга қут-барака, бахт ва омад олиб келсин! Барча эзгу ниятларимиз амалга ошсин!

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Абидович Артикходжаевнинг туғилган куни муносабати билан партиямизнинг миллиондан зиёд аъзолари номидан самимий муборакбод этамиз.

Сизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилангизга қут-барака, самарали фаолиятингизга эса улкан зафарлар тилаймиз.

@uzlidep
Уйчилик тадбиркор 50 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11044

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистон МДҲ доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11043
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нодирбек Абдусатторов - жаҳон чемпиони, Ўзбекистон ифтихори!

Бугун, 3 январь куни Миллий Олимпия қўмитасида шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовни табриклаш маросими бўлди.

Президентимизнинг фармонига мувофиқ, Нодирбек «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланган эди. Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ушбу мукофотни тантанали равишда топширди.
Шунингдек, чемпионимизга совға қилинган 2 хонали хонадон калити топширилди.

Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов 250 млн сўм пул мукофоти билан тақдирлади.

Шунингдек, Нодирбекнинг мураббийлари Жаҳонгир Воҳидов ҳамда марҳум Дмитрий Қаюмовнинг оиласи 100 млн сўмдан пул мукофоти билан тақдирланишди.

@uzlidep
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 5 январдан навбатдаги қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Давлат раҳбари ўтган йили ҳам айнан январь ойида қисқа муддатли таътилда бўлган эди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев с 5 января 2022 года вышел в очередной краткосрочный трудовой отпуск.

И в прошлом году, именно в январе, глава государства находился в краткосрочном отпуске.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Бугун Ўзбекистонда янги давр бошланди. Президентимиз “Халқимиз билан бошлаган демократик ислоҳотлар йўлини янада қатъий давом эттирамиз ва бу йўлдан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз! Янги Ўзбекистонни биргаликда, албатта, барпо этамиз!” дея бот-бот таъкидламоқда. Қатъият билан йўғрилган бу сўзлар барчамизни янада фаолроқ ишлашга даъват этмоқда, руҳлантирмоқда. Шу жиҳатдан, мамлакатдаги етакчи сиёсий куч сифатида O'zLiDeP Янги Ўзбекистон бунёдкорларининг энг олдинги сафларида бўлади.

👉 https://uzlidep.uz/positionparty/458

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Мамлакатимизда кейинги йилларда ҳар бир соҳани ривожлантириш, уни янги босқичга олиб чиқиш бўйича тизимли ва изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир масала халқ билан ҳамжиҳатликда ҳал этилмоқда.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11049

#uzlidep #deputat #munosabat #xalqbilanmuloqot

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube