O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёев фидойи қорақалпоғистонликларни ёшларга ибрат сифатида ёдга олиб, Алланияз Ўтениязов номини абадийлаштириш бўйича таклиф берди.

Алланияз Утениязов ҳаётлик чоғида ҳалол пешона тери билан тўплаган шахсий маблағи ҳисобидан эҳтиёжманд одамларга 42 та уй-жой, 4 та мактаб, 4 та боғча ва 4 та тиббиёт пунктини қуриб берган.

Хорижий мамлакатлардаги кўплаб инсонлар ҳам бундай улкан саховат ва бағрикенгликка қойил қолиб, Алланияз Ўтениязовга хатлар ёзишган.

Масалан, аргентиналик миллионер Х.Сапун Алланияз оғага йўллаган мактубида унинг эзгу ишларидан сабоқ олиб, ўзи ҳам бундан буён оддий инсонларга кўмак беришга қарор қилганини қайд этади.

#uzlidep #MirziyoyevgaOvozBering #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги сайловчилар билан учрашувда

#uzlidep #MirziyoyevgaOvozBering #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёевнинг маданият соҳасига оид айрим таклифлари:

- Бутун дунёда “Саҳродаги Лувр” деб шуҳрат қозонган Савицкий музейи бўйича АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франциянинг етакчи илмий-маданий муассасалари билан ҳамкорликда махсус тадқиқотлар амалга оширилиб, чет тилларда китоб ва альбомлар нашр қилинади. Хориждаги нуфузли маданият марказларида унинг кўргазмалари ташкил этилади;

- Элликқалъа туманидаги хушманзара Ақ́чакўл бўйларида худди Дўрмон, Зомин ва Паркентдаги каби ижод уйи қурилади;

- Ўзбекистоннинг ташаббусига асосан шу йил охиригача ЮНEСКОнинг 2023 йилда қомусий аллома, биринчи Ренессанс даврининг буюк намояндаси Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини дунё миқёсида кенг нишонлаш ҳақида қарори қабул қилиниши кутилмоқда. Халқимиз билан биргаликда улуғ аждодимизнинг юксак мақомига муносиб равишда кенг нишонланади;

- Мўйноқ тумани ҳудудида Хўжа Аҳмад Яссавийнинг шогирди, тасаввуф фалсафасининг йирик намояндаси Сулаймон Боқирғоний мақбараси жойлашган. Келгуси йили Сулаймон Боқирғоний таваллудига 900 йил тўлади. Боқирғоний мақбарасини обод қилиш, асарларини чоп этилади.

#uzlidep #MirziyoyevgaOvozBering #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёев эрта-ю кеч Орол фожеаси ҳақида ўйлашини айтди:

- Бошлаганимизда ҳеч ким бизга ишонмасди. Имкониятларимиз ҳам етарли эмасди. Меҳнаткаш Қорақалпоғистон эли билан қўлни қўлга бериб, аҳиллик ва “оғзибирчилик”да бу муаммони ҳал қилиш учун жиддий киришганимиз барчангизга маълум.

Охирги йилларда Орол денгизининг қуриган тубида 1,6 миллион гектар майдонга саксовул ва саҳро иқлимига чидамли бошқа ўсимликлар экиб, ўрмонзор барпо этишга эришдик.

Яратганнинг инояти билан Ўзбекистоннинг барча вилоятлари иштирокида қисқа вақт ичида ушбу туманда қандай катта ишларни амалга оширдик.

Кўп давлатлардан, халқаро ташкилотлардан менга хат ёзишади: шу ростми, тўғрими? Келиб-кўриб кетинглар, дейман.

#uzlidep #MirziyoyevgaOvozBering #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

5 йил давомида Қорақалпоғистонни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга жами 17 триллион сўм йўналтирилган. Бюджетдан 4 триллион сўм, халқаро молия ташкилотларидан 444 миллион доллар ҳамда 10 триллион сўм банк кредитлари ажратилган.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг энг катта масалаларидан бири бу – янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва шу орқали камбағалликни қисқартириш ҳисобланади, деди.

- “Темир дафтар”га кирган 32,5 минг оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлган 45 минг нафар ишсиз аъзоси бандлиги таъминланди. Шу билан бирга, йил бошидан “ижтимоий реестр” жорий қилиниб, 100 мингдан зиёд оилага (жами оилаларнинг 24 фоизи) ижтимоий нафақа ва ёрдам бериш йўлга қўйилди. Бу олдинги йилларга нисбатан 2,5 бараварга кўп.

Сабаби, олдин бундай оилаларни ҳисобга олиш, ижтимоий ёрдам бериш мезонлари аниқ ва шаффоф эмас эди. Оқибатда, ёрдам кўлами йилига 40 минг оиладан ошмаган.

Бу ишлар билан чекланиб қолмасдан, ушбу оилалардаги 80 мингдан зиёд аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатиб, молиявий кўмаклашиб, уларни доимий даромад манбаига эга қилишимиз керак. Келгуси беш йилда 200 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келишини ҳам, ҳисобга олишимиз зарур.

#uzlidep #MirziyoyevgaOvozBering #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги халқ таълими тизимида амалга ошириладиган ишлар ҳақида:

— Келгуси беш йилда Қорақалпоғистонда жами 90 мингдан зиёд янги ўқувчи ўринлари яратилади. Жумладан, 55 та янги мактаб, 187 та мактаб учун қўшимча ўқув бинолари қурилади, 135 та мактаблар капитал таъмирланади ва тўлиқ жиҳозланади.

Бунинг ҳисобидан, Нукус шаҳридаги мактабларнинг юкламаси 30 фоизга, Тўрткўлда эса 25 фоизга камаяди, Бўзатов, Қўнғирот, Элликқалъа туманларидаги мактаблар тўлиқ таъмирдан чиқарилади. Ушбу мақсадларга, бюджетдан 1,6 триллион сўм ажратилади.

#uzlidep #MirziyoyevgaOvozBering #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

Қорақалпоғистон сайловчилари билан учрашувда O'zLiDeP номзоди Шавкат Мирзиёев оғир масалалар сифатида

🚰 аҳолини ва қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш,

🏥 аҳоли саломатлигини тиклаш (355 минг аҳоли юқори хавфга кирувчи сурункали касалликка чалинган),

🏚 аҳолига уй-жой қуриш (20 мингдан ортиқ оилага уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжи бор)

🏫 ҳамда таълим тизимидаги муаммоларни тилга олди ва уларни ҳал этиш бўйича 5 йиллик Дастур режалари билан таништирмоқда.

#uzlidep #MirziyoyevgaOvozBering #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистондаги сайловчилар билан учрашувидан фотолавҳалар

#uzlidep #MirziyoyevgaOvozBering #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube