O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.8K subscribers
29.3K photos
3.15K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Депутатлар қўшработлик тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал қилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9416

Хосият Ганиевага 10 дона тикув машинаси ва жой ажратиб бериладиган бўлди, Гавхар Солиевага ҳунармадлар уюшмасидан жой ажратилиб шу жойнинг ўзида иш бошлайдиган бўлди.

#uzlidep #amaliyyordam #Samarqand

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Бандихонда янги томорқа хизмати кластери иш бошлади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9417

Тадбирда сўз олган А.Ҳаитов мамлакатимизда тадбиркорликка кенг йўл очилгани, мазкур корхона ушбу сиёсатнинг яққол намунаси эканлиги, бу каби лойиҳаларни ишга тушиши ҳисобига кўплаб янги иш ўринлари яратилишини билдирди.

#uzlidep #yangikorxona #Surxondaryo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Инвестиция ва экспорт билан шуғулланмаган ҳокимларнинг келажаги йўқ

Батафсил | Тўлиқ видео

#uzlidep #Prezident #investitsiya #eksport

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Четдан муайян миқдорда газ сотиб олаётганимиз нимани англатади?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9420

Айрим хорижий ахборот агентликларининг маълум қилишича, ўтган йилдан эътиборан мамлакатимиз хорижга газ экспортини тўхтатган. Аксинча, 2020 йилдан бошлаб мазкур хом ашёни Туркманистондан “Газпром” компанияси орқали импорт қилмоқда. Жумладан, шу йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон 1,5 млрд куб газ харид қилган.

#uzlidep #munosabat #gazeksport

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда тамаки саноати, қонунчиликни такомиллаштириш ва соҳага янги технологияларни жорий қилиш масаласига қаратилган пресс-клуб ташкил этилди

#uzlidep #pressklub #tamakisanoati

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
⚡️ КАРАНТИН ТАРТИБ ВА ЧЕКЛОВЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ

❗️Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди:

📌28 июндан 12 июлгача Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди;

📌хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда коронавирус инфекциясига қарши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иҳтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланди;

📌 28 июндан республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади;

📌 кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди.

#uzlidep #karantin #niqobtaqing

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тошкент ёпилди. Кимлар қачон истисно?

ССВ хабарича пойтахтга 12 июлгача:

📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;

📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) чет эл фуқароларига;

📌даволаниш учун ташриф буюраётган шахсларга;

📌Тошкент шаҳрида доимий фаолият кўрсатувчи ҳудудлардан келувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда);

📌Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда);

📌Ўзбекистонга турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳамда агар гуруҳли жамоа бўлса, таржимон ёки туристик фирма вакилига;

📌барча турдаги юк ташиш, шунингдек, қурилиш материаллари (қум, шағал ва бошқалар) билан боғлиқ ҳолларга, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар қандай автотранспорт воситаларида ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларини ташиш билан боғлиқ ҳолларга;

📌соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларига.

#uzlidep #karantin #niqobtaqing

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP ОАВ вакилларини касб байрами билан табриклади

Бугун O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Батафсил: https://uzlidep.uz/news-of-party/9429
#uzlidep #27iyun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O‘zLiDeP партиялараро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9430

“Хитой ва Ўзбекистон тараққиётининг янги старти” мавзуида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги ва Хитой коммунистик партиясининг (ХКП) 100 йиллигига бағишланган видеоанжуман шаклидаги симпозиум бўлиб ўтди.

УзЛиДеП продолжает расширять межпартийное сотрудничество

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/9430

В рамках дальнейшего развития узбекско-китайских отношений 25 июня текущего года состоялся симпозиум в формате видеоконференции на тему «Новый старт развития Китая и Узбекистана», посвященный тридцатилетию Независимости Республики Узбекистан и столетию Коммунистической партии Китая (КПК).

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманидаги Саховат маҳалласи ҳаёти билан танишди.
Маҳалла аҳли билан мулоқот бўлди.
- Сергелида кўплаб уй-жойлар қурдик, янги-янги корхоналар кириб келаяпти. Бу ўзгаришлар одамлар ҳаётида сезилиши муҳим. Энди тумандаги ҳар бир маҳалла шундай обод бўлиши керак. Аҳоли бу ерда сайр қилиб, пиёда юриб, соғлиғини мустаҳкамлаб, ҳаётдан рози бўлиб яшаса, мақсадимиз шу. Сизларнинг бахтингиз - менинг бахтим, - деди Президент.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил махаллю Саховат в Сергелийском районе.
Состоялась беседа с жителями.
- В Сергели мы построили много домов, появляются новые предприятия. Важно, чтобы эти изменения ощущались в жизни людей. Теперь каждая махалля района должна стать вот такой вот благоустроенной. Люди должны гулять, ходить пешком и укреплять свое здоровье, жить счастливо - вот наша цель. Ваше счастье - мое счастье, - сказал Президент.

#Mirziyoyev #tanishuv #farovonlik #obodmahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Депутатлар ОАВ вакилларини табриклади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9425

“Art Soft Holding” компаниясида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари, фахрий журналистлар ва блогерлар иштирок этди.

#uzlidep #deputat #27iyun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🏫 Нодавлат таълим ташкилотлари давлат томонидан қўллаб-қувватланади

✍️“Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, 2021 йил 1 июлдан 2024 йил 1 январгача вазирлик ва идоралар тизимидаги коллеж ва техникумларнинг бино ва иншоотларида (Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидан ташқари) фаолиятини амалга оширадиган нодавлат таълим ташкилотлари:

ижара тўловидан озод этилади (сақлаш ва коммунал тўловлар бўйича харажатлар бундан мустасно);

таълим жараёни натижасида олинган, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни (иш ва хизматларни) таълим ташкилотлари учун назарда тутилган имтиёзлар (қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи бўйича) татбиқ этилган ҳолда реализация қилиш ҳуқуқига эга.

⬇️ Дарсдан бўш вақтларда, шу жумладан ёзги таътил вақтида қуйидаги давлат мулки объектлари нодавлат таълим ташкилотларига ижарага берилади:

мактабдан ташқари таълим курсларини, шунингдек, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш учун давлат умумий ўрта ва ОТМ бўш майдонлари;

аҳолининг компьютер саводхонлиги бўйича курслар ташкил этиш учун қишлоқ жойларда жойлашган давлат умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларидаги компьютер синфлари.

☝️Шунингдек, аҳолининг компьютер саводхонлиги бўйича курслар ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотлари томонидан жалб қилинган ўқитувчилар иш ҳақи харажатларининг бир қисми ойига БҲМнинг 6 баробаригача миқдорида 2024 йил 1 январга қадар компенсация қилинади.

💰 Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга 50 млн сўмгача бир марталик субсидия ажратилади.

2021 йил 1 октябрдан
солиқ тўловчи томонидан тегишли халқаро уюшмага аъзо бўлиш учун аъзолик бадалларига ҳамда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига йўналтириладиган ўзининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммаси жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.

#uzlidep #nodavlattalim #xususiysektor

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube